UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  2 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  13 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

"Барселона" қийин ва иродали ғалабага эришди Янгиликлар

"Барселона" қийин ва иродали ғалабага эришди

Испания чемпионати, 35-тур ўйини "Вильярреал" - "Барселона" ўртасидаги учрашувини матнли онлайн тарзда сайтимизда ёритиб борамиз.

Испания чемпионати, 35-тур.

"Вильярреал" - "Барселона" 2:3

"Эль Мадригаль" стадиони.

Ҳакамлар: Давид Фернандес Борбалан, Рауль Мартинез, Хорхе Прието.

Голлар: Кани (45), Тригуерос (55), Палуиста (65-ўз дарвозасига), Мусаккьо (78- ўз дарвозасига), Месси (83)

"Вильярреал": Асенхо, Марио, Мусаккьо, Габриэл, Йокич, Б.Сориано, Тригерос, Пина (Акино, 35), дос Сантос (Икечукву Уче, 82), Пербе (Х. Перейра, 14), Кани.

"Барселона"
: Хосе Пинто, Дани Алвес, Бартра, Маскерано, Адриано, Бускетс, Хави (Тельо, 62), Иньеста, Санчес (Фабрегас, 62), Месси, Педро (С.Роберто, 90).

Огоҳлантиришлар
: Санчес (50), Марио (56), Бускетс (85), Тригерос (89), Кани (90), Дани Алвес (90).

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                           ЯНГИЛАШ


"Барселона" мухлисларини иродали ғалаба билан табриклаймиз! Эътиборингиз учун раҳмат! Сизлар учун ушбу ўйин шарҳида Шаҳбоз Беғамов ишлади. Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол ишқибозлари!


90` Учрашув якунланди!

88` "Барселона" қисқа вақт ичида вазиятни тубдан ўзгартириб юборди. Бошқача айтадиган бўлсак, "Вильярреал" уларга ўзи кўмаклашиб юборди.

86` "Вильярреал" мухлислари майдонга банан улоқтиришди. Дани Алвеш эса бананни егиси келиб ўтирган экан. Алвеш шартта баннанни олиб еб қўйди! Молодец, Алвеш! :-)

85` Антиқа ва қизиқарли воқеаларга бой бўлаётган учрашув!

83` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Месси! "Барселона" футболчилари ўзлари ҳам гол кирита олишлари мумкинлигини исботлашди! Лионель Месси жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда! 2:3!

80` "Вильярреал" футболчиларига нимадир бўлган кўринади... Иккинчи бор ўз дарвозаларини нишонга олишмоқда... Шунақаси ҳам бўлиб туради!

78` ГОООООООООООООООООООООООЛ! 2:2! "Вильярреал" ҳимоячиси Мусаккьо ўз дарвозасига тўп киритиб қўймоқда! Бугун майдон эгалари тўртта гол киритишди!

76` "Барселона" ўйлаётган режаларни майдон эгалари ҳимоячилари "ўқиб" олишмоқда...

74` "Вильярреал" олдинга бориши мумкинлиги эсига тушиб кетди. Яқиндагина улар бу вазиятлардан унумли фойдалана олишаётганди. Яна уриниб кўришмоқчи.

72` "Барселона" дарвоза томон 15 бор зарба йўллади. Шуларнинг 5 таси Асенхо дарвозаси томон аниқ йўналтирилган.

70` "Барселона" барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Қолган 20 дақиқада "Вильярреал" жамоасини ҳақиқий синов кутмоқда. Кузатамиз...

68` "Барселона"га мезбонлар ҳимоячиси ёрдамлашиб юборди.

66` ГООООООООООООООООООООЛ! "Барселона" ҳисобни қисқартирмоқда! "Вильярреал" футболчиси Паулиста ўз дарвозасига тўпни киритиб қўймоқда.

65` Каталониялик футболчилар вазиятни ўнглай олишадими?

63` "Барселона" таркибида ўзгаришлар руй берди. Санчеснинг ўрнига Тельо, Хави эса ўз жойини Фабрегасга бўшатиб берди.

60` Иккинчи голдан аввал Месси жарима зарбасини тепганди. Леонинг аниқ йўналтирган зарбасини Асенхо моҳирлик билан қайтарди ва ўша ҳужум мезбонларга самара келтирди.

58` "Барселона" ўз ўйинини ўзгартирмаса гол уриш тугул, яна тўп ўтказиб юбориши мумкин. Херардо Мартино жамоа ўйинини ўзгартира оладиган қарор қабул қилиши керак. Ёки ушбу турдан сўнг "Барселона" чемпионлик пойгасини тарк этишга мажбур бўлади!

57` "Вильярреал" кейинги йили еврокубокларда иштирок этишни жуда истамоқда. "Барселона" яна бир бор жазоланмоқда. Майдон эгаларининг кам сонли ҳужумлари яна фойда келтирди.

55` ГООООООООООООЛ! Тригуерос !"Вильярреал" ҳисобни оширмоқда. 2:0!

52` Месси ўз услубида жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди. Лекин Асенхо бурчакка йўналтирилган зарбани қайтаришга эришди.

50` "Барселона" тезкорликни ошириши зарур.

48` "Барселона" вазиятни ўнглаш учун олдинга бормоқда.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимда тўлиқ устунлик Каталония клуби қўлида эди. Лекин майдон эгалари танаффус олдидан кетма-кет уюштирган ҳужумлари самара келтирди. Канининг аниқ зарбаси "Вильярреал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда "Барселона" тўпга эгалик қилишни эмас, етарлича вазиятлар яратиш борасида бироз бош қотирмаса бўлмайдиган кўринади. Ҳозирча майдон эгалари ўз имкониятларидан максимал тарзда фойдалана олишди. Иккинчи 45 дақиқалик бўлимни кутамиз!


Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

45+1` ГОООООООООЛ! Кани! 1:0! "Вильярреал" тўпни назоратини "Барселона"га бериб қўйди ва ўзи қулай вазият яратиб имкониятдан фойдаланди. Кани танаффус олдидан жамоасини ғолиб сифатида олиб чиқиб кетмоқда.

45` Тушунмадим, нималар бўлмоқда? Голми...?

44` "Вильярреал"нинг киритган голи инобатга олинмади. Бу вазиятда тўп дарвозага кирмаган экан.

43` "Барселона" рақиб дарвозаси олдида қулай имконият пайдо бўлишини изламоқда. Лекин бугун мезбонлар ҳимоячилари осонликча уларга бундай вазиятни совға қилишмоқчи эмасдек...

40` "Барселона" тўпни "Вильярреал"га бермаяпти. Ёки мезбонлар тўпни олишни уддасидан чиқа олишмаяпти.

38` Бугун "Вильярреал"нинг омади келмаяпти. Биринчи бўлимдаги иккинчи жароҳатва иккинчи мажбурий ўзгариш. Томас Пина ўрнига Хавьер Акино майдонга туширилди.

35` "Вильярреал" ҳужумдан кўра, ҳимояда тартиблироқ ва ишончлироқ ҳаракат қилмоқда.

34` "Барселона"нинг ҳужуми. Хави фаол. Лекин бугун каталонияликларга бироз аниқлик етишмаяпти.

32` Тўп билан муомалада бўлиш ҳозиргача бўлган кўрсаткич: 25% - 75%

30` "Вильярреал" ҳам фаоллашди. Уларнинг ташкил этган ҳужумлари якунига етмай қолди.

28` Бугунги баҳсда каталонияликлар учун ғалаба жуда зарур ҳисобланади.

26` Ҳозиргина майдон эгалари таркибида майдонга тушган Перейра ўткир бурчакдан зарба йўллади. Унинг зарбаси эса ўз жамоадошига тегиб қайтди.

24` Бугунги ўйинда тезкор гол киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади.

22` Иньестанинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

20` "Вильярреал" ҳам жавоб қайтаришга уриниб кўрди. Лекин бу фойда бермади. Бу орада Педро ўзининг кучли зарбаси билан рақиб футболчисини  "ухлатиб" қўйди.

17` Хавфли вазият! "Барселона" учрашувдаги илк хавфли вазиятни содир этди! Месси қулай вазиятга эга бўлганди. Леонинг зарбасини Асенхо оёқлари билан қайтариб юборишга эришди. Ҳисоб очилиши мумкин эди...

15` "Вильярреал" футболчиси Пербет жароҳат олди ва ўйинда бироз тўхталиш юзага келди. Пербетнинг жароҳати уни учрашувни давом эттиришига йўл қўймади. "Вильярреал" таркибида мажбурий ўзгариш: Пербетни ўрнига Перейра майдонга тушди.

13` "Барселона" майдон эгаларидан яхшироқ ва ғалабага чанқоқроқдек кўринмоқда.

11` "Барселона" ҳужум қилишда давом этмоқда. Бу сафарги ташкил этилган ҳужумни мезбонлар ҳимоячиси Габриэл бартараф этишга улгурди. 

9` Иньестага нисбатан жарима майдончасига яқин жойда қоида бузилди. Хави томонидан амалга оширилган зарбани Асенхо ушлаб олди.

6` Дани Алвеш томонидан етказиб берилган тўп Мессигача етиб келмади. Бу вазиятда "Вильярреал" ҳимоячиси яхши ҳаракат қилди.

3` "Барселона" одатдагидек тўпни ўзида сақлаб турибди. Ҳозирча хавфли вазиятлар яратилганича йўқ. "Барселона" бурчак тўпини амалга оширди. Хави томонидан бажарилган стандарт вазияти бесамар якунланди.

Учрашув бошланди!

Жамоалар Тито Виланова хотираси учун бир дақиқа сукут сақлашди.

Бугунги ўйинда ҳар иккала жамоага ғалаба жуда зарур. "Барселона" чемпионлик пойгасидан четда қолмаслик учун борини ташлаб ўйнаши шарт. "Вильярреал" жамоаси эса еврокубоклар зонаси учун курашда қолиб кетмаслик учун ғалаба қозониши талаб этилади.

Ушбу ўйинни "НТВ-ПЛЮС Футбол" ҳамда "НТВ-ПЛЮС Футбол2" каналлари ҳам бугун кўрсатмайди. Учрашувни "СпортХит" канали тўғридан-тўғри олиб кўрсатади.

Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари! Бугун Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Барселона" баҳсидан матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Ушбу ўйинни ёритишда Шаҳбоз Беғамов Сизнинг хизматингизда бўлади!


Учрашув соат 00:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика