Latest news

19:35"Локомотив": Бобур Йўлдошевни табриклаймиз!1 19:18Хосеп Гвардиола Англияда муваффақият қозонишига ишонмоқда6 19:01Роналду "Олтин тўп" кимга топширилишидан хабардор24 18:48Боатенг "Атлетико"га қарши ўйинда иштирок этмайди1 18:36Монтелла "Милан" футболчиларидан хурсанд4 18:17"Рома" бош мураббийига дерби ёқмади0 17:53Марио Балотелли Берлусконига жавоб берди4 17:35АПЛ. 15-тур ҳакамлари маълум3 17:23Анчелотти: "Биз ўз олдимизга қўйган вазифани уддалай олмадик"6 17:13Диего Симеоне: "Бавария"га имкон қадар кўпроқ муаммолар туғдирмоқчимиз"2 17:12Высшая лига-2016. Муроджон Зухуров самый надежный вратарь высшей лиги0 16:54Луи ван Гаал "Бавария" раҳбариятига Крафт Нойердан кучли эканлигини тушунтирмоқчи бўлган2 16:46Коку ПСВ қанчалик кучли жамоа эканлигини исботламоқчи4 16:37Алькантара: "Анчелоттининг "Бавария"сига бироз вақт керак"1 16:29Алонсо "Атлетико"га қарши ўйинда ўйнамайди5

06 apr 19:33
News

"Арсенал" йирик ҳисобда "Эвертон"дан мағлуб бўлди

Англия премьер-лигаси 33-тур доирасидаги "Эвертон" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги марказий учрашувдан матнли он-лайн трансляцияни ушбу саҳифа орқали кузатиб бориш имконига эга бўлдингиз.
ЯНГИЛАШ
Ўйинни сиз учун Аброр Қодиров шарҳлаб борди. Эътибор учун ташаккур. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Айниқса "Арсенал" мухлиси бўлсангиз!

"Эвертон" Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш йўлида катта бир қадам ташлади. "Арсенал" эса ислоҳотларга муҳтож. Венгер яна танқидлар обьектига айланиши катта эҳтимол. Мартинес эса аксинча — матбуотнинг олқишларини  қабул қилиб олажак.

Ҳууҳ! Ўйин ўз ниҳоясига етди.

90+2. Арсеналнинг тилаб олган ягона голидан айиришди. Саногонинг голи киритилган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.

90. 
Артета сариқ каточка олди. Тилни тиймагани учун. Ҳакам билан таортишиш керакмас. У ҳақ.

89.
"Чемберлен хорош!", дейишяпти шарҳга изоҳ қолдираёитганлар. қўшиламиз, албатта.

86.
Лукаку майдонни тарк этяпти. Делафеу 7-8 дақиқа тўп тепади. Уни чин қалбдан табриклайман.

83. Арсенал футболчиларини Эвертон дарвозаси олдида қўриш бироз нооатий ҳолатдек бўлиб қолган экан. Чемберлен ажойиб зарба йўллади ҳозир! Вухх!

82.
Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаси ҳақида: ҳеч нарса бўлмади. 

81. Эвертонда ўзгариш: Нейсмит ўрнига Макгиди

80.
Кучли жамоаларга қарши ўйинда мухлисларни ҳафа қилиш Арсенал учун анъанага айланиб боряпти. Қадриятга айланмаса бас.

75.
Арсеналнинг ҳужумлари ўхшамаётган бир паллада, шуни эслатиб ўтиш керакки, Венгернинг амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Ҳозирча келишув узайтирилганича йўқ.

73.
Арсенал Топ 7га кирувчи жамоаларга қарши ўйинларда бугунга қадар 13 очко олганди холос. 33 очко олиш имкони бор эди холбуки. Шунақа.

71.
Дарвоқе, Лондон клуби таркибида Окслейд пайдо бўлганидан кейин "канонир"лар таркибида ҳам англиялик футболчи пайдо бўлди. ўйинни инглизларсиз бошлаганди "канонирлар".

70.
Эвертоннинг марказий чизиғу шу даражада зўр ўйнаяптики, Арсенал тайинли ҳужум ташкил қила олаётгани йўқ.  Бэрри ва Маккарти ўйинда кўп ҳам кўринмаётган бўлиши мумкин. Лекин ўз ишини қойиллатяпти.

66.
Арсеналдан бирваракайига иккита ўйинчи алмашиши: Подолски, Фламини майдонни тарк этди. Рэмси ҳамда Окслейд-Чемберлен майдонга тушди.

64.
Рос Барклидан тўп билан рақс. Ҳимоячи - томошабин. Зарба эса ноаниқ.

62. Нейсмитдан яна бир зарбааа! Шчесни бу сафар ўз ўрнида.

61.
Нейсмитга йўлланган тўпга Шчесни аввалроқ улгурди. Бироқ тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ҳимоячилар нечанчидир тушини кўраётган бир вақтда Миральяс ҳисобни йирик кўринишга олиб келди,

60. ГОООООЛ! Миральяс! 3:0!!! УУУЧЧУУ НОЛЬ!

54.
Ўйин зерикишга имкон бераётгани йўқ. Лекин мабодо зерикаётган бўлсангиз, Арсеналнинг бурчак тўпларини санаш билан шуғулланинг. Анчагина бўляпти. Ҳапи улардан фойдалана олаётгани ҳам йўқ, дарвоқе.

51.
Миральяс жуда кулгили хатога йўл қўйди. Ўзини бир неча сонияга Арсенал футболчисидек ҳис этди чоғи тўпни ўз жарима майдонига олиб кириб, уни Росицкига топшириб қўйди.

50.
Канонирларнинг ўйиндаги устунлиги кўп ҳам давом этмади. Яна тўп ва ўйиннинг боришини Эвертон назорат қиляпти. 

47.
Билмадим Венгер танаффусда нималар деди, лекин Арсенал иккинчи бўлимни яхши бошлади.

46. Иккинчи бўлимни бошлаймиз!


Британиялик машхур журналист ва телебошловчи, "Арсенал"нинг ашаддий мухлиси — Пирс Морган биринчи бўлимдан кейин твиттерда шундай ёзяпти: "Топ-5га кирувчи жамоаларга қарши ўйинда навбатдаги уятли биринчи бўлимни ўтказдик. Шундан кейин ҳам "Wenger Forever" дея ҳайқирадиган мухлислар топилади. Бемаънилик!". Биринчи бўлимга бундан ортиқ таъриф шарт эмас, менимча. Бир чашка қаҳвадан симириб олгач, иккинчи таймни бошлаймиз. Узоқлашманг.

Танаффус!

45.
Арсенал ҳудди 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгандек, бамайлихотирлик билан тўпни марказда бир-бирига узатиш билан банд.

43.
Фламини қизишиб кетди. Нейсмитнинг оёғини сал қолса синдириб юбориши мумкин эди. Сариқ карточкани ҳақли равишда олди. 

41.
Нейсмит рақиб жарима майдонида йиқилиб тушди. Лекин бунга Арсенал ҳимоячиларининг ҳеч ҳам алоқаси йўқ.

40. ПОДОЛСКИИИ! Кучли зарба! Тим Ховарддан чиройли сейв!

38.
Арсен Венгер ўйиндан олдин жамоаси чемпионлик учун ҳали имконияти бор экани ҳақида гапирганди... Бундай ўйин билан Англия чемпионлиги қўлга киритилмайди, жаноблар.

36.
Арсенал ҳимоячилар нималар билан машғул майдонда? Ҳайронман. Умуман олганда, Сити, Челси ва Ливерпулга қарши ўйинларда ҳам ҳайрон қолгандим. Ҳозир ҳайрон қолмасам ҳам бўлаверарди. Таниш ҳолат.

34. ГООООООЛЛЛЛ! РОМЕЛУУУУ! ЛУКАКУУУ!

33.
Лондонликлар ниҳоят "хавфли" сифатига бироз мос келадиган вазият яратишди бурчак тўпидан кейин. Бироқ на бир аниқ, на бир ноаниқ зарба билан якунланди вазият.

31. Энди Миральяс зарба берди! Яна хавфли! Шчесни — вазият қаҳрамони.

30. Бу сафар Лейтон Барклини қулай вазиятга чиқариб юборди унинг зарбасиии! Хавфли лекин қайтарилди.


24.
"Муҳаббат инсонни абгор этади", деганди ёзувчилардан бири. Бу гап қанчалик ҳақиқатга яқин ёки йўқ, билмайман-у, лекин ўйин шундай давом этса Лейтон Бейнс Арсенални абгор қилади.

23.
Эвертон шу темпда ўйин сўнгигача ҳаракат қила олса, Венгер жамоасига қарши ўзаро сўнгги 14 ўйиндан бери давом эитаётган ғалабасиз сериясига якун ясай олади. 

22.
Яна Эвертоннинг ҳужумии! Миральяс! Шчесинининг қўлига бориб тушди тўп.

19.
Барча хавфли ҳужумларни Эвертон амалга оширяпти ва барчаси Лейтон Бейн орқали бўляпти.

17.
Эвертон яна ҳужумда. Нейсмит, Коулмен Бейнслар фаол ўйнади бу ҳужумда. Бурчак тўпи ишлашди. Унумли фойдаланилмади стандартдан.

15.
Лейтон Бейнс кесувчи пас билан Ромелу Лукакуни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Унинг зарбасини Арсенал посбони қайтарди, бироқ тўпга ҳаммадан олдин келган Нейсмит тўп ва тўр учрашувини ташкил қилиб берди.

14. ГОООООООООЛ! НЕЙСМИТ!

13.
Артетани йиқитишди. Нейсмитга ҳакам: "укам, бу биринчиси бўлгани учун индамадим, такрорласанг жазоланасан", деяпти.

11.
Эвертоннинг ҳужуми... Ҳимоячи Лейтон Бейнс яққол ўйиндан ташқари ҳолатда. Ҳимоячи? Оффсайдда? Ҳаа, Бейнс ўз услубида...

09. Фламиниии! Узоқдаен зарба йўллади! Хавфлиии... Аммо ҳисобни очадиган даражада эмас.

06.
Осман ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига Росс Баркли майдонга тушди. Очиғи, уни асосий таркибда кўрсак керак деб ўйлагандим. Аммо 5-дақиқадан бошлаб ўйнаш — асосий таркибда майдонга тушишдан кўп ҳам фарқ қилмайди, шундай эмасми?)

05.
"Эвертон" футболчиси Осман Бакари Саньяга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди. Ўзининг эса қоши ёрилди.

02. Жамоалар биттадан ҳужумни амалга ошириб олишга улгуришди.

Ўйин бошланди.


Ҳар икки жамоа учун ҳам мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири. Йўқ, чемпионликни ҳал қилмайди бу буҳс. Арсен Венгер ўйиндан олдин ҳали жамоада математик имкониятлар сақланиб қолгани ва оҳиригача соврин учун курашиши ҳақида ҳар қанча гапирмасин, "канонирлар" мураббийининг ўзи ҳам шоҳсупа орзусига ишонмаётган бўлса керак. Бироқ ўйиннинг муҳимлики, кучли тўртлик масаласи билан боғлиқдир. 

"Премьер-лига 13/14" номли асар ҳали ёзиб тугатилмади. Бироқ у ниҳояси томон яқинлашиб қолди. Сўнгги боб қораланяпти сиз ва бизнинг кўз ўнгизмизда. Кўп эҳтимолки бугун унинг энг қизиқарли саҳифаларидан бирини биргаликда ўқиймиз. Тайёрланинг!

АПЛ, 33-тур.

"Эвертон" - "Арсенал"

"Эвертон":
Ховард, Дистен, Коулмэн, Стоунз, Бейнс, Нейсмит, Бэрри, Миральяс,  Маккарти, Осман, Лукаку.

"Арсенал": Шченсни, Санья, Мертесакер, Вермален, Монреаль, Касорла, Артета, Фламини, Росицки, Подольски, Жиру.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook