Latest news

08:10Мини футбол-2017. “Севинч” чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади0 02:15Деулофеу: “Милан” - Италиянинг энг буюк клуби!”10 01:45Роналду, Хамес ва Данило “Сельта”га қарши ўйинни ўтказиб юборишлари мумкин21 01:20“Лестер” Уллоани 2 млн. еврога “Алавес”га сотишни истамади 1 00:55Умтити: “ПСЖ”дан шахсий реваншимни оламан”7 00:30Иньестага Қиролича София номидаги соврин топширилди8 00:05Клаессон фаолиятини “Краснодар”да давом эттиради1 23:35“Сўғдиёна” бир ҳафта ичида 3та ўйин ўтказади4 23:15“Ливерпуль” Марковични “Халл Сити”га ижарага берди0 22:55FA Венгерга нисбатан айблов эълон қилди3 22:40Ибрагимов, Пардаев, Шихов, Қуттибоев, Мерзляков “Бухоро”ни тарк этиш арафасида50 22:15Расман. “Эвертон” ҳужумчиси Деулофеу ижара асосида “Милан”га ўтди6 21:55Olamsport: Истоминнинг ўйини ҳақида барча нарса, Хэй 5 та жанг ўтказмоқчи ва бошқа хабарлар2 21:35Бэйл тўп билан ишлашни бошлади17 21:35Бэйл начал работать с мячом0

18 jul 15:23
News

Балки, "детский сад"ни йиғиштирармиз?

Бу мақола сайтда уруш чиқаришни ният қилганлар учун! Сайтимизда бўлиб ўтган туб ўзгаришдан сўнг ўқувчиларга жуда ҳам кенг қулайлик яратилди.
Яъни, энди сайт фойдаланувчилари ҳеч қандай қийинчиликсиз рўйхатдан ўтиб фикр қолдириш имкониятига эгалар. "Нефтчи" жамоаси сафида бўлиб ўтаётган катта ўзгаришларни имкон қадар тезлик билан ёритиб боряпмиз. Айни пайтда бошқа клубларга нисбатан трансфер бозорида очиқ иштирок этаётганлиги учун хабарлар ҳам етарлича бўляпти. Бу кунни фарғоналик мухлислар неча йиллардан бери кутдилар. Шу пайтга қадар биронта нашр учун "Нефтчи" ҳақида ахборот олиш осон бўлмаган. Табиийки, "Нефтчи"га оид хабарларни кўпайиши сайтда фарғоналик ўқувчиларни фаоллигини оширди. Аслида ҳам мақсад шу, сайтда фаоллар сонини ошириш ва у ерда соғлом муҳитни яратиш, аммо...


Бироқ рўзаи-рамазон ойида бўлсак-да, баъзи бир ўқувчилар ўзларига эрк бериб юборганлар. Бошқа жамоа мухлиси номидан, умуман бошқа жамоа мухлисларини ўртасига нифоқ солиш ва уруш очиш ҳолатлари сўнгги кунларда кузатилди. Бизнинг сайтимиз доимо ўқувчиларининг одоб-аҳлоқи билан фахрланиб келган. Илтимос қилардимки, анъанамиз бузилмасин! Акс ҳолда, сўккан, ҳақорат қилган ёки "маска"лигини сезган фойдаланувчини ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ўчираверамиз. Кўпроқ бу гаплар, 15-20 ёш оралиғидаги фойдаланувчиларга тегишли. Бу ер боғча эмас! Сайтнинг аудиторияси 7 ёшдан 70 ёшгача мўлжалланган. Юқорида қайд этган ёш вакиллари мана шу 7 ёшлик ўқувчиларга ўрнак бўлсинлар, уларни ўз ортларидан соғлом фикр билан эргаштирсинлар. Аксинча, катта ёшдаги ўқувчиларимизни ҳурмати учун жиқиллашмасинлар. Сайт бизнинг, яъни ходимларнинг уйи. Тасаввур қилинг, уйингизга бориб ёзган дастурхонингиз ва оила аъзоларингиз олдида сўкиниб ўтирсак? Ёки бўлмаса берган таомингиз бемаза экан деб жанжал чиқарсак? Албатта бу ҳеч кимга ёқмайди. Сайтда фикр қолдиришдан аввал, ота-онамиз берган тарбия нормаларидан чиқмайлик.

Аслида фарғоналик бўлиб ўзидан "Пахтакор" мухлиси "ясаб" олиш, ёки "Пахтакор" мухлисини мен "Насаф" ишқибозиман деб фикр қолдириши, яна "Бунёдкор" мухлиси яшин тезликда "Локомотив" ишқибозига айланиб қолиш орқали ҳақиқий ўқувчи ўртасига нифоқ солиш, бу тубанликдан бошқа нарса эмас.

"Телефонинг неччи?" Авваллари сайтимизда бундай "коммент"лар бўлмасди! Сизга нима бўлди, ўқувчи? Икки ўзбекнинг фарзандлари футболни деб урушмоқчимисизлар?

Биз тарихдан ота-боболари олим ва катта билимга эга бўлган юрт фарзандларимиз! Шундай экан, масъулиятни ҳис қилайлик!


Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Грузияга қарши ўртоқлик... 279
Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 170
Olamsport: Истомин - Димитров баҳси бўлиб ўтди
Australian Openда иштирок этаётган теннисчимиз Денис Истомин чорак... 135
Бугун 18:00. Ўзбекистон - Грузия
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик... 89
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook