12 dec 15:22
News

"Атлетико" – "Порту". Дэвид Мойес ўйинни кузатди

"Манчестер Юнайтед" устози Дэвид Мойес ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган "Атлетико" – "Порту" (2:0) учрашувини стадиондан кузатди.
50 ёшли мураббий мезбонлар вакили Кокени кузатди. "Атлетико" Мойесга VIP-ложадан ўрин ажратди, бундан ташқари мураббий Хосе Луис Каминеро билан суҳбатлашишга ҳам улгурди.

"Менимча, Мойес бизнинг ўйинимизни кўриш учун келди. Сабаби биз ҳам 1/8 финалга чиқдик. Биз у билан гаплашдик, аммо нимага келганини аниқ айтмади", – дейди Каминеро.

"Стадионга Дэвид Мойес келганини умуман билганим йўқ. Умуман олганда бу мени кўп ҳам ташвишга солмайди, яқинда клубим билан шартномамни узайтирдим", – дейди Коке.

Бу мавсумда 21 ёшли футболчи барча мусобақаларда 3та гол урди ва 10та голли пас оширди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook