12 aug 17:32
News

Бакай Траоре “Андерлехт”га ўтиши мумкин

“Милан” клубининг ярим ҳимоячиси Бакай Траоре (28 ёш) яқин орада “Андерлехт” клубига ўтиши мумикин, деб хабар беради "Football Italia".

Футболчи бир йил олдин эркин агент сифатида “Нанси”дан “Милан”га ўтган эди. Бу вақт оралиғида у Италия чемпионатида ва Чемпионлар лигасида 8 та ўйин ўтказишга улгурган холос. Шу сабаб миланликлар шартномаси 2015 йилгача мўлжалланган футболчи билан бемалол хайрлашишлари ҳам мумкин. Шу билан биргаликда “Андерлехт” клуби ёз мавсумида “Лацио”га ўтган Лукас Билье ўрнига ўриндош топишни ҳам мўлжаллаган.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook