Latest news

23:06Франция. ПСЖ «Монпелье»га йирик ҳисобда ютқазди29 23:06Чемпионат Франции. «ПСЖ» в гостях разгромно уступил «Монпелье»0 22:45ВИДЕО. "Барселона" - "Реал Мадрид" 1:137 22:36«Реал»нинг мағлубиятсиз серияси 33та ўйинга етди39 22:36«Реал» продлил беспроигрышную серию до 33 матчей1 22:32Чемпионат Испании. «Барселона» сыграла вничью с «Реалом»0 22:25Англия. «Тоттенхэм» «Суонси»ни тор-мор этди ва бошқа натижалар8 22:25Чемпионат Англии. «Тоттенхэм» разгромил «Суонси» и другие матчи0 22:19ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Барселона" - "Реал Мадрид" 1:142 22:05Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди220 21:45«Боруссия» Дортмунд – «Боруссия» Менхенгладбах. Ройс учта голли пас оширди6 21:45«Боруссия» Дортмунд – «Боруссия» Менхенгладбах. Ройс сделал три голевые передачи0 21:33Германия. «Дортмунд» - «Менхенгладбах» 4:1 ва бошқа ўйинлар2 21:33Чемпионат Германии. «Дортмунд» разгромил «Менхенгладбах» и другие матчи0 21:16Агуэро 4та ўйинга дисквалификация қилинади8

24 jul 16:22
News

"Барселона"нинг янги устози Херардо Мартинонинг услуби

Mundodeportivo.com сайти “Барселона”нинг янги мураббийи Херардо Мартинонинг мураббийлик услубини таҳлил қилиб чиқди.
Рақиб майдонида прессинг ташкил этиш
Мартинонинг жамоаларини ўйинларидаги асосий сифатларидан бири  тўпни қайтариб олиш учун рақиб майдонида прессинг ташкил этишади. Мураббий тўпга эгалик қилиш ва янги ҳужумларни ташкил қилиш учун ўйинчилардан доимо рақиб майдонида тинмасдан ҳаракатланишни талаб қилади.

4-3-3, лекин ўзгартиришлар билан

Охирги иш жойи “Нюеллс” жамоасини 4-3-3 тактикаси туфайли Жанубий Америка “Барса”си деб аташарди, бунга тактиканинг кўриниши ҳам хақиқий исботдир. Лекин зарурат туғилса тажрибалар қилиб боришга қобилияти бор.

Руҳлантирувчи

Тата Мартино техника ва тактикаларидан ташқари ажойиб нотиқлик санатига ҳам эгадир. У  ўйинчиларга керакли хабарларни бериб боришга қодир мураббийдир ва доимо ўзаро ҳурматга интилади.

Деталларга қайғуриш

Мартинонинг ҳамма ёрдамчилари уни тартибли ва аниқликни яхши кўрадиган мураббий деб билишади. Иш пайтида ҳамкасблари деталларга риоя қилишини талаб қилади.

Белса шогирди

Мартино барча интервюларида фақатгина битта мураббийни ёқтиришини айтган, бу  Марсело Белса. У ҳаммадан энга зўри. У ҳар қандай вазиятларга йўл топа олади. Бундан ташқари у иродали эканлиги билан ҳам обрў топган. Бироқ унинг устози билан фарқи, Мартино қизиққон эмас ва вазиятларга ҳушёрлик билан баҳо беради.

Кийиниш услуби

Мартино доимо қулайликка интилади, шунинг учун ҳам жамоа фақат спорт либосларини кияди. Менга дабдабали юриш ёқмайди, худди тўйга бораётгандек бўламан.

Жамоавийлик

Мартино жамоавий ўйин тарафдори, якка маҳоратлиларга кўзини юмиб келган, бунақаси “Барса”да оз эмас. У жамоа муваффақиятларга эришиши учун бирлашиши керак деб ҳисоблайди.

Камтарлик ва соддалик

Мартино ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирмайди, у камтарлик ва соддаликни афзал билади. У оддийликни яхши кўрадиган ва бошқаларга ўрнак бўла оладиган инсондир.

Barsamania.com сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook