UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33«Бавария» 16 ёшли люксембурглик футболчини ўз сафига қўшиб олди1 09:12Христо Стоичков: "Луис Энрике бизнинг маслаҳатларга муҳтож эмас"0 08:50«Локомотив М» Арини ижарага олди1 08:37"Бухоро": Бугун "Пахтакор" билан ўйин8 08:20«Атлетико» яна Ляказеттга қизиқиб қолди0 08:14Бразилия Австралия ва Аргентина билан ўртоқлик учрашуви ўтказади2 07:58"Навбаҳор": Бугун Тошкент йиғини якунланади7 07:55"Обод": Бугун сўнгги назорат учрашуви бўлиб ўтади4 02:51Испания чемпионати. “Реал Соседад” сафарда ғалабага эришди0 02:42Германия чемпионати. “Волфсбург” ўз майдонида “Вердер”га ютқазди0 02:31Роберто Манчини: “Ранери шу қадар буюк ишни амалга оширдики, уни ҳали 2000 йил эслашади”5 02:15Жерар Пике киберспорт лойиҳасига қўл урмоқчи 2 00:36Стерлинг Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчисига айланди3 23:49Клаудио Ранери: “Кеча менинг орзуим саробга айланди”18 23:34“Реал” “Монако” футболчисига қизиқиш билдирмоқда5

13 янв 18:01
Янгиликлар

Аслида "Олтин тўп"ни ким олиши керак?

Бир неча соатлардан сўнг 2013 йилнинг энг яхши футболчиси номини билиб оламиз.
Аминмизки, ушбу юксак унвоннинг кимга берилиши борасида мухлислар ўртасида қизғин мунозаралар кечмоқда.

Кимдир Роналдунинг имкониятларини юқори баҳолаётган бўлса, кимдир Месси учун жон куйдирмоқда. Яна кимдир Франк Рибери томонда жанг олиб бормоқда. Аммо биласизми, олтин тўпнинг қайси футболчига топширилиши борасидаги мунозаралар жаҳон футбол ҳамжамиятида кўзга кўринган шахслари ўртасида ҳам қизғин паллага кирган. Қуйида ким қандай фикрда экани билан танишиб олиш имконига эгасиз. Ишонамизки, футбол оламида ўз ўрнига эга бўлган ўйинчилар-у мутахассисларнинг фикрлари сиз азиз мухлисларни бефарқ қолдрирмайди.

Ариен РОББЕН: Фикримча олтин тўп Криштиану Роналдуга насиб этади. Чунки ўтган йил у ҳаммадан зўр ўйин кўрсатди. Қолаверса, олтин тўп шахсий соврин саналади ва у дунёнинг энг яхши футболчисига берилади. Роналду эса бугунги кунда жаҳондаги энг етакчи футболчидир.

Сандро РОССЕЛ
: Агар олтин тўп футболчининг жамоаси олиб бораётган сиёсат ёки матбуотда чиқаётган турли хабарлар эмас, балки ижрочининг салоҳияти ҳисобга олинган ҳолда берилса, у Мессига насиб этишига шубха қилмайман. Мен учун жаҳоннинг энг яхши биринчи ўйинчиси ҳам, иккинчиси ҳам, хатто учинчиси ҳам Лионел Месси.

Тиерри АНРИ: Ўйлашимча, Франк Рибери олтин тўпга лойиқ ўйин намойиш қилди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Франк ҳурмат қилишга арзийдиган футболчи. У билан бирга тўп тепиш жуда ажойиб. Боиси у ўзи гол ургандан кўра яхшироқ вазиятда турган шеригини тўп билан таъминлашни афзал кўради. Бу эса тақсинга лойиқ. Умид қиламанки, футболчилар орасидаги энг юксак унвон ватандошимга насиб қилади.

Флорентино ПЕРЕЗ: Жаҳоннинг энг яхши футболчиси Роналду бўлишига ишончим комил. Замонавий футболда унга тенг келадиган футболчи йўқ.

Хосеп ГВАРДИОЛА: Менимча бу унвон учун Риберидан кўра лойиқроқ ўйинчи йўқ. У ортда қолган мавсумда барча совринларга эга чиқди. Демак, олтин тўпни француз футболчиси олиши керак. Аммо бу гапим билан Месси ва Роналдуда имконият йўқ демоқчи эмасман. Улар ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди.

Карло АНЧЕЛОТТИ: Ана энди Роналдунинг вақти келди. Бу сафар Криштиану ушбу юксак унвонга эга чиқмаса адолатдан бўлмайди, назаримда. Бунинг учун унда имкониятлар етарли. У ўтган йилда нафақат ўзи учун, балки бутун жамоа фойдаси учун жуда қаттиқ ҳаракат қилди, катта фойда келтирди. Менимча, Роналду олтин тўпга лойиқ.

Диего МАРАДОНА: Ортда қолган йил фақат ва фақат Португалиялик футболчи учун аталди. Адолат юзасидан ҳам олтин тўп Роналдуга берилиши керак. Месси бўлса йилни асоан жароҳатини даволаш билан ўтказди. Демак, унинг имконияти пастроқ.

РОНАЛДО: Олтин тўп яна бир бор Мессига топширилади. Чунки у ҳаммадан зўр.

Златан ИБРАГИМОВИЧ: Фикримча учала номзод ҳам олтин тўпга лойиқ. Лекин бу соврин аслида қорбобога берилса ажойиб иш бўларди.

Кўриб турганингиздек, ҳамма ҳар хил фикрда. Сизчи?! Сизнингча бу унвон кимга насиб этиши керак?

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 80
Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё... 71
ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди
20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ... 53
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: