Latest news

14:52Зидан: «Рамос ҳеч қачон таслим бўлмайди»9 14:52Зидан: «Рамос никогда не сдаётся»0 14:22Фернандиньо 3 та ўйинга дисквалификация қилинадими?12 14:22Фернандиньо грозит от трёх матчей дисквалификации0 14:00Фабрегас "Арсенал"га қайтиши мумкин8 14:00Фабрегас может вернуться в «Арсенал»0 13:41Диего Симеоне: «Атлетико»нинг мақсади - учинчи ўрин»13 13:41Диего Симеоне: «Цель «Атлетико» – третье место, так что я спокоен»0 13:39ОАЭ. "Аль Шабаб" - "Аль Джазира" 3:7 или что-то вроде хоккейного матча0 13:20Унаи Эмери: "ПСЖ имтиҳонни барбод қилди"3 13:20Унаи Эмери: "ПСЖ провалил экзамен"0 13:03Россия терма жамоасининг ўртоқлик ўйини учун Бельгияга қанча тўлаши маълум11 13:01“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: Ким нечта гол урди?2 12:59БАА. “Ал Шабаб” - "Ал Жазира" учрашувида 10та гол урилди4 12:41Серхио Рамос: «Муҳим голни урганимдан хурсандман. Ҳеч нимадан кўра бир очко ҳам яхши»35

25 aug 22:13
News

АПЛ. "Манчестер Сити" енгилди. Сольдадо "Тоттенхэм"га яна ғалаба келтирди

Англия Премьер-лигаси иккинчи туридан ўрин олган ва бугунга белгиланган икки учрашув ҳозиргина ўз ниҳоясига етди.
Ўтган мавсумда чемпионатни иккинчи ўринда якунлаган ва бу мавсумдаги биринчи турдан сўнг турнир жадвали пешқадамига айланиб олган "Манчестер Сити" Чемпионшипдан Премьер-лигага энди чиққан "Кардифф"га меҳмонда имкониятни бой берди.

Учрашувдаги илк голни "шахарликлар" вакили Эдин Жеко киритган бўлсада, мезюонлар ажойиб ҳарактер намойиш этиб, 3та жавоб тўпини Жо Харт қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйишни уддасидан чиқишди.

Ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Негредо киритган гол эса, ҳисоб қисқаришини таъминлади холос. Шундай қилиб, АПЛ иккинчи туридаги энг сенсацион натижалардан бири қайд этилди. Умуман олганда эса, АПЛда бунақаси кўп бўлади. Ҳаммаси энди бошланяпти.

"Кардифф" – "Манчестер Сити" 3:2


Голлар: 0:1 – 52 Жеко (Агуэро) , 1:1 – 60 Гуннарссон, 2:1 – 79 Ф. Кэмпбелл (Уиттенгем), 3:1 – 87 Ф. Кэмпбелл (Кауи), 3:2 – 90 Негредо (Силва).

"Кардифф": Маршалл, Коннолли, Колкер, Тернер, Тэйлор, Медель, Гуннарссон, Беллами (Кауи, 83), Ким Бо Ген (Матч, 90), Уиттингем, Ф. Кэмпбелл.

"Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета, Хави Гарсия, Лескотт, Клиши, Фернандиньо (Милнер, 77), Яя Туре, Навас (Насри, 55), Агуэро, Сильва, Жеко (Негредо, 69).

"Уайт Харт Лейн"да бўлган учрашувда эса "Тоттенхэм"нинг биринчи ўйинидаги сценари такрорланди. Яна иккинчи бўлимдаги рақиб дарвозаси томон белгиланган пеналти, яна Сольдадо ва яна гол. Яна ўша ўйиндаги каби ҳисоб.

Сольдадо "Тоттенхэм" таркибида икки ўйинда майдонга тушди. Икки бор пенальти тепди ва икки голга муаллифлик қилди. "Тоттенхэм"га эса олти очко олиб берди.

"Тоттенхэм" – "Суонси" 1:0

Гол:
1:0 – 58, пенальти Сольдадо.

"Тоттенхэм": Льорис, Уокер, М. Доусон, Вертонген, Роуз, Паулиньо, Капу, Таунсенд (Сандро, 88), Дембеле (Сигурдссон, 65), Шадли, Сольдадо (Дефо, 80).

"Суонси": Ворм, Ранхель, Чико, Уилльямс, Дэвис, Каньяс, Шелви (Бони, 69), П. Эрнандес, де Гузман, Раутледж (Посуэло, 59), Мичу.

Огоҳлантиришлар: Дэвис (17), Ворм (31), Мичу (40), Уилльямс (73), Сольдадо (76).

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook