UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   11 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  6 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Баҳром Абдураҳимов: «Бизга савияли легионерлар керак» Янгиликлар

Баҳром Абдураҳимов: «Бизга савияли легионерлар керак»

Ушбу мавсумда “Андижон” жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Баҳром Абдураҳимов бўлди.
У биринчилик баҳсларида 35 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этди. Ва албатта “Андижон” жамоасини олий лигага чиқишига муносиб ҳиссасини қўшди. Куни кеча Абдураҳимов “Футбол экспресс” газетасига интервью берди.

- Баҳром, “Андижон” ўз мухлисларига берган ваъдасининг устидан чиқиб олий лигага қайтди. Бу йўлда қийинчиликлар ҳам бўлгандир?
 - Албатта, қийинчиликсиз иш бўлмайди. Жамоамиз билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилдиб ўз мақсадимизга эришдик. Тўғри, осон ғалаба қозонган ўйинларимиз ҳам бўлди, лекин шундай учрашувлар ҳам бўлдики, катта куч сарфлашимизга тўғри келди. 1-лигада тўп суриб шунга амин бўлдимки, аслида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Қийин томони шундаки, майдонларнинг сифати яхши эмас, бемалол ҳаракат қила олмайсан. Бир сўз билан айтганда, яхшигина меҳнатимиз эвазига олий лигага қайтдик.

- “Андижон” учун қайси ўйинлар қийин ўтди дея оласиз?
 - Бизнинг жамоага барча клублар етарлича қаршилик кўрсатишди. Деярли барча ўйинлар осон бўлмади, айниқса ўз майдонимизда “Машъал” ва сафарда “Қўқон-1912” жамоаларига қарши ўйинлар анча оғир кечди. “Машъал”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учрадик. Ўша баҳс 1-ўрин соҳибини аниқлаб берарди. Биз ютишимиз керак бўлган учрашувда мағлубиятга учрадик. Шунга қарамай, бу мағлубият ҳеч нимани ҳал қилмади ва якунда мақсадимизга эришдик.

- Жамоангиз шу таркиб билан олий лигада яхши ўйин кўрсатишига ишонасизми?
 - Албатта, ишонаман. Чунки жамоамизнинг негизини маҳаллий ўйинчилар ташкил қилади. Таркибга 1-2 нафар маҳоратли футболчиларни таклиф қилиб, ёшларга, айниқса, ўзимизнинг йигитларга имконият беришса, ўйлайманки, “Андижон” яқин йиллар ичида юқори ўйинлар учун курашадиган жамоага айланади. Азамат Абдураимов жуда яхши жамоа шакллантирмоқда ва бу таркиб бемалол олий лигада ўзини кўрсата олади.

- Легионерлар жамоага қанчалик керак деб ўйлайсиз?
 - Биласизми, бу мени ўйлантирадиган савол. Фикримча, легионерлар керак, лекин қандай легионер?.. Майли келсин, ўйнасин, ўз ўйини билан маҳаллий футболчилардан кучлироқ эканлигини ҳар тарафлама исботлаб қўйсин. Хориждан катта маблағ эвазига келса-ю, маҳаллий футболчилар зур ўйнамаса уларни нима кераги бор?! Ундан кўра андижонлик ёшларга имконият берилгани яхши. Мана, “Бунёдкор”даги Пишур ҳақиқий легионерга хос ўйин намойиш этди. У 25та учрашувда рақиблар дарвозасини 19 бор ишғол этиб тўпурар бўлди. Легионер ана шундай бўлиши керак. Қисқаси, бизга ҳам шундай савиядаги легионерлар керак.

- “Андижон”даги шароитлар қониқарли даражадами?

 - Бу борада ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас. Клуб раҳбарияти барча шароитларни аъло даражада яратган. Яшаш шароитидан тортиб, машғулотлар жараёнигача ҳеч қандай эътироз йўқ.
 
Х.Васиев суҳбатлашди.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика