UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  0 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  6 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  1 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

Аюбхон Гаппаров: "Амалиёт менга пулдан муҳим ва шу боис Россиядан қайтдим" Янгиликлар

Аюбхон Гаппаров: "Амалиёт менга пулдан муҳим ва шу боис Россиядан қайтдим"

Кўпчилик учун бу йилдан бошлаб таниш бўла бошлаган футболчи бу "Навбаҳор" шарафини иккинчи даврадан бошлаб ҳимоя қилиб келаётган ҳужумчи Аюбхон Гаппаров бўлади.
  Биз ёшлар ўртасида биринчи марта ташкил этилаётган ва Уммонда бўлиб ўтиши кутилаётган Осиё чемпионати борасида футболчи билан суҳбатлашдик.

Аюбхон Гаппаров. "Навбаҳор"
Ҳужумчи. 1992 йил 16 май.
Мавсумдаги статистикаси.  9 та учрашув, 471 дақиқа, 4 та гол

- Аюбхон биринчи бўлиб сиздан суҳбатимиз бош мавзуси Уммонда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U-22) Осиё чемпионати борасида суҳбатлашсак. Биринчи марта бўлиб ўтадиган ва сиз номзод сифатида кўрсатилаётган ушбу чемпионат борасида фикрларингиз қандай?

Менинг фикрим битта  ва бу ҳам бўлса биз бу чемпионатда фаворитмиз. Имкониятимиз ҳеч бир жамоадан кам эмас ва бу борада яхшироқ имкониятга эгамиз. Мен ушбу ёшдаги барча терма жамоага номзод футболчилар имкониятларини жуда яхши биламан. Улар билан муносабатларимиз ҳам яхши. Гарчи ўтган йиллар давомида Россияда ҳаракат қилиб келган бўлсамда , тенгдошларим ва бу жамоа аъзолари билан яқиндан муносабат ўрнатиб келганман.

- Сиз аввал ҳам бу ёшдаги терма жамоа билан бирга бўлгансиз. Бу борада мухлисларга ҳам айтиб ўтсангиз?

Албатта мен аввал ҳам айнан мана шу ёшдаги футболчилар билан терма жамоа сафида ҳаракат қилганман. Бу борада кўпчиликнинг хабари йўқ. Эсингизда бўлса Эронда 2008-йилда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига чиқиш учун саралаш баҳсларида мен иштирок этган эдим. Ўшанда Марат Кабаев жамоаси билан бирга мен ҳам мана шу терма жамоада эдим. Саралаш баҳсларида иштирок этдим лекин 2009 йилда Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига 3-4 кун қолганда у ерга боришим учун виза билан боғлиқ муоммолар келиб чиқди ва Осиё чемпионатида иштирок эта олмадим. Жуда ҳам хафа бўлганман. Шундай сўнг Россияда ўз тажрибамни ошириш учун у ерга бордим.

- Албатта бу тушунарли. Битта нарса бизни қизиқтирмоқда. Сиз Россияда вақтингиз нима учун айнан мана шу терма жамоани Непалдаги саралаш баҳсларида иштирок этмадингиз? Ёки таклиф бўлмаган эдими ?

Мени ҳам айнан мана шу терма жамоа учун Россияда вақтим таклиф этган эди , лекин мендаги муоммолар туфайли бу терма жамоани саралаш баҳсларида жамоага ёрдам бера олмадим. Айни шу вақтда қаттиқ жароҳат олдим ва маълум муддатга майдонга қайта олмаган эдим. Шунга қарамай тенгдошларим имкониятдан фойдаланди ва саралашдан муваффақиятли ўтди.

- Ўйлашимча сизнинг бу терма жамоанинг Непалдаги иштирокидан хабарингиз йўқдек. Гарчи саралашдан ўта олган бўлса ҳам Ҳиндистонни ёрдами билан гуруҳдан қийинчилик билан чиққанди.?

Тўғри бу борада аниқ фикр айта олишим қийин . Негаки айни шу вақтда мен бу саралашни ҳеч бир ўйинини кузата олмадим. Шунга қарамай Ўзбекистонга қайтганимдан сўнг кўриб чиқиб шунга амин бўлдимки бу терма жамоа жуда тезликда йиғилган ва ҳеч қандай шаклланмаган терма жамоа экан. Жамоада ҳар қанча маҳоратли футболчи бўлса ҳам, улар бир-бирини тушунмаса буни жамоа деб бўлмайди. Қисқа муддатда йиғилган ва шаклланган жамоани Осиё чемпионатига ҳар қандай ҳолатда ҳам йўл олишини мен ижобий деб баҳолайман.

- Бу терма жамоада бир неча Олий лигада мунтазам ҳаракат қилиб муваффақиятга эришаётган футболчилар бор. Рақобат борасида ҳужум чизиғи бошқаларга қараганда юқорироқдир?

1991 ва 1992 йилда туғилган ёшлардан иборат терма жамоадаги барча ҳужумчилар имкониятини яхши биламан. Мана шу терма жамоада ҳам айнан ҳужум яхшироқ дея оламан. Жумладан Темурхўжа Абдухолиқов билан терма жамоаларда бирга бўлганмиз ва юқори техникали футболчи. Ундан ташқари мана ярим мавсумдан буён "Навбаҳор"да ўйнаётган бўлсам ҳам Акром Баҳриддинов билан яқин муносабатдамиз. Ҳуллас бу ёшдаги терма жамоада рақобат кучли ва энг муносиблар терма жамоада тўп суради деб ўйлайман. Энг асосийси ҳамма футболчи имконияти борича тўла куч билан ҳаракат қилиб муносиблиги исботлашга ҳаракат қилади. Бу эса фақат терма жамоани савиясини ошишига олиб келади.

- Энди эса бевосита сиз ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" клубига тўхталадиган бўлсак сиз ушбу жамоага иккинчи давра келиб қўшилдингиз. Мавсум якунлари борасида фикрингиз қандай?

Ўзбекистон чемпионатида ушбу мавсум ўйнадим. Дастлабки ҳулосаларим жуда яхши. Чемпионат савияси анчагина ўсганлигини кўрдим. Бу ерга келишимга асосий сабаб ўйин амалиётимни ошириш эди. Мавсумдан тўла кўнглим тўлмаган бўлса ҳам ижобий деб баҳоласам ҳам бўлади. Мавсумда тўртта гол урди. Баъзи ўйинларда захирадан майдонга тушдим, баъзан асосий таркибда ҳам ҳаракат қилдим. Битта гапни айтиб ўтсам мен ёшлигимдан буён "Навбаҳор" да тўп тепишни орзу қилар эдим ва бунга етдим. Жуда ҳам ҳавас қилар эдим "Навбаҳор" либосини кийишга ва етдим. Ҳозирда "Навбаҳор" таркиби асосан маҳаллий ёшлардан ташкил этилмоқда ва аста секин яна икки-уч йилдан сўнг беммалол чемпионалик учун кураша оладиган жамоа бўла олади. Камчиликлар ҳар бир жамоада бор ва бу бизни клубда ҳам йўқ эмас. Айниқда майдон ҳолати талабга жавоб бермайди. Ўтган мавсумда Косонсойда майдонга тушдик ва майдон яхши эмас. Мана яқинда шаҳар марказида янги замонавий стадион ишга тушади ва бу борада камчилик яхшиланади деб ўйлайман.

- Менимча сизга энг кўп бериладиган савол бу нима учун Россиядан қайтиб келдингиз деган савол бўлса керак. ?

Абатта дадам ҳам айнан қайтиб келганимдан сўнг нима учун қайтганлим борасида сўради. Ҳуллас бу борадаги саволлар жуда кўп бўлади. Футболчи учун энг муҳими бу амалиёт ҳисобланади ва бу жуда муҳимдир. Мен у  ерда легионер ҳисобланиб кўп ҳолда захирага қолиб кетдим. Айниқса жароҳатдан сўнг асосий таркибга қайтишим жуда қийин бўлди. Қозон клубида эса менга имконият бериши қийин эди. Менда эса терма жамоада ўйнаш истаги бор ва бунинг учун фақат амалиёт керак эканлигини билдим ва "Навбаҳор"ни танладим. Буни хато қилдим деб ўйламайман. Бу ерда доимий амалиётган эга бўлиб турсам ўз ўйиним савияси ошиб терма жамоага киришим ҳам осонлашади деб ўйлайман. Бунинг учун албатта барча имкониятларимни якунлай олишим керак. Амалиёт менга пулдан муҳим ва шу боис Россиядан қайтдим. Битта орзуим бор у ҳам бўлса МТЖ либосида майдонга тушиб юртимиз шарфини ҳимоя қилишдир. Имкониятим борича бунга ҳаракат қиламан.

- Гарчи иккинчи давра жамоа сафига келиб қўшилган бўлсангиз ҳам клуб муҳлислари ва раҳбариятида ижобий таассурот қолдира олдингиз дея оламиз. Бундан сўнг сизга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлдими ёки навбатдаги режалар қандай?

"Навбаҳор" билан шартномам якунланди. Ҳозир дам олаяпман ва бир неча таклифлар бор лекин буларни номини санашдан ҳозир фойда йўқ. Мен учун энг асосийси амалиёт туради. Балки Осиё чемпионатида иштирок этсам бошқа вариантлар ҳам келиб чиқар лекин ҳали ҳеч қандай айтилишга арзийдиган гап бўлгани йўқ. Янгилик бўлса сизларга албатта хабар бераман. "Навбаҳор" мухлисларига ҳам жамоамизни тинимсиз қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман. Бундай мухлислар билан фақат чемпионлик учун курашиш керак.


Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика