UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

БАА – Гонконг (4:0) ўйинидан кейинги фикрлар Янгиликлар

БАА – Гонконг (4:0) ўйинидан кейинги фикрлар

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичида биз билан бир гуруҳдан жой олган БАА ҳамда Гонконг ўртасидаги учрашувда бу сафар ҳам амирлик вакиллари йирик 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Ва шу тариқа БАА муддатидан олдин мусобақа йўлланмасига эга бўлди.
Маҳди Али (БАА термаси бош мураббийи): “Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Қўл остимдаги 24 нафар футболчи саралаш ўйинларида мана шундай қувончли онларни тақдим этганидан мамнунман. Ҳаммага маълум, биз йилдан йилга ўсиб боряпмиз. Бу эса ўйинларда ўз исботини топяпти. Бугун ҳужумдаги ўйинчиларимиз яхши ҳаракат қилишди, айниқса қанотларда фаол кураш олиб бордик. Ва энг муҳими, юзага келган имкониятлардан фойдаландик”.

Ким Пан Гон (Гонконг термаси мураббийи):
“Аввало рақибимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Улар чиндан ҳам кучли эдилар, буни якуний ҳисоб ҳам айтиб турибди. Мағлубиятга учраган бўлсак-да, таслим бўлмаймиз ва охиригача курашамиз. Футболда ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради ва бунга тўғри муносабатда бўлиш керак. Агар охирги икки учрашувда ижобий натижага эриша олсак, гуруҳдан чиқамиз. Мақсадимиз – гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика