UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  0 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  3 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  9 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  4 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  6 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  6 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3 01:45А Серия. "Аталанта" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди  3

Аюбхон Гаппаров: “Мақсадим бу йил “Навбаҳор”да ўйнаб жамоага фойда келтириш” Янгиликлар

Аюбхон Гаппаров: “Мақсадим бу йил “Навбаҳор”да ўйнаб жамоага фойда келтириш”

Аюбхон Гаппаров бу йил ҳам “Навбаҳор”да ўйнамоқчи.
Шу боис у айни дамда “лочинлар”нинг ўқув-йиғин машғулотларида астойдил тер тўкмоқда. Куни-кеча 22 ёшли ҳужумчи билан қисқача суҳбатлашдик.

- Аюбхон, яқинда “Навбаҳор” бошқарув постига Бахтиёр Ашурматов олиб келинди. Буни жамоадаги футболчилар қандай қабул қилишди?
- Жуда яхши. Шахсан мен Бахтиёр акани олдиндан яхши билганим учун хурсанд бўлдим. Бу ёш мураббий билан илгари “Локомотив”да йўлларимиз кесишганди. Ёдингизда бўлса, “темирйўлчилар” сафига бориб қўшилганимда, Ашурматов у пайтда футбол ўйнарди.

 - Адашмасам, жамоа билан тузган шартномангиз ўз кучини йўқотган. Шундайми?
- Ҳа, тўғри. Ҳозир эркин агентман. Олдимда бир қатор таклифлар бўлишига қарамай, кўриб турганингиздек ҳамон “Навбаҳор” йиғинида иштирок этяпман. Чунки мақсадим бу йил ҳам “лочинлар”сафида ўйнаш. Наманганда туғилиб, вояга етдим. Эндиликда бу вилоят жамоаси учун ўйнаб, унинг ютуқларига ҳисса қўшишни истайман.

- У холда янги бош мураббий билан клубдаги келажагингиз тўғрисида гаплашиб олдингизми?
- Бу борада, стол атрофига ўтириб, жиддий суҳбатлашмадик. Лекин Бахтиёр ака менга ишонч билдиришини айтди. Ўз навбатида мен ҳам астойдил тер тўкиб, билдирилган ишончни оқлашга харакат қиламан.

- Аюбхон, хабарингиз бўлса керак, яқинда собиқ жамоангиз “Рубин”да катта ўзгариш бўлди. Яъни бунгача бош мураббий бўлиб келган Қурбон Бердиев истеъфога чиқарилди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Қозон жамоасидаги ички холатдан тўлиқ хабардор эмаслигим учун, аниқ бир фикр билдиришга ожизман. Лекин шуни айта оламанки, Бердиев клуб тизимида катта ҳажмдаги ишларни бажарган. Шахсан ўзим “Рубин”га борганимда, у киши менга клубга мослашиб кетишим учун кўп ёрдам берган. Қозон жамоасидаги фаолиятим орқали ҳар томонлама ўсишга эришганман. Ўйлайманки, Қурбон Бердиев бой тажрибага эга ва у кейинчалик узоқ вақт ишсиз қолиб кетмайди.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика