UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Баркамол авлод-2014. Мезбонлар баҳсларда қатнашмайди Янгиликлар

Баркамол авлод-2014. Мезбонлар баҳсларда қатнашмайди

Бугун Наманган шаҳрида мамлакатимиз касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқувчиларининг анъанавий “Баркамол авлод — 2014” спорт ўйинлари республика финал босқичи баҳслари старт олади.
Режага кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятлар терма жамоалари соат 12.30 гача Наманган шаҳрига етиб келади.

Мусобақа дастуридан жой олган 16 спорт тури, жумладан, футбол учрашувларига қизиқиш жуда баланд. Тақвимга кўра, барча жамоавий спорт турлари бўйича баҳслар бугун куннинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган.

Миллионлар ўйини — футбол мусобақаси “Баркамол авлод” спорт мажмуаси стадионида ўтказилади. Унда минтақавий баҳсларда ғолиб чиққан тўртта жамоа — Тошкент шаҳри, Сирдарё, Қашқадарё ҳамда пойтахт вилояти вакиллари медаллар учун кураш олиб боради. Ғолиб номига уч тур якунига мувофиқ ойдинлик киритилади. Ажабланарлиси, мезбонлар — Наманган вилояти ёшлари пойтахтимизда ўтказилган саралаш учрашувларида финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олишмаган. Шунга қарамай, футбол ўйинларига қизиқиш жуда юқорилиги таҳсинга лойиқ.

29 май куни бўладиган дастлабки турни Қашқадарё — Тошкент  вилоятлари терма жамоалари бошлаб беради. Учрашув соат 16.00 да бошланади. Иккинчи жуфтлик учрашуви 17.10 да бошланиши белгиланган. Унда Сирдарё вилояти — Тошкент шаҳри ёш футболчилари ўзаро куч синашади.

Қолган учрашувлар тақвими:
30 май

Тошкент вилояти — Тошкент шаҳри
Қашқадарё — Сирдарё

1 июнь
Тошкент — Сирдарё
Қашқадарё вилояти — Тошкент шаҳри.

Эслатиб ўтамиз, “Баркамол авлод — 2014” спорт ўйинлари республика финал босқичининг тантанали очилиш маросимлари бугун оқшом Намангандаги “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтади.

Эркин ХОЛБОБО
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика