02 may 11:04
News

Бадштубер 17 ойлик танаффусдан сўнг умумий гуруҳ машғулотига қайтди

“Бавария” ҳимоячиси Хольгер Бадштубер 17 ойлик танаффусдан сўнг, ниҳоят жамоасининг умумий машғулотларига қайтди.
Кеча Хольгер умумий гуруҳда шуғулланди. Бадштубер одатий машғулотлардан кейин тўп билан ҳам ишлашга улгурди. Шунингдек, 45 дақиқа давомида махсус дастур асосида алоҳида машқ ҳам бажарди.

Эслатиб ўтамиз, Хольгер Бадштубер 2012 йилнинг декабрь ойида тиззасидан жиддий жароҳат олганидан бери яшил майдондан ташқарида юрганди. Аввалроқ 25 яшар ҳимоячининг келаси мавсумда сафга қайтиши айтилаётганди.

Бадштубер “Бавария” клуби тарбияланувчиси хисобланади. Асосий таркибда 2009 йилдан бери ўйнаб келади. Умумий хисобда Мюнхен клуби либосида 149 та учрашув ўтказган. Бу ўйинларда рақиб дарвозасини бир бор ишғол қилиб, 10 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook