UZ

11 июл 18:59
Янгиликлар

Азиз Ибрагимов Карл Поборскининг клубига ўтди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ўз клубини ўзгартирди.
 Футболчи “Баник Мост”ни тарк этиб “Динамо Ческе Будейовице” клуби билан 2 йиллик шартнома тузди.

Ушбу клуб ўтган мавсумда Чехия олий дивизионида иштирок этди ва биринчи дивизионга тушиб кетди. Июль ойи охирида бошланадиган мавсумда клуб ўз олдига шу йилни ўзидаёқ элитага қайтмоқчи. Бу ҳақда Азизнинг ўзи сайтимиз вакилига айтиб ўтди.

“Динамо Ческе Будейовице” клуби 1905 йилда ташкил топган бўлиб айни пайтда клубнинг хўжайини Карл Поборски ҳисобланади. Павел Швантнер эса шу йилнинг февраль ойидан буён бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда.

Азиз Ибрагимовнинг янги клуби мавсумнинг 1-турини 28 июль куни ўз уйида "Спартак Сезимово Усти"га қарши ўтказади.  

Азиз Ибрагимов
Туғилган йили ва санаси - 1986 йил  21 июль
Амплуаси - ярим ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари
2004-2005 Трактор (Тошкент) 16 (2)
2005-Шўртан (Ғузор) 15 (6)
2006-Машъал (Муборак)  10 (2)
2006-2008 Слован (Словакия) 52 (10)
2008-2011 Богемианс 1905 (Чехия) 45 (1)
2011-2012 Циндао Жонун (Хитой)  39 (4)
2013 июлга қадар- Баник Мост (Чехия)
2013 июлидан бошлаб - Динамо Ческе Будейовице (Чехия)
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 399
"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 401
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: