Latest news

03 oct 20:29
News

Арриго Сакки: "Ҳеч ким "Рома"дан бундай стартни кутмаганди"

"Машхур италиялик мураббий Арриго Саккининг фикрича, "Рома" ўйин услубини ўзгартирди. Шунингдек улар италянча футбол фалсафасини ўзгартиришга уринаётган жамоалардан юқорироқда кетаётганини таъкидлади.
Тан олишича, унинг учун 6 турдан сўнг "Рома" 18 очко билан турнир жадвалини бошқариб бораётгани кутилмаган ҳол.

"Ҳеч ким "Рома"дан бундай стартни кутмаганди. Бунга сабаблар кўп. Шулардан бири улар ёзда муҳим футболчилар билан хайрлашишгани. Бироқ Руди Гарсия жамоанинг ўйин услуби, индивидуал маҳоратдан муҳимроқ эканини исботлаб бера олди".

"Рома", "Ювентус", "Наполи" ва "Фиорентина" ҳозирда италянча футбол фалсафасини ўзгартиришга интилишяпти", деди Сакки.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook