UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Клопп: "Ливерпуль"даги келажагимиз натижаларга боғлиқ"2 17:00Ҳафтанинг спортга оид 15 та энг ажойиб сурати7 16:41Иньеста: "Барселона" футболчилари Луис Энрикени 1000% қўллаб-қувватлашади"4 16:27"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" афсоналари иккита ўйин ўтказади8 15:49Ҳакамлар қўмитаси Пике ва Роига сўзлари бўйича RFEFга мурожаат қилишди11 15:15"Шанхай СИПГ" - "Вестерн Сидней Уондерерз". Асосий таркиблар маълум10 15:08Раньерисиз қолган "Лестер" кутилмаганда "Ливерпуль"ни таслим этди. "Лестер Сити" - "Ливерпуль" 3:1 (видео)4 14:54Кейн: "Статистикага эътибор берсак, мен жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бириман"9 14:22ОЧЛ-2017. Иккита ўйиннинг асосий таркиблари маълум5 14:16"Реал" Пепе ўрнига италиялик ҳимоячи сотиб олиши мумкин8 13:44"Навбаҳор" дарвозабони “Олой”да ўйнайди16 13:38ПСЖ Эмерини кейинги мавсум учун ҳам олиб қолмоқчи5 13:37"Навбаҳор": Намангандаги йиғин бошланди10 13:06Olamsport: Бугун Истомин ва Шарипова ўз юришларини бошлайди ва бошқа хабарлар2 12:46Тимур Кападзе: “Машғулотларда хатоларимиз устида тинмай ишладик”18

22 авг 13:00
Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Бугунги ўйинда "Насаф"нинг имконияти юқори"

Маълумки бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалидан ўрин олган яна бир ўйин бўлиб ўтади.
Қаршида "Насаф" Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади. Ёдингизда бўлса ушбу жамоаларнинг пойтахтда ўтказган дастлабки учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Мазкур бўлажак ўйиндан олдин, ҳар ким турли хил фикрларни билдирмоқда. Биз эса ўз навбатида "Насаф" жамоасини кўп йиллар мобайнида бошқарган мутахассис Баҳром Ҳакимов билан ушбу ўйин олдидан фикрларини билишга қизиқдик.

- Баҳром ака, хабарингиз бўлса керак, бугун мамлакат Кубогининг яна бир ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади. "Насаф" - "Пахтакор" ўйини олдидан кимнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Бу икки жамоани бугунги кунда бошқариб келаётган мураббийлар, Рўзиқул Бердиев билан Мурод Исмоилов ўз вақтимда қўл остимда тўп сурган. Шу боис очиғини айтсам, менинг шахсий фикримдан сўнг, уларнинг бирор-бири мендан ранжиб қолишларини истамайман. Мурод билан ҳам, Рўзиқул билан ҳам муносабатларимиз жуда яхши. Лекин вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, бугунги ўйинда "Насаф"нинг финал йўлланмасини қўлга киритиш имконияти юқори деган бўлардим. Бундай дейишимнинг боиси, "Насаф" охирги пайтларда барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. "Пахтакор" эса аксинча, бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Шунингдек биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилгани ҳам, жавоб ўйинида қаршиликларнинг имкониятини ошириб юборгани аниқ.

- Бугун муваффақият қозонган жамоа финалда "Бунёдкор" билан рўбарў келади. Нима деб ўйлайсиз, бош совринни қайси жамоа қўлга киритади?
- Финалдан олдин бир нима деб бўлмайди. Чунки унда таҳминлар ўзини ҳамиша оқлайвермайди. Фикримизга мисол тариқасида ЕЧЛни ярим финалида рўбарў келган "Барселона" - "Бавария" тўқнашувини эслашнинг ўзи кифоя. Бу ўйиндан олдин кўпчилик, каталонияликларнинг ғалабасига ортиқча ишониб юборишганди. Аммо немислар таҳминларни барбод қилди.

Финалда "Бунёдкор"га "Пахтакор" ёки "Насаф" рақиблик қиладими, олдиндан жўяли фикр билдириш қийин. Чунки финал ўйинига ҳар ким турли хил холатда етиб келади. Айрим жамоаларда дисквалификация ёки жароҳат туфайли йўқотишлар бўлиши ҳам мумкин.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

20-сониядаги гол ёхуд "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" -... 189
"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 148
Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди
Испания чемпионати доирасидаги "Вильярреал" – "Реал... 120
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: