UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Эртага "Бунёдкор" оловранг, "Ал Аҳли" оқ либосда ўйнайди1 20:23“Металлург” Туркия йиғинини якунлади0 20:22Пол Скоулз: "Челси" ва МЮ айни пайтда Англиянинг энг кучли клублари"4 20:15"Ал Таавон" - "Локомотив". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ43 20:02Бартомеу: "Луис Энрике билан шартномани узайтиришни хоҳлаймиз"3 19:42"Шальке-04" Евгений Коноплянкани "Севилья"дан сотиб олмоқчи0 19:22Поль Погба: "Жамоага максимум ёрдам беришга интиламан"3 19:01Миралем Пьянич "Порту"га қарши ўйнамаслиги мумкин0 18:45Футболчилар ижтимоий тармоқларда23 18:35ОЧЛ-2017. "Истиқлол Хузистон" - "Ал Фатеҳ" 1:09 18:19Olamsport: Истомин рейтингда кўтарилди, қиличбозларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетмоқдалар0 18:15Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда”33 18:14Мата: "Мавсумдаги иккинчи совринни қўлга киритиб, ЕЛнинг кейинги босқичига йўл оламиз деган умиддаман"7 18:11ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бухоро" - "Сўғдиёна" - 2:18 17:45Бакка Хитой клуби таклифини рад этди1

13 июл 09:34
Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Тўхтаб қолмасдан олий лига йўлланмасини қўлга киритишимиз лозим"

Биринчи лигада дастлабки босқич баҳсларига ниҳоясига етди.

Шарқ минтақасида иштирок этган жамоамиз биринчи босқични муваффақиятли ўтказиб 1-ўринни қўлга киритди. Сўнгги турда “Пахтакор-2”га қарши учрашувдан кейин Абдураимов жамоасининг биринчи босқичдаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди.

СЎНГГИ УЧРАШУВ ҲАҚИДА

- Биричи босқичнинг охирги учрашувида “Пахтакор-2” жамоаси билан дуранг ўйнадик ва албатта бу натижадан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Футболчилар рақибнинг кучига юқори баҳо беришмагани учун ғалабани қўлга кирита олмадик. Улар ёшларни бир оёқда ўйнаб ютамиз деб ўйлашди шекилли. Бунинг натижасида футболчилар хотиржамликка берилишди ва биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Гарчи ҳисобни мезбонлар очишган бўлса-да, мағлубиятга учрамаслик учун охиригача ҳаракат қилдик. Тўғри, бундан аввал кетма-кет сафардаги учта учрашувда ғалаба қозондик. Ана шу ютуқлардан кейин футболчилар охирги ўйин ҳам осон ўтади деб ўйлашган бўлса керак. Ўйинда устунлик бизнинг тарафда бўлди ва кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Лупашко, Жўрабоев, Солиев, Азизов қулай вазиятларни кўкка совуришди. Умуман олганда бу учрашувда етакчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. Раҳмонов, Жадигеров, Абдураҳимов каби маҳоратли ярим ҳимоячиларимиз ўз даражаларида тўп суришмади. 


БИРИНЧИ БОСҚИЧ ЯКУНИ ТЎҒРИСИДА

- Умуман олганда биринчи босқични яхши ўтказдик. Бўлиб ўтган 22 учрашувнинг 18тасида ғалаба қозониб керакли очколарни жамғара олдик. Қолаверса, бошқа жамоаларга нисбатан кўпроқ гол урдик. Бу эса биринчи босқичда яхши иш олиб борганимизни кўрсатиб турибди. Лекин хотиржам бўлишга эрта ва ҳали кураш олдинда. Чунки иккинчи босқичда Шарқ ва Ғарб минтақасининг 8 жамоаси кураш олиб боради. Ҳақиқий кураш энди бошланади. Тўғри, кўпчилик айтиши мумкин “Машъал” ва “Андижон” олий лигага чиқиш учун энг асосий фаворитлар. Аммо “Зарафшон” ва “Қўқон-1912” жамоалари ҳам олий лига йўлланмасини қўлга киритиш учун охиригача ҳаракат қилишади. Шу боис иккинчи босқичда ўйинлар осон ўтмайди. Шуни инобатга олганда энди ҳал қилувчи босқичга янада пухта тайёргарлик кўришимиз керак. 


ТАЙЁРГАРЛИК РЕЖАЛАРИ ХУСУСИДА

- Дастлабки босқичда кўп ўйинлар ўтказдик ва энди бундан буёғига жиддий учрашувлар бўлади. Шу сабабли “Пахтакор-2” билан ўйиндан кейин футболчиларга деярли икки ҳафтага яқин таътил бердим. 22 июль куни клуб қароргоҳига йиғилиб иккинчи босқичга тайёргарликни бошлаймиз. Тўғри, ўз минтақамизда яхши ўйинлар намойиш этиб бошқаларга нисбатан кўп очко жамғардик. Аммо ўйинимизда ҳали камчиликлар бор ва қиладиган ишларимиз кўп. Машғулотларда асосий эътиборни жисмоний ҳолатни оширишга ва тактикани янада мукаммалаштириш устида ишлаймиз. Бундан ташқари таркибимизда кўплаб ёш ўйинчилар бор ва уларнинг индивидуал маҳоратини оширишга ҳам асосий эътиборни қаратамиз. Иккинчи босқич тақвими ҳали тузилмагани учун қаерда йиғин ўтказиш борасида бир тўхтамга келмадик. Шунга қарамай, тайёргарликни Андижонда олиб боришни режалаштиряпмиз. Мазкур йиғин чоғида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилади. Шунингдек, олий лига клублари, масалан “Навбаҳор” билан куч синашимиз мумкин. 


СЕЛЕКЦИЯ ИШЛАРИ ҲАҚИДА

- Албатта, иккинчи босқичда таркибни кучайтиришни мақсад қилганмиз. Шу боис танаффус чоғида селекция ишларини олиб борамиз. Масалан, чап қанот ҳимоямизда муаммолар бор. Мана шу жойга яхши савиядаги ўйинчи керак. Бундан ташқари тажрибали футболчи Асқар Жадигеров билан мавсум бошида ярим йилга келишгандик. Агар Асқар кетадиган бўлса, жамоага унинг ўрнини босадиган плеймейкер керак. Билишимча Асқарга олий лига клубларидан таклифлар бор. Бироқ у ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Биринчи босқич ўйинларидан хулоса қилсак, ҳимоя чизиғимизда камчиликлар борлиги кўзга ташланади. Чунки нариги минтақада “Машъал” билан солиштирганда биз кўпроқ тўп ўтказиб юбордик. Йиғинларда мана шу камчиликларни бартараф этишимиз лозим. Биринчи босқичда биз ўйинларидан қониқмаган футболчилар ҳам йўқ эмас ва айримлари билан хайрлашишимиз мумкин. Шунингдек, жамоага яна бир ёрдамчи мураббий таклиф этишни ҳам ўйлаб турибмиз. Ҳаммаси йиғин бошланганидан сўнг маълум бўлади. Асосийси, тўхтаб қолмасдан биринчи босқичдаги муваффақиятни иккинчи раундда ҳам давом эттиришимиз ҳамда олий лига йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. 


ТЕМУР ҲАКИМОВ ТЎҒРИСИДА
- Темур иқтидорли футболчи. Очиғи, уни жаҳон чемпионатидан чет қолиб кетишини кутмагандим. АЛбатта, терма жамоа билан узоқ вақт тайёргарлик кўриб таркибдан тушиб қолиши ҳар қандай футболчига руҳий зарба бўлади. Темурга ҳам шу нарса сўнгги пайтларда бироз ҳалақит берди. Гарчи у жаҳон чемпионатига бормаган бўлсағда, жамоамиз учун фойдаси тегди ва яхши ўйинлар кўсатди. Тўғри, Ҳакимов доим ёрқин ўйин намойиш этмаётган бўлиши мумкин. Аммо шуни унутмаслик керакки, 18-19 ёшда ҳар бир учрашувда барқарор ўйин кўрсатиш қийин. Темурни йил охиригача ижараси борасида келишганмиз. Умид қиламанки, у иккинчи босқичда ҳам жамоамизга ёрдам беради.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 78
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: