25 dec 12:44
News

“Атлетико” апрелда Диего Костани сотиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

“Атлетико” клуби ҳужумчиси Диего Коста, мавсум якунида клубини ўзгартириши мумкин.

Мадридликлар 25 ёшли Бразилия терма жамоаси ўйинчисининг тақдирини келаси йилнинг апрелида ҳал этишади, деб хабар беради AS.

Манбаънинг хабарига кўра, “Атлетико” ўзининг энг яхши ҳужумчиси билан хайрлашишни истамаяпти ва уни жамоада олиб қолиш учун Диегонинг маошини ҳам оширишга тайёр. Бироқ ҳужумчи кетишга қатъий қарор қилса, “Атлетико” уни тўхтатиб қолмайди.

Эслатиб ўтамиз, Костанинг трансфер нархи – 38 миллион еврони ташкил этади. Айни пайтда унга “Боруссия”, “Челси”, “Арсенал” ва иккала манчестер клублари қизиқишмоқда.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook