Latest news

23:24Миранда: «„Интер“ должен стремиться к Скудетто»0 22:45ВИДЕО. "Олмалиқ"нинг бугунги машғулотлари0 22:22Санжар Турсунов ва "Ал Харайтият"да мағлубият 8 22:20Коллина ФИФА ҳакамлар қўмитасини бошқаради5 22:20Коллина возглавит судейский комитет ФИФА0 22:10Ўртоқлик учрашуви. "Насаф" - "Шахтёр Қарағанда" 3:115 22:01Абдухолиқов дебют ўйинда гол уриб "Ал Сайлия"га ғалаба келтирди20 21:55Olamsport: МДҲнинг энг гўзал шахматчиси билан интервью0 21:38“Локомотив” БААда “Зенит” билан дуранг ўйнади15 21:34Превью. Бундеслига: Чемпионатнинг энг меҳнаткаш жамоаси пешқадамга қарши3 21:34«Манчестер Сити» Агуэрони сотишга тайёр15 21:34«Ман Сити» готов продать Агуэро0 21:20В понедельник Дибала и «Ювентус» обсудят новый контракт игрока0 21:14Дибала душанба куни «Ювентус» билан янги шартнома имзолайди шекилли2 20:50«Ливерпуль» Харт учун 15 миллион евро тўлашга тайёр18

01 oct 17:04
News

Азамат Аширматов: “Андижондаги ҳакамлик бизни қониқтирмади”

Кеча Андижон шаҳрида футбол бўйича фахрийлар ўртасида “Андижон” – “Қўқон” ўйини бўлиб ўтди. Олдин хабар берганимиздек, мазкур ўйин поёнига етмасдан туриб, тугаган.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Қўқон” фахрийлар жамоасининг ўйновчи мураббийи Азамат Аширматов билан суҳбатлашдик.

- Тўғрисини айтганда, Андижондаги баҳсда ҳакамликдан қониқмадик – дейди Аширматов. Шу боис ўйин тугамасидан туриб, майдондан чиқиб кетдик. Учрашувни Акмалжон (Акмал Раҳимов назарда тутиляпти - муаллиф) бошқариб борди. Қанотларда унга ким кўмаклашганини очиғи билмайман. Танимадим. Бизни ўйин давомида кўпроқ айнан ушбу қанот ҳакамлари ажабтовур қарорлари билан ажаблантирди. Тўғри, бош ҳакам ҳам хатоларга йўл қўйди. Ҳаммасидан кўра, лайнсменлардан жабр чекдик.

- Ҳакамларни ўйинга ким тайинлайди?

- ЎФФ. Лекин водийдаги ўйинларга андижонлик Алижон Маражабовни назоратчи этиб тайинланган. Ўйинларни қайси ҳакам бошқариб боришини айнан шу киши ҳал қилади. Ваҳоланки Маражабов “Андижон” фахрийлар жамоасида ҳам ишлайди. Илгари бундай ўйинларни биринчи лига ёки олий лига ўйинини бошқариш учун Тошкентдан келган ҳакамлар бошқариб, сўнгра уйига кетишарди. Бу йил эса маҳаллий ҳакамлар бошқариши тўғрисида регламентда ёзилган. Шу боис Қўқон ва Андижондаги ўйинларни маҳаллий ҳакамлар бошқарди.

- Ўйин қандай ўтди ўзи?

- Тан олиш керак, Андижон шу куни устунлик қилди, ўйин бўйича. Лекин ҳакамлар кўмаги билан. Мисол учун иккинчи бўлимнинг тўхталишларига бош ҳакам 3 дақиқа қўшиб бердим деди. Ваҳоланки ўйин 5 дақиқадан ҳам ўтиб кетганди. Аслида фахрийлар ўртасидаги ўйинларнинг ҳар бир бўлими 30 дақиқадан иборат бўлади. Лекин биласизми шу куни иккинчи таймда 35 дақиқадан ҳам кўп ўйнадик. Андижонликлар тўртинчи голни урмагунига қадар ўйин давом этди. Бунга чидаб тура олмадик. Футболчиларимиз ҳакамлар бригадасига эътироз билдира бошлади ва шу тариқа майдонни тарк этишга қарор қилдик. Бор гап шу.

- Ушбу жуфтлик ғолиби, Тошкентда ўтадиган ярим финал босқичида иштирок этади. Пойтахтга энди қайси жамоа боради?

- Энди бу масала пайшанба куни ЎФФда ҳал этилади дейишди. Учрашув видео тасмаси бор. Мутахассислар айнан ўша дискни кўриб чиқиб, кейин бир хулосага келади.

Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 156
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 81
Жамшид Искандеровнинг нархи 5 миллион АҚШ доллари экан
"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров... 58
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook