UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  14 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1

Азиз Ашуров: “Бундай эътибордан жуда мамнунмиз” Янгиликлар

Азиз Ашуров: “Бундай эътибордан жуда мамнунмиз”

Реакцияси кучли бўлган дарвозабонлардан бири Азиз Ашуровни мухлислар жуда яхши билишса керак, у ўз вақтида “Трактор” жамоасида ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортганди.
Шунингдек олимпия терма жамоасида ҳам Ашуров ўзини кўрсатишга эришганди. 27 ёшли қўқонлик посбон жорий мавсумни ўзи туғилиб ўсган шаҳар жамоасида ўтказди. Яқинда у билан суҳбатлашдик.

- Бу йилги мавсумни биринчи лигада ўтказдингиз. Лига ҳақида фикрларингиз қандай?

- Биринчи лига ўйинлари жуда яхши ўтди. Умуман олганда, олий лига билан биринчи лигани таққослайдиган бўлсак, бу ерда тенг кучли жамоалар сони кўп. Элитада эса “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ҳамда “Насаф”. Ушбу тўртта жамоа ўртасида совринли ўринлар хал бўлмоқда. Қолган жамоаларни эса ҳамма билади, асосан ўртамиёна ўринлар учун кураш олиб боришади. Биринчи лигада эса ҳар бир ўрин учун жиддий кураш кечади. Гарчи 1-2-ўрин эгаларининг номи муддатидан олдин аниқ бўлган эрсада, қолган ўринлар учун бўлаётган кураш жиддий кечмоқда. Хусусан 3-ўрин учун “Қўқон-1912” билан “Зарафшон-НЦЗ” ўртасида кучли рақобат бўлаётганини кўриш мумкин. Шунингдек яна бир нечта жамоалар ҳам қолган ўринлар учун давогарлик қилмоқда. Кўраётган бўлсангиз ўйинлар ҳам анча қийин кечаётир. Мисол учун турнир жадвалининг энг сўнгги ўрнида бораётган “Аланга” билан ўйинимиз оғир ўтди. “Шердор”ни ҳам аранг ютдик. Шу боис биринчи лигадаги ўйинларни ҳам осон деб бўлмайди.

- Жорий йилги чемпионатни “Қўқон-1912” 3-ўринда якунлашга жуда яқин турибди. Бу сизлар учун айни дамда қониқарли натижа бўлса керак?

- Менимча бу йил жамоамизнинг иштироки қониқарли даражада бўлди. Мавсум бошида олдимизга вазифа қўйилмаганди. Клуб вице-президенти Бахтиёр ака Толиповга катта раҳмат. Шу кишининг сайъи ҳаракатлари эвазига жамоанинг моддий-техник базаси бақувват кўринишга келтирилди. Шундан сўнг бизда кейинчалик юқори ўринларни эгаллаш учун курашиш имконияти туғилди. Бундан ташқари Тоҳир ака ҳам тажрибали мураббий. У киши клубга келгач ўйинимиз ҳам ижобий томонга ўзгара бошлади. Шунингдек давралар оралиғида янги ўйинчилар олиб келиб рақобатни ошишига сабаб бўлди. Шу даражага чиқишимизда бу мутахассиснинг фойдаси катта бўлди, деб ўйлайман.

- Бундан ташқари моддий жиҳатдан клубнинг бу йилги шароитлари анчагина ижобий томонга ўзгарганини ҳам инкор этамасангиз керак?

- Албатта, футболда кўп нарса барибир маблағга бориб тақалади. Чемпионатнинг дастлабки турлари ортда қолгач, Қўқон “Спирт” ОАЖ хомийлик қила бошлади. Шундан сўнг натижаларимиз ижобий томонга ўзгариб борди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун клубимиз мутасаддиларига ва бизни қўллаб қувватлаб келаётган вилоят ва шаҳар ҳокимларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб қоламан. Очиғи, йил бошида 3-ўринни эгаллаймиз деб ўйламагандик ҳам. Чунки у пайтда моддий жиҳатдан клуб бақувват эмас эди. Энди келаси йил жамоа олдига элитага чиқиш вазифаси қўйилади дейишмоқда. Бу мақсад йўлида насиб қилса астойдил тўп тепиб, “Қўқон-1912”ни кучилилар сафига олиб чиқамиз.

- Тан олиш керак, ўтган йили “Локомотив”да унчалик ҳам кўп ўйин амалиётига эга бўлмагандингиз. Бу йил эса “Қўқон-1912”нинг биринчи рақамли посбонига айландингиз. Иштирокингиздан қанчалик қониқиш холсил қилдингиз? 

- Бу йил қандай ўйин намойиш этганим тўғрисида, муносиб баҳони мухлислар бергани маъқул. Лекин ўзимнинг жорий мавсумдаги фаолиятимдан кўнглим тўлди дея оламан. Ўтган йили олий лига вакили “Локомотив” дарвозасини қўриқладим. У ерда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаганимнинг сабаби кўпинча жароҳат билан боғлиқдир. Очиғи, охирги йилларда жароҳат қийнаб юборди. Тез-тез операция столига ётаверганимдан кейин, футбол ўйнаш учун хафсалам ҳам совуб бораётганди. Қўлқопларимни михга иламан деб турганимда жамоамиз раҳбарлари Бахтиёр ака Толипов ва Шуҳрат ака Мўминовлар шуғулланиб туришимни ва яна аввалги спорт формамга қайтишим кераклигини айтиб қолишди. Бу борада қўлдан келганича ёрдам беришларини айтишганида йўқ дея олмадим. Бугунги кунга келиб эса ҳаммаси ортда қолди ва бу борада нолимайман.

- Чемпионатнинг иккинчи босқичи арафасида мураббийлар тажрибали дарвозабон Андрей Баклановни ҳам рўйхатдан ўтказди. У билан бўлган ўзаро рақобат хусусида нима дейсиз?

- Андрей Бакланов билан ҳудди ака-укадекмиз. Тўғриси шахсан мен Андрей акага рақобатчи эмас, балки ака сифатида қарайман. Шунингдек Тоҳир ака Кападзе ҳам ҳар иккимизни бирдек кўради. Битта ўйинда Бакланов дарвозани қўриқласа, кейинги сафар мен ўйнайман. Ўртамизда ҳеч қандай рақобат йўқ.

- Бу йил жамоада молиявий муаммолар бўлмагани билан бир қаторда “Қўқон-1912” ўз базасига ҳам эга бўлибди. Бундай эътибор футболчиларни ҳам хурсанд қилиб юборган бўлса керак?

- Клубда яратиб берилган шароитларга гап йўқ. Ҳаммаси илгаргидан кўра, дуруст. Олдин сафар учрашувларига ўша куннинг ўзида йўлга чиқардик. Машғулотларга эса уйдан қатнардик. База йўқ эди. Клубимиз раҳбарларининг ҳаракатлари туфайли мана ҳозирги кунда ўз базамизга эгамиз, сафар ўйинларига ҳам 1-2 кун олдин борилмоқда. Ойлик маош билан мукофот пулларини ҳам вақтида олмоқдамиз. Бунинг учун яна бир бор Бахтиёр акага раҳмат деб қоламан. Бу инсон Қўқонда футбол ўсишига анча ёрдам берди. Шаҳримизда миллионлар ўйини яна аввалги холатига қайтмоқда дейиш мумкин. Ёшлар ҳам аста-секин бўй кўрсатмоқда. Бунга Бахтиёр ака Толипов сабабчи бўлиб қолади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика