09 may 10:51
News

«Атлетико» Леандро Дамиао учун 13 миллион евро бермоқчи

«Атлетико» «Сантос» ҳужумчиси Леандро Дамиаога қизиқиб қолди.
AS нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби 24 ёшли бразилиялик футболчи учун 13 миллион евро таклиф қилган. «Атлетико» клубдан кетиши мумкин бўлган Диего Костанинг ўрнига бошқа ҳужумчи қидирмоқда.

Олдинроқ Дамиаога бир қатор Италия клублари, «Тоттенхэм» ва «Зенит» қизиқаётганди. Бироқ 2013 йил декабрь ойида ҳужумчи «Интернасьонал»дан «Сантос»га 13,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook