UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  7 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Азамат Абдураимов: "Биринчи ўйинни ўз майдонингда ўтказиш яхши, албатта" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Биринчи ўйинни ўз майдонингда ўтказиш яхши, албатта"

Бугун ЎФФда олий лигага қуръа ташлаш маросими ўтказилганини хабар қилгандик.
Қуръага кўра “Андижон” жамоаси 1-турни ўз майдонида “Пахтакор”га қарши ўтказади. Маросим якунлангач жамоамиз бош мураббийи Азамат Абдураимовдан қуръа ҳақидаги фикрларини сўрадик.

Албатта, биринчи турдаёқ кучли рақибга қарши ўйнаш осон эмас. “Пахтакор” мамлакатимизнинг етакчи клуби саналади. Аммо бошқа томондан олиб қараганда биринчи учрашувни ўз майдонингда ўтказиш яхши. Чемпионатнинг очилиш учрашувида стадионимиз мухлислар билан тўлади деб ўйлайман.

Стадионга қанча кўп томошабин кириб бизни қўллаб-қувватлашса, футболчилар учун далда бўлади. Тўғри, биринчи ўйин ҳамиша қийин кечади. Чемпионатни қандай ўтказиш биринчи учрашувга боғлиқ бўлади. Шу боис мавсумни яхши кайфиятда бошлашга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун эса мавсумга ҳозирдан икки баробар куч билан тайёргарлик кўришимиз керак. Умуман олганда қуръадан кўнглим тўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика