UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  0 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  3 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  12 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  29 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0

“Ардус” футзал клуби ёш футболчилар танловини эълон қилди Янгиликлар

“Ардус” футзал клуби ёш футболчилар танловини эълон қилди

Охирги йилларда мамлакатимизда “миллионлар ўйини” бўлмиш футбол билан бир қаторда, футзал яъни мини-футболга бўлган эътибор ҳам ортиб бормоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳар, ҳар бир туманда мини-футбол майдончаларини кўришимиз мумкин. Бу спорт тури билан кўплаб ёшлар шуғулланишмоқда.

Бугунги терма жамоанинг асосини ҳам ёшлар ташкил этади. Артур Юнусов, Константин Свиридов, Дилшод Рахматов, Даврон Чориевлар уларнинг орасида сезиларли ютуқларга эриша олдилар.

Спортнинг бу турига бўлган қизиқишнинг ошиб бораётгани ва келажакдаги ютуқлар учун ўзига хос пойдевор қўйиш мақсадида “Ардус” футзал жамоаси таркибга қўшилиш учун танлов эълон қилди.

Номзодларга талаблар оддий. «Ардус» шарафини ҳимоя қилмоқчи бўлган спортчи, мини-футбол ёки футболдан хабардор бўлиши керак, шунингдек спортни ва футзални севиши лозим. Номзодлар 16дан 23 ёшгача бўлишлари лозим.

“Ардус”нинг янги юлдузлари” тўлиқроқ маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишлари мумкин:
+998 94 410 59 95 ёки  +998 91 776 43 34.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика