UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Азиз Тўхтабоев: 3-ўрин “Қўқон-1912” учун яхши натижа” Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: 3-ўрин “Қўқон-1912” учун яхши натижа”

“Қўқон-1912” бу йилги чемпионатни 3-ўринни эгаллади. Айтиш керакки, бу натижа қўқонликлар учун қониқарли натижа бўлди.

Боиси охирги йилларда молиявий муаммолар туфайли жамоа ҳаттоки биринчи лигада ҳам аранг иштирок этиб келаётганди. Жорий мавсумда эса моддий жиҳат ижобий томонга ўзгаргач, жамоа пойдевори мустаҳкамлана бошлади.

 “Қўқон-1912”нинг мавсум-2013да бронза медалини қўлга киритишида етакчи футболчиларнинг ўрни катта бўлди. Айниқса ҳужумчи Азиз Тўхтабоев бу борада бошқалардан ажралиб турди. Ишқибозлар гуруҳи ҳам ушбу футболчини “Энг яхши футболчи” деб топди.

Шу боис Тўхтабоев билан қисқача суҳбатлашдик.

- Азиз ака, бу йилги чемпионатда жамоангиз 3-ўринни қўлга киритди. Умуман ортда қолган мавсум ҳақида нима дейсиз?

- Дарҳақиқат, бу йилги мавсумда бронза медалини қўлга киритдик. Буни ижобий натижа деса бўлади. Назаримда қўқонлик мухлислар ҳам бундан қониқди. Шу боис ортда қолган мавсум жамоамиз учун омадли бўлди. Очиғи, чемпионат аввалида 3-ўринни эгаллашимизга ишонмагандик. Сабаби ўша пайтда клуб молиявий жиҳатдан у қадар барқарор эмасди. Вақт ўтган сайин бу борада шароитлар ижобий томонга ўзгара бошлади ва клубимиз раҳбарлари ва ҳомийларнинг катта эътибори туфайли ўйинимизда ҳам ўсиш кўзга ташлана бошлади. Кези келганда, клубимиз ҳомийлари ва клуб мутасаддиларига юқори эътибор учун жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Чемпионатда қайси жамоага қарши кечган ўйинлар “Қўқон-1912” учун қийин ўтди деб ҳисоблайсиз?     

- (Кулиб) “Андижон”га қарши баҳсларга осон бўлмади. Сафарда ҳам ўз майдонимизда қийналдик.

- Бу йил клуб таркибида асосан маҳаллий футболчилар ҳаракат қилганига гувоҳ бўлдик...

- Ҳа, мураббийлар штаби асосан ўзимизда етишиб чиққан ўйинчиларни жамлаб яхлид жамоа шакллантиришди. Бир қатор ёшлар бор. Шунингдек тажрибали футболчилар ҳам ўйнади. Уларнинг кетидан маҳаллий ёшлар ҳам аста-секин ўсиб боради деб ўйлайман.

- Кейинги йил учун энди яна қайси чизиқларни кучайтириш керак?

- Буни аввало мураббийлар ҳал қилади. Менимча бўлажак мавсумга ярим ҳимояни кучайтириш лозим. Бу йил марказий ярим ҳимоямизда муаммо кўзга ташланиб қолгандек туюлди.

- Адашмасак, клуб билан тузган шартномангиз ҳам бу йил поёнига етади. Тўғрими?

- Ҳа, амалдаги битим шу йилнинг охирида ўз кучини йўқотади.

- Олий лига жамоаларидан чорловлар бўлмадими?

-  Таклифлар ҳам йўқ эмас. Лекин “Қўқон-1912”дан кетишим борасида ҳозир сизга аниқ бир нима дея олмайман. Сабаби кейинги йилда жамоа олдига кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилади деган гаплар бор. Агарда воқеалар ривожи шундай кечса, у холда жамоада қолиб, қўлимдан келганича ёрдам бераман.

- Дарвоқе, қўқонлик мухлислар талқини бўйича ҳам жорий мавсумда “Қўқон-1912”нинг “Энг яхши футболчиси” деб топилдингиз. Бундай эътибор ҳар қандай футболчи учун қўшимча куч бағишласа керак?

- Албатта, мухлислар мени бунга лойиқ кўрибдими, бундан жуда хурсандман. Аввало биз майдонга ишқибозларни хушнуд этиш учун чиқамиз. Яна шуни ҳам қўшимча қилишни истардимки, қўқонлик фанатлар доимо стадионга ташриф ва қўллаб қувватлаш борасида биринчи ўринда! Бу йилги статистикага ҳам эътибор қаратадиган бўлсак, жамоамиз фанатлари 1-ўринни эгаллади. Биз футболчилар кейинги мавсумда ҳам уларни ҳужумкор ўйин билан хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика