16 apr 08:55
News

«Атлетико Минейро» Анелькага қилган таклифини қайтариб олди

«Атлетико Минейро» «Вест Бромвич» собиқ ҳужумчиси Николя Анелькага қилган таклифини бекор қилди.

"Атлетико"нинг бундай қарорига сабаб, 35 ёшли футболчи шартнома масаласида ўтказиладиган музокараларга белгиланган вақтда келмаган.

"Кеча келишиб олиш учун сўнгги муддат эди. Бугун футболчининг агентидан хат олдик. Унинг айтишича, мусулмон футболчи Қувайтдаги маросимга йўл олган ва Белу-Оризонтига 19-апрель куни бориши мумкин экан", - деб айтиб ўтди жамоанинг спорт директори Эдуардо Малуф.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook