UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  8 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  42 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  439 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2

"БАРСЕЛОНА" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ" 2:1 Янгиликлар

"БАРСЕЛОНА" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ" 2:1

ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги "Барселона" - "Манчестер Сити" ўйининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

- "Барселона" мухлисларини ўз севимли жамоаларини кейинги босқичга йўл олгани билан табриклаймиз! Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Яна футбол ўйинларида "championat.asia" сайти орқали ғойибона кўришгунча, соғ бўлинг!

90+2` Ўйин якунланди!

90+1` ГОООООООООООЛ! Дани Алвеш! 2:1! Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум гол билан якунланди!


90` Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди!

89` ГОООООООООООЛ! Компани! 1:1! Бурчак тўпидан сўнг, Компани "Барса" дарвозасини ишғол этди.

87` Фабрегас майдонни тарк этмоқда. Серхи Роберто унинг ўрнида ўйнайди.

86` Фабрегас ҳисобдаги фарқни иккитага етказиши мумкин эди. Аммо унинг зарбасини Харт қайтариб юборди.

85` "Барса" қарши ҳужумга ўтди. Лекин Санчез оддий вазиятда тўпни йўқотди.

83` "Сити" бурчак тўпи тепди. Лекин бундан наф чиқмади.
 
80` Неймар ўрнига Санчез майдонга туширилди.

78` "Сити" футболчилари ҳакамдан норози. Меҳмонлар Жекога нисбатан ўйин қоидаси бузилди деб ҳисоблашмоқда. Лекин ҳакам уларни фикрига қўшилмади. Сабалетага эса иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва майдондан четлатди!

77` Яя Туре бугун ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Кўп вазиятларда унинг узатаётган паслари ноаниқ кўриниш олмоқда.

75` Самир Насри майдонни тарк этди. Хесус Навас қолган дақиқаларда Насрининг ўрнида ҳаракат қилади.

74` Венсан Компани ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ деб топилди.

73` Ўзгариш: Сильва майдонни тарк этди. Негредо унинг ўрнида майдонда ҳаракат қилади.

72` Хави ва Харт! Англиялик посбон жамоасини иккинчи голдан қутқариб қолди.

70` Демак бугун қўшимча тайм қўрмаймиз.

69` Ана энди "Сити"га қийин бўлади. Қолган вақт ичида бу жамоа учта тўп кирита олишига ишониш қийин.

Месси голини нишонламоқда


67` ГООООООООООООЛ! Месси! 1:0! "Сити" ҳимоячиси Лескотт хатога йўл қўйди ва тўпни Мессига совға қилди. Месси эса бу вазиятдан унумли фойдаланди.

65` Хави жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ бу ҳам самарасиз якунланди.

64` "Барса" стандарт вазиятга эга бўлди.

62` "Сити"нинг навбатдаги ҳужуми ва яна самарасиз.

61` Месси тўпни жарима майдончаси яқинигача олиб келди ва дарвоза томон зарба берди. Лекин яна ноаниқ.

60` "Камп Ноу"га келган маҳаллий ишқибозларга бу ёқмаяпти.

58` "Сити" футболчилари иккинчи бўлимда анча жонланишди.

57` Ўйин анча жонланди. Жамоалар навбатма-навбат ҳужумлар ташкил этишмоқда. Лекин ҳозирча футболчиларга аниқлик етишмаяпти.

55` Пабло Сабалета!!!! Пабло ажойиб имкониятни кўкка совурмоқда!

52` "Сити"нинг жавоби. Бу сафар омад мезбонларга кулиб боқди.

51` Мессининг хавфли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

48` Виктор Вальдес яна ўзини кўрсатмоқда! Милнернинг кучли зарбасини каталониялик посбон ушлаб олди.

47` Серхио Агуэро ўрнига Эден Жеко майдонга тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимдан фотолавҳа (Фабрегас, Туре ва Пике)


45+1` Танаффус!

45+1` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди!

44` Неймар ҳозир танаффусга жамоасини ғолиб ҳолда олиб чиқиши мумкин эди. Жо Хартни алдаб ўтган Неймар дарвоза томон зарба йўллади. Аммо Фернандиньо тўпни боши билан қайтариб юборди. Қойил!

44` Биринчи бўлим сўнггида меҳмонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди ва бир қатор хавфли вазиятлар юзага келтиришди.

42` Хавфли зарба! Самир Насри ҳозир ажойиб имкониятдан фойдалана билмади. Виктор Вальдес ана энди жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

40`
Мезбонларда яна бир имконият пайдо бўлди. Месси узатган тўпни Хави дарвоза томон йўллади. Лекин Харт бу вазиятда ҳам ўз ўрнида.

39` Неймар! Бразилиялик футболчи "Сити" ҳимоячиларидан ўтиб кетиб, Жо Харт дарвозасига кучли зарба йўллади. Аммо Харт бу вазиятда тўпни қайтариб  юборди.

37` Андреас Иньестага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

36` Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми! Давид Сильванинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

32` "Барселона"нинг ҳужуми якунланмай қолди. Фабрегас рақиб жарима майдончаси олдида тўпни олдириб қўйди.

30` Пабло Сабалета ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Аргентиналик ҳимоячи майдон марказида Иньестага нисбатан қўпол ўйнаганди.

28` "Манчестер Сити" жарима зарбасини тепди. Жарима тўпидан сўнг, Лескотт рақиб футболчисига нисбатан қоидани бузди ва ҳужум якунланмай қолди.

24` Меҳмонларнинг ҳужуми давом этаётган паллада, Яя Туре тўп узатишда хатоликка йўл қўйди.

22` "Барселона" ўйин тизгинини ўз қўлида сақлаб турибди.

18` "Барселона" гол урди. Лекин ҳакам Неймарнинг голини инобатга олмади. Бу вазиятда франциялик лайнсмен байроқчасини кўтариб қолди.

17` "Сити"нинг хавфли ҳужуми! Милнер етказиб берган тўпни Коларов дарвозага йўллаганди. Аммо Коларовнинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.

15` "Барселона" асосан тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

13` Франциядаги  "ПСЖ" - "Байер" учрашувида яна ҳисоб ўзгарди. Маркиньос ҳисобни тенглаштирувчи голни киритди.

12` "Барселона" тўпни рақибдан олиб қўйди ва ўзининг бирин-кетин ҳужумларини уюштирмоқда.

9` Бу вақтга келиб "ПСЖ" - "Байер" ўйинида меҳмонлар ҳисобни очишди. Сидней Сэм германияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

8` Жамоалар эҳтиёткорроқ ўйин намойиш этишмоқда. Нисбатан кўпроқ меҳмонлар олдинга интилишмоқда.

3` "Манчестер Сити" дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга отланди.

1` Учрашув бошланди!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Манчестер Сити" таркиби

"Барселона" таркиби


-Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

"Камп Ноу" стадионига мухлислар ташрифи давом этмоқда


Харт ўйин олди чигал-ёзди машғулотда


"Камп Ноу" стадиони, меҳмонлар ("Манчестер Сити") кийиниш хонаси


"Барселона": Вальдес, Алвеш, Пике, Маскерано, Альба, Хави, Бускетс, Фабрегас, Иньеста, Месси, Неймар.

-"Манчестер Сити": Харт, Компани, Сабалета, Лескотт, Коларов, Туре, Милнер, Сильва, Насри, Фернандиньо, Агуэро.

-Таркиблар маълум бўлди!

-Яқин дақиқалар ичида жамоаларнинг бошланғич таркиби маълум бўлади!

-Бугунги учрашувни Сиз азиз футбол ишқибозлари учун Шаҳбоз Беғамов "сhampionat.asia" сайти орқали матнли онлайн трансляцияни ёзиб боради. Сайтдан узоқлашманг, кузатиб боринг!

-Яқин соатлар ичида "Барселона" - "Манчестер Сити" учрашуви бошланади.

- Учрашув соат 00:45да бошланди.


Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал жавоб баҳси

"Барселона" - "Манчестер Сити" 2:1

Голлар:
Месси (67), Компани (89), Алвеш (90+1).
 
Ҳакамлар:
Стефан Ланнуа, Фредико Кано, Мишель Аннонье

"Барселона":
Вальдес, Алвеш, Пике, Маскерано, Альба, Хави, Бускетс, Фабрегас (Роберто, 87), Иньеста, Месси, Неймар (Санчез, 80).

"Манчестер Сити":
Харт, Компани, Сабалета, Лескотт, Коларов, Туре, Милнер, Сильва (Негредо, 73), Насри (Навас, 75), Фернандиньо, Агуэро (Жеко, 46).

Огоҳлантириш: Сабалета (30), Компани (74).
Четлатиш: Сабалета (79).

Биринчи учрашув: 2:0
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика