UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  19 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Азамат Абдураимов: “Қандай бўлмасин, олий лигада қолишимиз шарт” Янгиликлар

Азамат Абдураимов: “Қандай бўлмасин, олий лигада қолишимиз шарт”

Бу йил “Андижон” жамоасининг ташкил этилганига роппа-роса 50 йил тўлади. Шу ярим аср вақт мобайнида жамоа шарафли йўлни босиб ўтди.
Бу йил “Андижон” жамоасининг ташкил этилганига роппа-роса 50 йил тўлади. Шу ярим аср вақт мобайнида жамоа шарафли йўлни босиб ўтди. Мустақил чемпионатимиз йўлга қўйилганидан буён андижонликлар асосан кучлилар сафида, гоҳида эса 1-лигада ўйнашди. Ўтган йили “Андижон” 1-лигада 2-ўрин эгаллаб, элитага қайтди. Аммо ортда қолган 8та тур учрашувларидан кейин жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Ҳа, клубнинг юбилейи нишонланадиган йил унинг сўнгги поғоналарда бориши яхши эмас. Биз “Навбаҳор”га қарши учрашувдан сўнг “Андижон” бош мураббийи Азамат Абдураимов билан учрашиб, клубдаги омадсизликлар сабаблари ва бугунги ҳолат юзасидан суҳбатлашдик.

- Азамат ака, жамоангиз ишлари тобора орқага кетяпти. Бунинг аниқ сабаби борми?    

- Клуб раҳбарлари, ҳомийларимиз бугунги вазиятдан яхши хабардорлар ва буни тўғри тушунишяпти. Ўзи ҳамиша қуйи лигадан чиққан жамоага биринчи мавсум осон кечмаган. Шуни инобатга олган ҳолда, мавсум аввалида клуб олдига олий лигада қолиш вазифаси қўйилганди. Лекин уйдаги ўйинларни бу даражада омадсиз ўтказишимизни кутмагандим. “Локомотив” ва “Пахтакор”га чемпионат, “Насаф”га кубок ўйинида ютқазганимизни тушуниш мумкиндир. Чунки улар ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда “Андижон”дан сезиларли даражада кучлилар. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Лекин “Машъал” ва “Динамо”дан ўз мухлисларимиз кўз ўнгида енгилганимизни ҳеч нарса билан оқлолмаймиз. Айнан шу икки ўйинда бой берилган 6 очко туфайли бугунги кунда турнир жадвалининг қуйи поғоналарида юрибмиз. Энди йўқотилган очколарни жой-жойига қўйишимиз керак. Биринчи давранинг ўзида вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Давралар оралиғида эса таркиб масаласида жиддий бош қотирмасак бўлмайди. Ҳозирнинг ўзида украиналик легионерга жавоб бериб юбордик. Маҳаллий ўйинчидан умуман фарқ қилмаганидан кейин нима кераги бор бундай легионерни? Тўғри, натижага ҳамиша бош мураббий жавоб берган. Масъулиятни зиммамдан соқит қилмоқчи эмасман. Лекин футболчилар ҳам озгина жон куйдириб ўйнашлари керак. Стадионга келаётган ишқибозлар ҳаққи-ҳурмати майдонга ёниб тушиш лозим. Ҳар бир ўйиндан олдин йигитларга бу ҳақда алоҳида гапираман.

- Давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтиришни мақсад қилгансиз?

- Дарвозабон масаласида кўнглим тўқ. Темур Ғаниев бугунги кунда Ўзбекистондаги истеъдодли посбонлардан биридир. Украина ва Арманистон клубларида катта тажриба тўплаган. Ҳа, кўп тўп қўйиб юборяпмиз, аммо бунда барча айбни Темурга ағдариш ноўрин. Ҳужумчилар ҳам чакки эмаслар. Лочин Солиев, Анвар Ражабов ва Алишер Азизовнинг имкониятларини яхши биламан. Фақат уларнинг ўзаро тушуниб ўйнаб кетишларига вақт керак. Асосий муаммомиз ҳимоя чизиғи ва ярим ҳимояда. Айрим ўйинчиларни трансферга қўямиз. Аксинча, кўз остимга олиб қўйган футболчилар билан  иккинчи давра олдидан шартнома имзолаймиз. Қандай бўлмасин, олий лигада ўрнимизни сақлаб қолишимиз шарт.            

- Жамоангиз ўринбосарлари орасида ўзларини кўрсатишаётган ва олий лигага тортадиган ёш истеъдодлар йўқми?

- Афсуски, ҳозир бундай футболчи кўринмаяпти. Сабаби, ўринбосарларимизнинг асосий таркибидан жой олган 10 нафар футболчини 1-лигада қатнашаётган “УзДонгЖу” клубини шакллантириш учун бердик. Бу фарм-клубимиз ҳисобланади. Асосий таркиб билан шуғулланаётган ёшлар бор, лекин ҳозирги вазиятда уларга имконият беролмайман. Олий лига турнири 26та ўйиндан иборат. Шунинг деярли учдан бир қисми ортда қолди. Бор эътиборимизни кучлилар сафида қолишга қаратганмиз. Бир сўз билан айтганда, ҳозир натижа муҳим.

- Клубнинг айни кундаги молиявий ҳолати қандай?

- Ҳавас қиладиган даражада эмас. Камчиликлар бор. Ҳомийлар томонидан ваъда қилинган пуллар тўлиқ ўтказиб берилмади. Бош ҳомийимиз – GM борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. У ўз вақтида молиявий томондан кўмак бериб турибди. Ўтган йилдан озгина қарздорлик бор. “Андижон”нинг 50 йиллик юбилейи нишонланадиган мавсум бундай ҳолатга тушишимиз яхши эмас. Лоа­қал, сметада кўрсатилган маблағни етказиб беришса эди. Ўйлайманки, давралар оралиғидаги танаффус чоғи вазият ижобий томонга ўзгаради.

- Миллий чемпионатимизнинг ортда қолган 8та турини ўзингиз учун сарҳисоб қилиб кўрдингизми? Чемпионатимизда ўзгариш борми?

- Шахсан менга етакчи клубларимиз – “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” кўрсатаётган ўйин сифати маъқул келди. “Бунёдкор” билан ҳали ўйнамадик. Шу боис бу жамоа ҳақида фикр билдиришга қийналаман. ОЧЛда қатнашгани сабаб, миллий чемпионатга етарлича эътибор қаратолмаган кўринади. Қолган жамоаларда эса савия деярли бир хил. Кимгадир баҳорги ёмғир ва лойли майдонда омад кулиб, қимматли очколарни жамғариб олди. Кейин клублар мир маромда ўйин кўрсатишмаяпти. Масалан, “Динамо” сафарда ғалаба қозоняпти, лекин ўз уйидаги 3та ўйинда кетма-кет мағлубиятга учради. Мана, “Нефтчи” биринчи ғалабасини қўлга киритди. “Бухоро”дан ўйин бўйи­ча устун келдик. Демак, шу ўртамиёна клублардан катта фарқимиз йўқ. Аммо баъзида омад етишмаяпти. Мавсум аввалидаги учрашувларда сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик. Демак, бу борада ҳам ишлашимиз керак. Қолаверса, ўтган йили биринчи лигада ўйнаган футболчиларимиз элита футболига мослашиб кетолмаяптилар. Умуман, маҳорат, тажриба ва хоҳишни таъминлай олсак, ҳаммаси яхши бўлиши керак. 

- Футболчилар орасида гуруҳбозлик йўқми?

- Шукрки, бундай ҳолат сезилмаяпти. Биз бу борада футболчилар ва клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказганимизда ҳам гаплашдик. Агар ҳамма ягона мақсад йўлида жипслашиб, бир ёқадан бош чиқарса, натижага эришилади, албатта. “Навбаҳор” билан ўтган дербида ҳам йигитлар қўйиб юборилган биринчи голдан кейин “ўчиб” қолишди. Тажрибали футболчилар бундай ҳолга тушмасдилар. Кейин кетма-кет яна икки бор дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Энди бизни 23 май куни “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Шу учрашувга жиддий ҳозирлик кўришимиз керак. Ўйлайманки, ўзимиз учун ижобий натижа қайд эта оламиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика