Latest news

18:53Чемпионат Англии. «Челси» обыграл «Вест Бромвич»0 18:45Льорис: "Тез орада Погба Премьер-лиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади"2 18:45Льорис: скоро Погба станет одним из лучших игроков английской Премьер-лиги0 18:23Одил Аҳмедов "Шандон Лунен" клубига ўтиши мумкин23 18:23Хавбек «Краснодара» Ахмедов близок к переходу в клуб из Китая0 18:14Шерингем: "Кейн 10 йилдан сўнг Ибрагимовичдек бўлмоқчи"2 18:14Шерингем: Ибрагимович — это тот, кем хочет быть Кейн через 10 лет0 17:43"Челси" - "Вест Бромвич" учрашувини кимлар стадиондан кузатмоқда? (фото)12 17:43Ван Гал хочет возобновить тренерскую карьеру ближайшим летом0 17:30"Кашима Антлерс" клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида "Атлетико Насиональ" билан ўйнайди9 17:21Футзал. Олий лига, 2-тур, 3-кун. "Олмалиқ" - "Пахтакор" 9:01 17:12"Бавария" президентининг фикрича, тез орада 200 млн. евролик трансфер амалга ошади11 17:12Президент «Баварии» уверен, что скоро состоится трансфер на € 200 млн0 16:48"Челси" - "Вест Бромвич". Таркиблар эълон қилинди35 16:32Рафаэль Бенитес "Вест Хэм" бош мураббийи бўлиши мумкин2

14 sep 14:17
News

“Арсенал”нинг янги футболчиси - Ўзил ҳақида 12 ҳақиқат

Месут Ўзилнинг “Арсенал”даги дебютини кута туриб, биз Европанинг энг натижакор футболчиси тарихи ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қилдик ва ушбу маълумотни қўйида келтириб ўтамиз.

Месут Ўзилнинг отаси Мустафо ҳеч қачон ўғлини – жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бўлишига шак-шубҳа қилмаган. Ҳали ёшлигидан Месут Гельзенкирхен атрофидаги барча қуйи дивизион клублари ўйинларини томоша қилишга бориб турган. 2000 йилда Месутга биринчи маротаба профессиональ клуб “Рот-Вайсс Эссен” билан шартнома тузиш имконияти пайдо бўлди, бироқ у катталарнинг гапига қўлоқ тутиб, бу таклифга рад жавобини берди ва кейинчалик “Шальке-04” жамоасига ўтиб олди.

2006 йилда Зильденфинген ўсмирлар мусобақасида 17-ёшли Месут 5 та гол уришга муваффақ бўлди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Буларнинг бари Германия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Йоахим Лев кўз олдида бўлган эди.

“Вердер” жамоасига ўтиб, Месут асосий таркибдан жой олди ва ўзининг тиришқоқлиги ва жамоадошларини олға бошлай олиши билан барчанинг тилига тушди. Лекин Месутнинг энг яхши ўйини 2008 йилда Бременда “Баварига” қарши сафардаги ўйин бўлган эди. Ўшанда жамоа “Бавария”ни 2:5 ҳисобида мағлуб этган ва ёш немис футболчиси ҳақида барча гапира бошлаганди.


Жанубий Африкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати эса Ўзил учун ўзининг футболдаги қобилиятларини кўз-кўз қиладиган майдончага айланганди. Месутнинг Гана дарвозасига киритган голи Германияни гуруҳ баҳсларидаги муаммолардан халос этди. Плей-офф баҳсларидаги иккита голли тўп узатиши эса, бундестимга ярим ҳиналгача бориш имконияти яратди.

“Мен Зиданинг тўпни ўзига бўйсундира олиши, ўзида ушлаб тура олиши ва рақиб жарима майдончаси ичида қанчалик хавфли эканлигидан ҳайратланар эдим. Шу хусусиятлари унга совуққонликни сақлаб туришига ёрдам берарди. Зидан ижросидаги мен яхши кўрган гол, унинг Чемпионлар лигаси баҳсларида “Байер” дарвозасига киритган голи ҳисобланади. Мен ҳам шундай гол уришни орзу қиламан”, - дейди Ўзил. Бироқ Ўзил Германия чемпионати-2009 финали доирасига “Байер” дарвозасига чиройли гол киритиб бўлган эди.

Месут Ўзил рақибини қаттиқ ҳурмат қилсада, шундай вазиятлар бўладига Ўзилдек тинч ва босиқ футболчи ҳам ўзини тўхтата олмайди. Ўзил бир мавсумда 5 тадан ортиқ огоҳлантирилмаган ва майдондан умумий ҳисобда 2 маротаба четлатилган холос. Давид Вилья билан диний қарашлар маъносидаги тортишув, ўшанда Ўзилни майдондан четлаштирилишига сабаб бўлган.

Ўзил “Реал Мадрид” учун гол киритса жамоа албатта ғалаба қозонар эди. Бу қоида немис футболчисининг “Реал”га ўйнай бошлаган пайтидан бери (3 йил) амал қилиб келмоқда.

Барча Туркия клублари орасида Ўзилга “Фенербахче” клуби ёқади. Бу эса унинг отаси футболчини ҳали ёшлигида ўз ватанига олиб келиб юрган вақтлари, ўғлига сариқ-кўк футболка олиб берган пайтидан бошланган.
Месут Ўзилнинг тўп узатиши, бу юқори даражаги футбол санъат асарики, бу асардан олдин “Вердер” ва “Реал” клублари фойдаланишган бўлса, энди навбат “Арсенал” клубига етиб келди.

Ўтган ҳафта саралаш баҳсларидаги Австрияга қарши ўйинда, Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси томонидан амалга оширилган тўп узатишлар, аниқлиги борасида 99 фоизлик кўрсатгични ташкил этган.

Месут Ўзил – Лондоннинг “Арсенал” клуби тарихида сотиб олинган энг қиммат футболчи ҳисобланади. Немис футболчиси учун клуб 42.5 миллион фунт берган.

Турк тилидан таржима қилинганда футболчи исмининг маъноси “Бахтли бўлиш” деган маънони беради. Ўзилнинг сўзларига қараганда ҳозир у ҳар қачонгидан ҳам бахтлироқ экан. Бироқ эртами кечми футболдаги фаолият барибир якунланади дея 60-ёшли Месут Ўзил бизга келажакдан салом йўллайди.

Миразиз Муродов тайёрлади

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook