Latest news

23:27Olamsport: Ригада боксчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқдалар, Дўсматов йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф қилинди ва бошқа хабарлар0 23:00"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" Хавьер Эрнандес учун курашга қўшилди14 23:00"Тоттенхэм" и "Ливерпуль" поборются за Хавьера Эрнандеса0 22:42Расмга изоҳ беринг 33 22:42«Милан» Тевесга қизиқиб қолган1 22:42«Милан» интересуется Тевесом0 22:30ВИДЕО. "Бавария" - "Вольфсбург" 5:00 22:21Испания. «Реал Сосьедад» «Валенсия»дан устун келди1 22:21Чемпионат Испании. «Реал Сосьедад» обыграл «Валенсию»0 22:15Неманья Матич "Вест Бромвич"га қарши ўйнамайди1 22:15Неманья Матич не сыграет с ВБА0 21:59Англия. «Арсенал» «Сток Сити»ни мағлуб этди ва бошқа натижалар29 21:59Чемпионат Англии. «Арсенал» обыграл «Сток Сити» и другие матчи0 21:54Уолкотт фаолиятидаги 100-голини урди4 21:54Уолкотт забил 100-й гол в клубной карьере0

11 jul 12:55
News

АПЛдаги мусулмон футболчилар ҳақида

АПЛ жамоалари янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди.
Секин аста улар биринчи машғулотларини бошлаш, турли давлатларда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларини ўтказиш ва яна ўз майдонларига қайтишни бошлайдилар. Тахминан 40 таларга яқин футболчиларни сафга қайтариш қийинроқ кечадиган кўринади. Чунки улар учун кечадан мусулмонлар учун муқаддас ой саналган Рамазон ойи бошланган. Бугун биз келтириб ўтадиган мақолада АПЛдаги мусулмон футболчилари мазкур бир ой давомида диний амаллар билан биргаликда футбол қонунларини биргаликда қандай олиб бориши ҳақида фикр юритамиз.

АПЛ шаклланганида, бу ерда фақат битта мусулмон футболчи ҳақида билишар эди. Бу “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Наим бўлган. Орадан 20 йил ўтган кўпгина нарсалар ўзгаргани маълум бўлиб қолди. Ҳозирда бир нарсани аниқ айта олиш мумкин: - мусулмон футболчилари аста секин англия футболини ўзгартириб боришаяпти. Мураббийлар бу нарсани тушинишга ҳаракат қилаяптилар. Уларнинг айтишича клублар футболчиларни ажратишлари керак эмас. Балки уларнинг динини урф-одатларини ҳурамат қилган ҳолда уларни тушинишлари керак.

Сэм Эллардейс “Вест Хэм” бош мураббийи: Баъзи футболчиларга ўйиндан олдин ибодат қилиб олишларига кўпроқ вақт керак бўлади. Уларга махсус ювиниш хонаси ва ибодат учун алоҳида хона ажратилади. Клублар ўз футболчиларини максимал даражада қулай сезишларини истайдилар. Ал-Хабси, Демба Ба ёки Яя Туре каби ўйинчиларга ибодат қилиш жуда ҳам зарур.

Кўплаб қулайликларга қарамай мусулмон футболчилари баъзида (асосан Рамазон ойида)қийинчиликларга дуч келадилар.

Баъзи футболчилар ибодан қилишга қатъий талаб қўядилар. Улар учун бу ой амаларини бажариш шарт булади ва улар 18 соатгача овқатланмай юрадилар. Лекин бу нарса уларнинг юқори дивизионда ўйнашига қандай таъсир кўрсатмасин ахир!

Демба Банинг “Ньюкасл”даги биринчи ўйинлари Рамазон ойига тўғри келиб қолган. Клубнинг янги ўйинчиси ўша пайтлари, клуб мухлисларини ўз голлари ва яхши спорт формаси билан хурсанд қила олмаётган эди. Лекин Пардью буни мантиқий тушуна билди: “Фикримча у Рамазон учун мавсумга жуда секинлик билан кириб келаяпти. У майдонга кам тушар эди ва майдонда унчалик тезкор ва шиддатли ўйин намойиш эта олмас эди”.

Бу борада Ба ҳам ўз фикрларини билдириб ўтган: “Менинг ўйинимдан қониқмаётган барча мураббийларга қарата бир нарсани қатъий айтаман – мен ибодат қилишда давом этавераман.Агар сизларга менинг ўйиним ёқгудек бўлса, унда майдонга тушишда давом этаман. Агар манашуни акси бўладиган бўлса унда мени захидара қолдираверинглар. Мен “Ньюкасл”га келган пайтимда, баъзилар Рамазон туфайли гол ура олмаяпти ёки ўйинга киришиб кета олмаяпти деб танқид қилишар эди. Лекин мен бундай деб ўйламайман. Бунга биргина сабабни келтириш мумкин, бу сабаб эса менга фақат клубга тезроқ мослашиб кетишим учун жуда кўп вақт керак бўлгани эди. Ўшанда Рамазон ойидан кейин мен клубга киришиб кетдим ва гол ура бошладим”.

Абу Диаби ҳам бу масалага жуда жиддий қарар эди: “Албатта “Арсенал” мени ибодатга қаттиқ киришишимни хохоламайди. Лекин улар бу нарсани мен учун жуда муҳим эканлигини билишади ва менга ибодан қилишим учун барча қулайликларни яратиб беришади”.

Баъзи ўйинчилар ўйин пайтида ибодат қилишмайди. “Сток”нинг собиқ ҳужумчиси Мамаду Сидибенинг сўзларига кўра, ёмон ўйинга ҳеч қандай оқлниш бўлмаслиги керак.

Николя Анелька келтириб ўтган фикрлар: “Илгари мен Рамазон амалларини қатъий бажарардим. Лекин кейинчалик бу ой ўтганидан кейин тез-тез жароҳатлар олиб турганлигим сабабли, ҳозирда ибодатга қатъий киришмаяпман”.

Маруан Шамахнинг фикрлари: “Ибодат мен учун оддатий ҳолат. Лекин мен ўйиндан олдин ёки ўйин пайтларида ибодат қилмайман. Бироқ ўтказиб юборган ҳар бир кунимни кейинчалик тўлдириб бораман”.

Баъзида англия футболи ва ислом дини ўртасида тушунмовчиликлар ҳам бўлиб туради. Бу эса пул билан боғлиқ муаммолардан келиб чиқиши мумкин. Мана масалан яқинда бўлиб ўтган воқеага назар ташласак: “Ньюкасл” клуби ўйинчиси Паписс Сиссе, клубнинг янги спортформасига фоиз эвазига катта кредитлар берадиган “Wonga” компанияси логотипи туширилганлиги сабабли, янги формани кийиб чиқишдан бош тортган (шариат қонунларига биноан мусулмон динида судхўрлик ва спекуляция (олиб сотарлик) таъқиқланган). Шунга ўхшаш ҳодиса “Севилья” ўйинчиси Фредерик Канут билан ҳам содир бўлган. У клубнинг спорт формасида қимор ўйинлари сайтининг рамзи туширилган 888.сом. логотипи туширилган формани кийиб чиқишдан бош тортган. Ўшанда Канутга бир неча ўйинни ўша логотип туширилмаган футболкада ўйнашга рухсат берилган. Лекин кейинчалик ушбу сайт бир ислом ташкилотига ҳомийлик қила бошлаганидан кейин, у бу футболкани кийишни бошлаган.

Яқиндагина бўлиб ўтган тадбирда, премьер-лига ташкилотчилари ён беришга рози бўлишган. Барча, ўйиннинг энг яхши ўйинчисига бир шиша шампан виноси берилишини яхши билса керак. Шу кунгача мусулмон футболчиларига шутдай вино тутқазилса улар кейинчалик уни ташлаб юборишарди. 2011-2012 йил мавсуми охирида эса Яя тури ташкилотчиларни бу нарсани қайта ўйлаб кўришни мажбур қила олди. У “Мен мусулмонман ва мен ичмайман” дея таъкидлаган. Шундан сўнг барча бу сўзлар ҳақида қатъий ўйлашни бошлади ва кейинчалик “МОМ”га алкогол ичимлик ўрнига унчалик катта бўлмаган махсус совға топриширни бошлашган.

“Ливерпуль” клуби Лига Кубогида ғолиб чиққанидан сўнг, клуб директори Зафар Иқбалга клуб ўйинчилари ҳурмат билдирган ҳолда, унинг кийиниш хонасидан чиқиб кетганин сўнг, шанпан виноси билан бир-бировларини табриклай бошладилар.

“Уиган”, “ВБА” ва “Ипсвич” клубининг собиқ ҳужумчиси Натан Эллингтон бундан 8 йил олдин мусулмон динини қабул қилган эди. Бунгунги кунда умусулмон-футболчилар Ассоциациясини бошқариб келади. “Бизларннинг вазифамиз футбол раҳбариятига ислом асосларини ўргатишдан иборат бўлади. Бунга сабаб эса келажакда турли хилдаги адолатсизликларга чек қўйишдан иборат бўлади”.

sports.ru сайтидан Миразиз Муродов таржимаси
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook