Latest news

13:48Ибрагимович: "МЮ тез орада рақибларини йўқ қилишни бошлайди деб умид қиламан"3 13:48Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни0 13:44Ибрагимович: надеюсь, скоро «МЮ» начнёт убивать соперников0 13:30Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. "Бунёдкор" - "Турон-С" 3:20 13:12АПЛ. 15-тур превьюси3 12:57Olamsport: Боксчимиз Дўстматов сўровномада пешқадам, UFC. Абдурахимов мағлуб бўлди ва бошқа хабарлар4 12:52Расмга изоҳ беринг 44 12:35Музаффар Одилов - "Дизайн" чиптаси ғолиби 15 12:12Европанинг топ-клублари логотипи эволюцияси (галерея)18 11:57Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. "Локомотив" - "Нафис" 3:40 11:472018 йилдаги Чемпионлар лигаси финали Украинада бўлади10 11:41Олий лига-2016. Энг қари жамоа "Қизилқум", энг ёши "Пахтакор"6 11:41Моуриньо: "Жадвалга қараб бошқа жамоалар МЮдан яхши деб ўйлаш мумкин, аммо бундай эмас"7 11:41Моуринью: по таблице можно подумать, что другие команды лучше «МЮ», а это не так0 11:15EPL Manager: 15-турда майдонга тушмайдиган футболчилар12

25 apr 12:44
News

Артур ЮНУСОВ: "Осиё чемпиони бўлишни ким ҳам истамайди?"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Хитойда бўлиб турибди. Осиё чемпионатига сўнгги тайёргарлик жараёни айнан Чин юртида ўтказилмоқда.
У ерда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Хитой терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Қитъа чемпионатига 30 апрелдан 10 майга қадар Вьетнам давлати мезбонлик қилади. Иқлим шароити Вьетнамга анча яқин бўлгани учун айнан Хитой варианти танланган эди. Cафар олдидан Тошкентда бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ҳамда унинг доирасида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил этилди. Ҳар икки учрашувда ҳам қитъа футзали байроқдорлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Таъкидлаш жоиз, терма жамоамиз Осиё чемпионатида Қирғизистон, Япония ва Жанубий Корея термалари билан бир гуруҳдан жой олган. Биз сафар олдидан терма жамоа етакчи футзалчиларидан бири Артур Юнусовдан интервью олдик.

- Артур, суҳбатимиз аввалида Эрон терма жамоасига қарши ўтказилган икки ўйин ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Иккинчи ўйиндан бошласам. Бу учрашув биз хоҳлаган сценарий остида ўтмади. Тўп назоратини қўлга ола билмадик. Аксинча, уни тез-тез йўқотиб қўйдик. Балки, анчадан бери халқаро ўртоқлик ўйини ўтказмаганимиз ҳам йирик ҳисобдаги мағлубиятимизга сабаб бўлгандир. Ўтказиб юборилган тўпларимиз  жуда оддий вазиятда киритилди. Қўпол хатолар ҳам панд берди. Баҳсга руҳий тайёргарлик ҳам кўнгилдагидек чиқмади.

- Айнан шу омиллар ҳар икки ўйинда ҳам йирик хисобдаги мағлубиятга сабаб бўлдими?


- Ҳа, менимча айнан санаб ўтилган омиллар иккала учрашувда ҳам олтитадан тўп ўтказиб юборишимизга замин яратди. Агар уюшқоқлик билан ўйнаганимизда ва ўйлаган режаларимиз амалга ошганида, аминманки, якуний ҳисоб бундай кўринишда бўлмасди.

- Эрон ҳамон қитъанинг энг кучли терма жамоаси бўлиб қоляптими?


- Нафақат қитъанинг тенгсиз жамоаси, балки дунёда ҳам эронликлар кучли бешликда боришяпти. Бу жамоа бир неча йилдан бери ўз анъаналарига содиқ қолиб келяпти. Жаҳон чемпионатида мунтазам иштирок этади.

- Айнан қайси жиҳатларда Эронга ютқазяпмиз?

- Биринчи галда тезлик ва фикрлашда. Эрон футзалчилари майдонда жуда тез ҳаракат қилишади ва тез қарор чиқаришади. Кейин Эронда футзалга бўлган эътибор жуда юқори.

- Терма жамоа етакчилари – Дилшод Ирсалиев ва Нодир Элибоевнинг жароҳатлари сабабли, ўша ўйинларда иштирок эта олишмаганини ҳам мағлубиятларга сабаб сифатида кўрсатса бўладими?

- Бу икки ўйинчимизнинг йўқлиги терма жамоамизни заифлаштиргани рост. Лекин бу спорт, ундаги кутилмаган ҳолатларга ҳамиша тайёр туриш керак. Бежизга мураббийлар ҳамиша тенг кучли икки таркибни шакллантириш учун жон куйдиришмайди.

- Етакчиларнинг ўрнини эгаллаган ёш футзалчилар ҳақида қандай фикрдасиз? Улар катта босим остида ўтадиган ўйинларга дош бера олишадими?


- Бу ёш футзалчиларга ўзларини кўрсатиш учун ажойиб имконият. Терма жамоа мураббийлари ишонч билдиришаётган экан, ундан максимал даражада фойдаланиб қолиш керак. Лекин ёшлар ҳали халқаро ўйинларда майдонга тушишмаган. Шу жиҳати бироз панд бериши мумкин. Лекин ўйлайманки, мана шундай ўйинлар ёш футзалчиларни тоблаб, пишитиб беради. Сафимизга қўшилган ёш ўйинчилар ҳақида фикрим ижобий. Энг муҳими, ҳаракат ва интилиш бор.

- Ташқаридан қараганда, терма жамоамиз кучсизлангандек туюлмоқда. Сапо ёки Мендез давридаги Ўзбекистон футзал терма жамоасини кўрмаётгандаймиз. Бу фикрга қўшиласизми?

- Тўлиқ қўшилмайман. Биз қитъанинг энг кучли жамоасига ютқаздик. Бу ўйинда терма жамоа таркибида бир неча футзалчи ўзининг дебют ўйинини ўтказди. Табиийки, уларда ҳаяжон сезилиб қолди. Катта футболдан фарқли равишда майдонда 4 нафар футзалчи ўйнайди. Мен дарвозабонни бу рўйхатга қўшмаяпман. Элибоев ва Ирсалиев шу тўрт ўйинчидан иккиси эди. Бу терма жамоамиз учун катта йўқотиш. Умид қиламанки, хатоларни тўғрилаш учун бизда ҳали вақт бор ва Осиё чемпионатига оптимал тайёргарлик билан борамиз.

- Гуруҳимизда деярли тенг кучли терма жамоалар жам бўлган. Биздан ташқари, Жанубий Корея, Япония ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам гуруҳдан чиқишга ҳаракат қилишади. Чорак финалга бериладиган икки йўлланма учун кураш осон кечмаслигини ҳозирданоқ тахмин қилиш мумкин. Сизнингча, «плей-офф»га чиқишда ортиқча муаммога дуч келмаймизми?

- Гуруҳдан ортиқча қийинчиликсиз чиқишимиз керак. Терма жамоамиз олдига қўйилган биринчи галдаги вазифа - гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқиш. Гуруҳдаги жамоалар билан шу пайтгача бир неча маротаба тўқнаш келганмиз ва аксарият ўйинларда ғалаба қозонганмиз. Ҳозирги шароитда ҳам гуруҳ фаворитимиз. Энг муҳими, ўйинимиз чиқса бўлгани.

- Бу Осиё чемпионати жаҳон чемпионатига йўлланма бермайди. Айнан шу жиҳати билан айрим жамоалар ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмайди. Жамоада шундай кайфият йўқми?


- Йўқ, албатта. Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Қитъа чемпиони бўлишни ким ҳам истамайди, дейсиз? Шахсан бизнинг жамоамизда қитъа чемпиони бўлиш истаги юқори. Чунки шу пайтгача ҳали чемпионлик шаробини тотиб кўрмаганмиз. Ўйлайманки, терма жамоамиздаги ҳеч ким бунга қарши бўлмайди.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook