UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  0 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 1:2 (пенальтилар 10:11)  0 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  31 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22

Баҳодир Тошмуҳаммедов: ”Футбол техникасисиз тактика бўлмайди” Янгиликлар

Баҳодир Тошмуҳаммедов: ”Футбол техникасисиз тактика бўлмайди”

Ўтган 22 йил давомида юртимизда футбол соҳасига, хусусан, болалар футболига жуда катта эътибор қаратилди.
Бунинг натижаси ўлароқ, республикамизнинг кўпгина жойларида футбол мактаблари ташкил этилиб, болажонлар ихтиёрига топширилмоқда. Шубҳа йўқки, сўнгги йилларда энг катта эътибор “Бунёдкор” футбол академиясига қаратилди. Академияда футбол сирларини ўргатиш учун барча шарт-шароит аъло даражада ташкиллаштирилган. Ўз навбатида академияда юқори савиядаги мутахассислар фаолият юритишади. Бугунги суҳбатимиз академиянинг 1998 йилда туғилган болаларидан иборат жамоасига устозлик қиладиган Баҳодир Тошмуҳаммедов билан бўлади.   

-Баҳодир ака, мураббийлик соҳасига қадам ташлашингиз қандай кечган?

- 1972 йил ҳозирги Тошкент давлат техника университетини тамомлагач, 8 йил давомида ўз соҳам бўйича фаолият юритдим. Отам – Исоқжон ака Тошмуҳаммедов футбол мураббийи бўлган. Ота касбми ёхуд футболга меҳрим устунлик қилибми, 1982 йилда Республика олимпия заҳиралари коллежига мураббий сифатида ишга жойлашдим. Сўнгра “Чилонзор”, “Дўстлик”, “Пахтакор” клублари ҳамда Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида мураббий, катта мураббий лавозимларида ишладим. 2011 йилда “Бунёдкор” футбол академиясига таклиф этилдим.

-Қўл остингизда қанча бола футбол сирларини ўрганишади?
- Ҳозир академияда 1998 йилда туғилган болаларга мураббийлик қиламан. Қўл остимда 40 та бола шуғулланади. Бироқ кўрикка келган болалар ҳисобига бу кўрсатгич ҳар куни 48-50 тани ташкил этади. Машғулот жараёнини икки – асосий таркиб ва ўринбосарлардан иборат гуруҳларга  бўлган ҳолда олиб борамиз. Бунда албатта асосий таркибни танлаб олиш бирмунча қийинчилик туғдиради. Нега десангиз, ҳар бир ўйинчи ўзига хос истеъдод соҳиби. Шундай бўлса-да, асосий таркибга жисмоний ва руҳий жиҳатдан ўйинга тайёр бўлган болаларни жалб қилишга ҳаракат қиламиз.  Ҳозирда жамоамиздан 3 киши: Ҳоджаев Акром, Мадраҳимов Сардор, Жумаев Маъруф Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ихтиёрига чақирилган. Бу албатта қувонарли ҳолат. Негаки, ҳар бир мураббий учун ўз шогирдининг терма жамоа йиғинларига жалб қилиниши – бу меҳнатингиз ўз қадрини топганлигининг яққол намунасидир.

-Сизнинг-ча,  футболчи учун руҳий ва жисмоний тайёргарликнинг ўрни қай даражада?
- Сиз тилга олган бу икки жиҳат футболчи учун ҳам, жамоа учун ҳам энг муҳим ва энг керакли тушунчалардир. Жисмоний тайёргарлик ўз-ўзидан маълум, футболда тезкорлик ғалаба кафолатларидан бири саналади. Шу билан бир қаторда руҳий тайёргарликнинг ўз ўрнида бўлиши ҳам зарурдир. Футболчи қачон яхши ўйнайди? Қачон ўзини кўрсата олади? Қачонки, унда руҳий барқарорлик бўлса, ўйинга руҳий жиҳатдан тайёр бўлсагина… Биз ҳам жамоа руҳий ҳолатини бир маромда юқори тутиб туриш учун керак бўлса, ҳар битта бола билан индивидуал тарзда шуғулланамиз.

-Мураббий-психолог тушунчасига қандай қарайсиз?
- Менимча, ҳар бир мураббий бу каби сифатларни ўзида қарор топтирмоғи керак. Болалар билан ишлаш жараёнида уларнинг руҳиятидан доимий равишда хабардор бўлиш лозим. Негаки, ўйинда ҳар хил вазият юзага келади. Тажрибам давомида шунақа ҳолатлар ҳам учраганки, гоҳ уларга нисбатан қаттиққўллик қилганмиз, гоҳ уларни руҳлантириб, керакли натижага эришганмиз. Сизга айтсам, ҳар битта бола билан машғулот жараёнида дўстлардек самимият-у устозлардек қаттиққўллик сифатларини ўзаро уйғунлаштирмоқ керак. Шундагина бола ортиқча босимларсиз шуғулланади.

-Сиз профессионал футболчилар билан ҳам ишлагансиз. Ҳозирда болалар мураббийисиз. Айтинг-чи, болалар ва катталар билан ишлашнинг қандай фарқли жиҳатлари мавжуд?

- Битта нарсани алоҳида таъкидлашим жоиз, асосий таркиб ва болалар билан ишлаш ўртасида анчагина фарқ бор. Жумладан, асосий таркибда қўл остингизда маълум бир техникага эга бўлган ўйинчилар жамланади. Улар билан ўзингиз танлаган услубда ўйнашингиз мумкин. Бу ерда эса аксинча. Академияда футболчи учун энг муҳим сифат – футбол техникасини болаларда шакллантиришимиз керак бўлади. Шундан кейингина мураббийга хос ўйин услуби ҳақида гапириш мумкин. Болада футбол техникасини шакллантирмасдан туриб, маълум бир услуб асосида ўйин қуриш мушкул масала. Болалар мураббийининг маъсулияти ҳам, қийинчилиги ҳам, шу билан бир қаторда завқи ҳам шундадир балки…

Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика