UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Азамат Абдураимов: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз"

“Машъал” жамоасидан кейин “Андижон” ҳам олий лига масаласини муддатидан олдин ҳал қилди.
Биринчилик баҳсларининг 13-турида андижонликлар “Шердор” жамоасини қабул қилиб 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалаба Азамат Абдураимов шогирдларига олий лига йўлланмасини тақдим қилди. “Андижон” олий лига масаласини ҳал қилгач, жамоа устози ўз фикрларини билдирди.

"Аввало шуни айтишим керакки, клуб мутасаддилари ва мухлислари йил бошида бизга ишонч билдиришганди. Мана шу ишончни оқлаганимиздан жуда хурсандмиз. Бугун “Шердор” жамоаси устидан зафар қучиб олий лига йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этдик. Албатта, бу йил давомида қилган меҳнатларимиз самараси бўлди. Қизиғи, 2013 йилнинг 13 октябри ва 13-тур учрашувида олдимизга қўйилган вазифани бажардик. “Шердор”га қарши баҳсда шогирдларим жуда яхши ўйин кўрсатиб, вазифани бажариш учун астойдил ҳаракат қилишди. Ишқибозлар бугун бир-биридан чиройли голларга гувоҳ бўлдилар. Асосийси, бугун масалани муддатидан олдин ҳал этиб мухлисларимизга олий лига йўлланмасини туҳфа этдик", - дейди Азамат Абдураимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика