UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  11 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

Арсенсиз "Арсенал"?! Янгиликлар

Арсенсиз "Арсенал"?!

Венгернинг “Арсенал”и яна очко йўқотди. Чемпионат грандларигоа қарши ўйинларда йирик ҳисобда мағлуб бўлишни анъанага айлантириб олган “тўпчилар”, элитада жон сақлаш учун курашаётган жамоаларга билан учрашувларда ҳам очко йўқотиб туришни канда қилмаяпти.
“Канонирлар” АПЛнинг 32-тури олдидан чемпионлик учун пойгадан деярли чиқиб кетиб улгуришди. “Челси” билан орадаги фарқ олтита. “Сити” яна бир қолдирилган ўйинини ғалаба билан якунласа (бошқача бўлмаса ҳам керак) орадаги фарқ 9тага етади. Кейинги турда эса Арсен амаки ва унинг шогирдлари айнан “шаҳарликлар”га қарши майдонга тушади. Та-даам! Ва мана шу ўйинда ҳаммаси бир ёқлик бўлади.

“Суонси”га қарши ўйинни кўриб, жамоада ўзгаришлар қилиш вақти етмадими, деган фикр яна мияда айлана бошлади... Бугун инглиз матбуоти, рус сайтларидаги “Арсенал” ҳақида ёзадиган блоглар, муаллифларни ўқиб, жуда кўпчилик ушбу савол атрофида мулоҳаза юритаётганини сезиш қийин эмас.

Сешанба куни британ нашрлари “Арсенал” Венгерга ўринбосар қидиришни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу сенсацион воқелик! Чунки француз мураббийи 1996 йилда Лондон жамоасини қабул қилиб олганидан буён, қандай натижалар қайд этилмасин, неча йиллар совринсиз ўтиб кетмасин, Арсен Венгерга ўринбосар излаш ҳақида хабарлар деярли чиқмаган.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам унга ишонч билдирилишда давом этилган. Албатта, бу хабарнинг чиқиши Венгер истефо беради дегани эмас. Лекин унинг амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Янги шартнома эса ҳали имзоланмаган. Имзолашга эса шошилишмаяпти. Масала, кўп эҳтимол билан, мавсум якунига етгач ҳал этилади.



“Проффессор” лақабли мураббийнинг ўзи ҳам шартноманинг узайтирилиши жамоанинг мавсум ниҳоясидаги натижаларига боғлиқ бўлишини айтиб ўтди. У масъулиятдан қочмаяпти ва муваффақитсизклар учун жавоб беришга тайёр. Бошақа томондан, раҳбарият ҳам совринсиз мавсумлар учун мухлислар томонидан билдирилаётган норозиликларга эътиборсиз қололмайди ва босимни яхши ҳис этиб турибди.

Ҳар мавсум олдидан янги мақсадлар, яхши ниятлар, совринлардан умид... Лекин натижа эса йўқ. Натижа эса кутилганидек эмас. Клуб музейдаги янги совринлар учун ажратилган жойлар эса бўш.

Бу сафар улар Ўзилнинг шов-шувли трансфери, ажойиб ўтказилган биринчи давра билан яна мухлисларни умидлантирди. Лекин ҳозирги вақтга келиб “Арсенал”да фақатгина Англия Кубоги ғолиблиги учун имкониятлар сақланиб қолган холос. Жаҳон футболидаги энг қадимий турнирда “канонир”лардан ташқари “Уиган”, “Халл Сити” ва “Шеффилд” клублари қолди. Ютса бўладиган, АПЛ гранди ютиши ҳам керак бўлган рақиблар. Кўпчилик инглиз журналистлари фикрича, айнан мана шу турнир мураббийнинг жамоадаги тақдирини белгилаб беради.
Агар Арсен шу совринни ҳам қўлга кирита олмаса, иш шартнома узайтирилишигача бормаслиги мумкин.

Хўш, Венгер жамоадан кетадиган бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши мумкин? Ишсиз юрганлар орасида топ-мураббийлар қолмади ҳисоб. Ўртамёна мураббийлар билан эса “Арсенал”нинг доимий равишда Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринларда юра оладиган даражасини ҳам хавф остига қўйиши мумкин. Бу нуқтаи назардан Венгернинг ўзи беназир.

Англия Оммавий Ахборот воситаларида французга ўринбосар бўлиши мумкин бўлган бир неча номлар тилга олиняпти. Улар қаторида Роберто Мартинес (“Эвертон”), Юрген Клопп (“Боруссия”) ва Бренден Рожерс (“Ливерпуль”) каби мутахассислар бор. Аммо...

Мартинес варианти – катта таваккалчилик. Клопп ва Рожерс шундоқ ҳам энг юқори мақсадларни ўз олдига қўядиган, кучли жамоаларни бошқаришади ва ўз ишини ташлаб, “Арсенал”га ўтиб кетишига ишониш қийин.

Яна бир номзод сифатида Венгернинг ёрдамчиси Стив Боулд кўрсатиляпти. Аммо олдинга бир қадам ташлаш мақсадида 18 йилдан буён жамоада фаолият юритаётган бош мураббийни олиб ташлаб, унинг ўрнига ёрдамчисини қўйиш кўп ҳам мантиққа тўғри келадиган ишмас ва шундай қилинса бу қарор ўзини мутлақо оқламаслик эҳтимоли юқори.



Масаланинг яна бир томони, 18 йиллик фаолияти давомида Венгер клубнинг деярли барча бўғинларидаги жараёнларда иштирок этиб келади. У академия фаолияти билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал этади. Клуб баъзасидаги ташкилий ишларга ҳам бош-қош бўлади. У трансфер стратегиясини белгилаб беради ва янги футболчиларни ўзи танлайди.

Мухлислар ҳар қанча норози бўлмасин, ҳар қанча мавсумлар совринсиз ўтмасин, Арсен ва “Арсенал”нинг хайлашиши осон бўлмайди. Клубда ҳамма унинг кетиши олдинга қадам ташлашни таъминлаб бермаслиги мумкинлиги билан бир қаторда, ҳозирги даража ҳам пасайиб кетиши мумкинлигини яхши тушуниб туришибди. Топ-мураббий топиш борган сари қийинлашиб бормоқда. Бутун бошли механизм бир инсонга боғланиб қолган ҳолатда эса хавф икки баробар юқори бўлади. Дэвид Мойес мисоли лондонликлар раҳбариятини яна бир ўйлаб кўришга мажбур қилиши аниқ.

Умуман олганда, агар “Арсенал” Англия Кубоги соҳибига айлана олса, ҳамма хурсанд бўлиши, кўп муаммолар ҳал бўлиб кетиши мумкин. Мухлислар совринсизликдан ортиқ нолимайдилар. Раҳбарият Венгер ўрнига номзод қидириб, катта таваккалчиликка йўл қўймайдилар ва Венгерга ишонч билдирилиб, шартнома узайтирилади... Балки.

Аброр Қодиров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика