UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  5 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Азамат Абдураимов: "Молиявий муоммолар тез орада ҳал этилади" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Молиявий муоммолар тез орада ҳал этилади"

Андижон” жамоаси айни пайтда ўз қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда.
Ўтган мавсум бўйича футболчилар олдида айрим мукофот пуллари ҳамда бонуслар борасида қарздорликлар борлигини хабар қилгандик. Лекин бу жамоанинг янги мавсумга тайёргарлигига таъсир қилмаётганини айтиб ўтиш керак. Чунки ойлик маошлар бўйича ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилган. Бугун жамоамиз устози Азамат Абдураимов Андижон вилояти ҳокими қабулида бўлди. Бу борада Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.
Бугун Андижон вилояти ҳокими, Андижон вилояти футбол федерацияси президенти Шуҳрат Қўшақбоевич Абдураҳмоновнинг қабулида бўлиб айрим масалаларда суҳбатлашдик. Ўтган мавсум бўйича футболчилар олдида айрим ўйинлардаги мукофот пуллари ва бонуслар борасида қарздорлик қолганди. Вилоят ҳокими “Андижон” жамоаси учун бефарқ эмаслигини ва жамоага ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини билдириб, молиявий масалалар тез кунларда ҳал этилишини айтди. Бундан ташқари вилоят ҳокими бу йил “Андижон” жамоасини ташкил топганига 50 йил тўлиши боис жамоа мавсумни шунга яраша яхши ўтказишини ҳам айтиб ўтди. Шу боис нафақат ўтган йилги қарздорлик бўйича, балки янги мавсумда ҳам яхши жамоа шакллантириш ҳамда маҳоратли ўйинчилар ва легионерлар жалб этиш учун моддий томондан ёрдам беришини маълум қилди. Чунки вилоят раҳбари андижонлик мухлислар футболни қанчалик севишларини яхши билишини айтиб ўтди. Клубимиз раҳбарига ишонамизки, молиявий муаммолар тез орада ҳал бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика