Latest news

02 oct 08:54
News

Арсен Венгер: «Наполи»га қарши ўйиннинг биринчи бўлими фантастик бўлди»

«Арсенал» устози Арсен Венгер ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйиндан (2:0) сўнг қуйидагиларни айтиб ўтди.
«Темп ва техника борасида олиб қарасак биз ажойиб ўйин кўрсатдик. «Арсенал» ажойиб голларни урди. Биринчи бўлим ғаройиб бўлди. Иккинчи бўлимда бироз эхтиёткорроқ ҳаракат қилдик. Умуман олганда ўйин яхши бўлди.

Биринчи бўлим фантастик бўлди. Футболга борганда кўришни истаган нарса биринчи бўлимда бўлди.

Фламини ва Артетанинг ҳаракатлари эвазига марказда ишончли ўйнадик. Фламини Рэмзи билан бирга қарши ҳужумларга кўпроқ ўтишини истагандим. Шундай ҳам бўлди.

 Икки турда иккита ғалаба. Мусобақани бундан яхши бошлашни иложи йўқ. Кейинги икки ўйин ҳал қилувчи бўлади. Терма жамоаларнинг ўйинларидан сўнг ўйинимиз ҳеч қаерга йўқолмаслигига умид қиламан. Дортмундга қарши ажойиб ўйин ўтказмоқчимиз», – дейди Венгер. 
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook