Latest news

11:01«Ливерпуль» Теодорчикка қизиқиб қолди0 11:01«Ливерпуль» интересуется форвардом сборной Польши Теодорчиком0 10:41Иванович «Бешиктош» билан келишиб олди0 10:41Иванович согласовал контракт с «Бешикташем»0 10:20«Метц» – «Лион» учрашуви меҳмонлар посбони Лопешга петарда тегиши туфайли тўхтатилди ФОТО ва ВИДЕО3 10:20«Метц» – «Лион». Матч отменен из-за попадания петарды в голкипера гостей Лопеша ФОТО и ВИДЕО0 10:01"Қизилқум" 15 декабрдан тўпланади4 09:40ВИДЕО. "Тоттенхэм" - "Суонси" 5:00 09:21Olamsport.com: Спортчилар ижтимоий тармоқларда3 09:01ВИДЕО. "Боруссия Д" - "Боруссия М" 4:10 08:39«Шапекоэнсе»га Судамерикана кубоги топширилади3 08:39«Шапекоэнсе» будет присуждена победа в Кубке Судамерикана0 08:33Испания. «Атлетико» «Эспаньол»ни юта олмади4 08:33Чемпионат Испании. «Атлетико» сыграла вничью с «Эспаньолом»0 08:25Германия. «РБ Лейпциг» «Шальке»ни мағлуб этди4

27 mar 00:00
News

"Барселона" - "Сельта" 3:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Испания примеросининг 30-туридан ўрин олган "Барселона" - "Сельта" ўйинидан матнли онлайн трансляцияни кузатиб боринг.
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ


Сизнинг хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Доимо соғ-саломат бўлинг! Эътиборингиз учун раҳмат!

90+3` Ўйин тугади! "Барселона" ўз уйида "Сельта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва навбатдаги уч очкони қўлга киритди. Ғалаба билан "Барселона" мухлисларини табриклаймиз!

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
"Сельта"нинг ҳужуми якунига етмай қолди. Пинто бу вазиятда ўйинни "ўқий" олди.

87`
"Барса" тўртинчи голни киритишга яқин келганди. Лекин "Сельта" ҳимоячилари бу вазиятда аниқлик билан ҳаракат қилишди.

85`
"Сельта" футболчилари ҳеч бўлмаса битта гол уриш мақсадида олдинга интилишмоқда.

82`
"Барселона" вакиллари тўпни бир-бирларига узатиб вақт ўтишини кутишмоқда. Ортиқча куч сарфлашни исташмаяпти каталониялик футболчилар.

79`
Пинто ўрнидан турди. Ҳаммаси яхши. Ўйин давом этади.

77` Пинто хатога йўл қўйди. Лекин унинг бахтига тўп дарвозага кирмади. Аммо ўзи дарвоза устунига урилиб кетиб, йиқилиб тушди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

76`
Аугусто Фернандез қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

74` Фонтас ўрнига Оубина майдонга тушди "Сельта" таркибида.

72`
Неймар майдонни тарк этди. Педро энди ўйинни давом эттиради.

69` Ўйин тақдири ҳал этилди деб энди бемалол айта оламиз.

67` ГОООООООООЛ! Неймар! 3:0! "Барселона" қарши ҳужумда рақибини жазоламоқда. Неймар бугун ўзининг иккинчи голини киритишга эришди.

66`
"Сельта" кичик босим уюштирмоқда. "Барселона" ҳимояланмоқда.

64`
Ореллана майдонни тарк этди. Бермеха унинг ўрнида майдонда ҳаракат қилади.

61`
Иккинчи бўлимда ҳужумкорроқ ўйин бўлмоқда. Жамоалар очиқ футбол кўрсатишмоқда.

59`
Фабрегаснинг голи инобатга олинмади. Бу вазиятда ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини кўрсатди.

55`
Иккинчи бўлимда биз бошқача "Сельта"ни кўряпмиз. Ажойиб. Энрике жамоаси ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда ва Пинтога етарлича иш топиб беришмоқда.

53` "Сельта"!! Пинто - қойил! "Сельта"нинг ажойиб ҳужуми ва Пинтонинг кетма-кет иккита "сейви" "Барселона"ни голдан қутқариб қолди.

51`
"Сельта" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бу бесамар якунланди.

50`
"Сельта" иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан бошлади.

46`
"Барселона" таркибида ўзгариш руй берди. Иньеста ўрнига Серхи Роберто майдонга туширилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45+4` Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

45+3`
Хорди Альба қўполлиги учун огоҳлантирилди.

45+1` Биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45`
Алексис Санчеснинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

44`
Ўйин темпи юқори эмас.

42`
Бугунги баҳсда Иньеста ажойиб ҳаракат қилмоқда. Унинг ижросида бир нечта чиройли паслар кўрмоқдамиз.

40`
"Барселона"да имкониятлар бўляпти. Аммо ҳозирча бошқа тўп кирита олишганича йўқ.

38` Демак Кабрал ўйинни давом эттира олмайди. Ўзгариш бўлди. Унинг ўрнида Лопез ҳаракат қилади.

37`
Неймардан ажойиб ҳаракатлар.

36`
"Барселона" кутилганидек тўпни ўзида сақлаб турибди.

34`
"Сельта" рақибига қаршилик кўрсата олмаяпти. "Барселона" эса кучини тежаб ҳаракат қилаётгандек. Учрашув тақдири деярли ҳал этилгандек.

32`
Месси чемпионатдаги ўзининг 22 голини киритди.

30` ГОООООООООООЛ! Месси! 2:0! Иньестадан шедевр пас ва Месси дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Лионель Месси дарвозабонни қийинчиликсиз ортда қолдирди ва ҳисобни 2:0 га етказди.

28`
Энди Кабрал ҳам жароҳат олди. Оддий вазиятда футболчилар жароҳат олишмоқда. Кабрал ўйинни давом эттира оладими? Ҳозирча унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

27`
"Сельта"нинг илк хавфли ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. "Сельта" футболчиси бурчакдан ошириб берилган тўпга етиб келолмади. Бўлмаса очиқ дарвозага тўпни йўллаши мумкин эди. 

26` Мина фаоллик кўрсатди ва жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.

24` Виктор Вальдеснинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Пинто энди унинг ўрнида ўйинни давом эттиради.

23` Вальдес тўпни қабул қилиб олишда жароҳат олди. Виктор ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади.

21` Вальдес жарима зарбасини қийинчиликсиз бартараф этди.

20` Адриано тўпни қўли билан ўйнади. Жарима тўпи.

17`
"Барселона" ўз жарима майдончаси олдида тўпни бир-бирларига ошириб ўтириб, кейинги ҳужумга ҳозирлик кўришмоқда.

15`
Виктор Вальдес дарвозаси олдида ҳеч қандай хавфли вазиятлар бўлаётгани йўқ. "Барса" эса бу дақиқага келиб яна иккита гол уриш имкониятига эга бўлди. Неймар ва Месси қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.

12` "Сельта" ҳозирча рақибига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаяпти. 

10` "Барселона" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Неймар ҳозир рақиб ҳимоячиларини бирин-кетин алдаб тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берган эди. Бу вазиятда "Сельта" ҳимоячилари аниқ ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишди.

8`
"Барселона" тезкор гол киритишга мувофақ бўлди. Буёғига голлар-шоусини кўрамизми? Ёки "Сельта" қандайдир қаршилик кўрсата олармикин? Кузатамиз.

6` ГООООООООООООООЛ! Неймар! 1:0! Месси-Санчес-Неймар комбинацияси гол билан тугади. Месси бу вазиятда жуда оқилона ҳаракат қилди.


5` Месси гол урди. Лекин бу вазиятда Лионель ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

4` Андреас Иньеста жамоаси ҳужумини нотўғри паси билан бузиб қўйди.

3` "Барселона" ўйинни тўп назорати билан бошлади. Жамоа секин-асталик билан олдинга интилмоқда.

1` Учрашув бошланди! Қани кеттик. Ўйлаймизки, бугун зерикиб қолмаймиз. Жамоалар чиройли футбол кўрсатишади. Қизиғи, "Камп Ноу" бугун мухлислар билан тўлиб-тошмаган!  Стадионда бўш ўриндиқлар жуда кўп.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу учрашув "Спорт" канали орқали кўрсатилмайди. Агарда сизда "НТВ-ПЛЮС Футбол" канали бўлса, унда ўша каналга олинг. "Барселона" - "Сельта" баҳси айнан шу канал орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Буни имкони бўлмаса, сайтимизда қолинг ва учрашувни матнли онлайн шарҳини ўқиб боринг!

-Яна бир неча дақиқалардан сўнг учрашув бошланади. Бугун Сиз азиз футбол ишқибозлари учун "Барселона" - "Сельта" баҳсини Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзда ёзиб боради.

-Жамоалар таркиби маълум бўлди!

"Барселона":
Вальдес, Адриано, Бартра, Маскерано, Альба, Сонг, Иньеста, Фабрегас, Санчес, Месси, Неймар.
"Сельта": Родригез, Уго Малло, Фонтас, Ауртенетхе, Кастро, Кабрал, Алекс Лопез, Леви Мадинда, Аугусто Фернандез, Фабиан Ореллана, Сантьяго Мина.

- Ўйин соат 23:55да бошланади.


Испания чемпионати, 30-тур.

"Барселона" - "Сельта" 3:0 (2:0)


Голлар: Неймар (6, 67), Месси (30).

"Барселона": Вальдес (Пинто, 24), Адриано, Бартра, Маскерано, Альба, Сонг, Иньеста, Фабрегас, Санчес, Месси, Неймар (Педро, 72).

"Сельта": Родригез, Уго Малло, Фонтас (Оубина, 74), Ауртенетхе, Кастро, Кабрал (Лопез, 38), Алекс Лопез, Леви Мадинда, Аугусто Фернандез, Фабиан Ореллана (Бермеха, 64), Сантьяго Мина.

Огоҳлантиришлар: Адриано (22), Альба (45), Фернандез (75), Малло (83).
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook