Latest news

21 dec 13:51
News

АПЛ: 17-тур превьюси

Лондоннинг, балки премьер-лиганинг ҳам бугунги кундаги энг кучли икки клубининг ўзаро бахси, “Сити”нинг чемпионлик амбициялари, “Ливерпуль” мотивацияси ва ушбу турнинг бошқа интригалари борасида АПЛнинг навбатдаги тур превьюсида гаплашамиз.
“Фулхэм”– “Манчестер Сити

Чемпионлик Boxing Dayда қўлга киритилмас балки, аммо айнан мана шу кунларда ўша чемпионликдан мосуво бўлиб қолиш ҳеч гапмас. Кўп нарса қўлдан бой берилиши мумкин. “Манчестер Сити”ни нг ўз рақиблари, чемпионлик бахсидаги рақобатчилари устидан ўз уйида қозонилган ғалабалар, меҳмондаги, бир қарашда оддий кечиши кутилаётган, уч очкони бой бериб қўйилмайдигандек туюлган бахслардаги мувоффақиятсизликлар сабаб йўққа чиқиши, қилинган меҳнатларни бекор кетишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам, “Сити” сардори Венсан Компани айтган гапларга қўшилмасдан иложимиз йўқ. “Биз “Этихад”да исталган рақибни енггишимиз мумкин. Бироқ фақат кейинги турда, меҳмонда “Фулхэм”ни енггибгина, биз барча рақибларимизга Чемпионлик учун асосий давогарлардан эканимизни кўрсатиб қўйишимиз мумкин”, деганди ўшанда белгиялик футболчи. Ҳақ гап. Кўрамиз, бу гаплар исботини амалда кўрармиканмиз?


“Сити” тўпурари Серхио Агуэро жароҳати туфайли бу ўйинда иштирок этмаслигини таъкидлаш керак. Бироқ бу “шахарликлар” учун кўп ҳам муаммо тўғдирмаса керак. Ҳозир жуда яхши спорт формасига чиқиб олган Негредо аргентиналик футболчининг йўқлигини билинтирмаса керак. Бу ёқда Жеко ҳам ўйин амалиёти кутиб чарчаган...


“СА” тахмини: “Фулхэм” 40 % - 60 % “Манчестер Сити”


“Ливерпуль”– “Кардифф Сити


Стивен Жеррард ҳамда Даниель Старрижнинг сафдан чиқиши кўпчилик тахмин қилганидек “Ливерпуль”га катта таъсир ўтказмади ўтган турдаги “Тоттенхэм”га қарши учрашувда. Жордан Хендерсон лондонликларга қарши ўзининг “Ливерпуль”даги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди, дея қўрқмасдан айтиш мумкин. Кечагина “Битлз”га ҳамшахар бўлган клуб билан янги шартнома имзолаган Луис Суарес эса яна ўз услубида! Иккита голга муаллифлик ва қолган барча голларга ҳаммуаллифлик қилган ҳужумчини ҳеч қаерга қўйиб юбормагани, ёзги трансфер мавсумида “Ливерпуль” амалга оширган энг мувоффақиятли иш бўлгани яна ва яна исботланишда давом этмоқда. Хуллас, Луис ва унинг шериклари “Тоттенхэм” бош мураббийи Андре Виллаш-Боашнинг ишсиз қолиш жараёнини тезлаштириб беришди.


Бу турда энди “Ливерпуль” ҳудди ўша услубда “Кардифф”ни енггиши керак бўлади. Биринчидан, клуб учун тақвимнинг энг қийин даври яқинлашиб келяпти. Келаси турларда улар “Сити” ва “Челси”га қарши ўйинлар ўтказишларига тўғри келади. Бу ўйинлар олдидан очко йўқотилиши қимматга тушиши мумкин. Иккинчидан эса, бу учрашувдаги ғалаба “қизиллар”ни ҳеч бўлмаса душанба оқшомигача биринчи ўринга олиб чиқади.


“СА” тахмини: “Ливерпуль” 65% - 35% “Кардифф”


“Суонси Сити”– “Эвертон


Еврокубоклардаги иштироки “Суонси” ўйинига таъсир қиляпти. Буни инкор этиб бўлмайди. Микаэль Лаудруп жамоаси ҳали ҳам чиройли ўйин намойиш этишда давом этаётган бўлсада, жамоанинг ижобий натижалар қайд этишига бунинг ўзи етарли бўлмаяпти. “Оққушлар” етакчиларидан бири, жамоанинг энг асосий юлдузи – Мичу, масалан, бу мавсумда “Суонси” иштирок этаётган барча мусобақаларда умумий ҳисобда фақатгина олтита гол уришга мувоффақ бўлди холос.

Уэлсликлар ва унинг мухлислари учун яхши хабар ҳам йўқ эмас. Ниҳоят Вильфрид Бони ўйинни тўлиқ ўтказишга тайёр.

Бонининг тўла соғайганлиги мавсумни ажойиб ўтказаётган “Эвертон”га қарши ўйинда қай даражада ёрдам бераркин? Кутамиз. Кўрамиз.


“Сандерленд”– “Норвич Сити


Гус Пойет бошчилигидаги “Сандерленд” – бу, албатта, Паоло Ди Канио бошчилик қилган “Сандерленд” эмас. “Қора мушуклар” ҳужумда анча мазмунли ўйин кўрсатишни бошлашди. Бу кўп жиҳатдан Каттермолнинг сафга қайтгани билан ҳам боғлиқ. Лекин бир “лекин”и бор: ҳали ҳам натижалар ўша-ўша. Яхшиланиб қолмади.

Буни ҳимоядаги расво ўйин билан изоҳланиши мумкин. Ахир “Сандерленд” автоголлар бўйича чемпионат етакчиси ҳисобланади. Вазият яхшиланиши, жамоа сал бўлсада ўзига келиб олиши, ботқоқдан чиқишга умид пайдо бўлиши учун тезроқ, шу турдаёқ очко олиш шарт. “Норвич”га қарши кечажак ушбу тур бахси ҳар неки қилиб бўлса ҳам ғалаба қозониш шарт бўлган ўйинлар тойифасига киради.


“СА” тахмини: “Сандерленд” % 55 – 45 % “Норвич”


“Манчестер Юнайтед”– “Вест Хэм Юнайтед


“Астон Вилла” устидан қозонилган ғалабадан кейин Мойес ҳар бир ғалабадан кеийн айтишни одат тусига айлантиргани, “қизил иблислар”нинг инқироздан чиққани ҳақидаги гапларини яна бир бор айтиб ўтди. Шотландиялик мутахассиснинг фикрича, турнир жадвалида юқорироққа чиқиб олиш учун “МЮ” рақибларнинг ҳар бир мувоффақиятсизлигидан фойдаланиб қолади. Умуман олганда, сўзларни амал билан исботлаш вақти келиб бўлди. Тез орада “Юнайтед” Лондоннинг “Челси”сига қарши майдонга тушишига тўғри келади. Унгача эса “Вест хэм” каби жамоаларни енггиб туриш керак. Бу ўйин Мойес ва шогирдлари учун “Олд Траффорд”ги ғалабасиз серияга якун ясаш учун яхши имконият.


“Вест Хэм”нинг бу мавсумдаги ишларига эса ҳавач қилиб бўлмайди. “Катта Сэм” жамоаси катта муаммоларини ҳал қилиши керак. Ҳужумдаги ишончсиз ҳаркатлар, майдон марказида ўйиннинг умуман йўқ экани ва доимий жароҳатлар лондонликларга очколар йиғиш, барқарор равишда голлар уриш ва сўнгги ўринлардан кўтарилиб олишга ҳалал беряпти. Ҳафта ўртасида “Вест Хэм” Лига Кубоги доирасида “Тоттенхэм” устидан ғалаба қилиб, кеийнги босқичга йўл олишни уддалаган бўлишсада, уларнинг меҳмонда “Юнайтед”ни енгга олишига жуда оз сонли футбол мухлислари ишонса керак. Умуман олганда, “Ньюкасл” ва “Эвертон”га ҳам ишонганлар кўп эмасди...


“СА” тахмини: “МЮ” 60%- 40% “Вест Хэм”



“Арсенал”– “Челси


Ва ниҳоят турнинг марказий учрашувига навбат!

Айнан шу ўйин турнир жадвалининг энг юқори қисмидаги вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. “Канонирлар” ва “аристократлар” ўртасидаги Лондон дербиси душанбадан сешанбага ўтар кечаси бўлиб ўтади.

“Кўк”ларнинг португалиялик мураббийи Жозе Моуриньо ўз жамоаси футболчиларига янги йил муносабати билан байрам тадбирлари уюштиришни ва ташкиллаштириладиган зиёфатларга боришни таъқиқлаб қўйди. Бунга жавобан “Челси”нинг айрим футболчилари “канонир”лар ташил этган айрим зиёфатларга ташриф буюришди. Бунга Моуриньо қай тарзда муносабат билдиргани ҳозирча маълум эмас. Шуниси аниқки, бошланажак иш ҳафтасининг илк кунидаёқ Моуриньо шогирдлари бутун жамоаси билан футбол мйдонида муносабатларни ойдинлаштириб олиш учун Арсен Венгер жамоаси меҳмони бўлади. “Арсенал” ўтган турда “Манчестер Сити”га мағлуб бўлган эрса-да, ҳамон турнир жадвали пешқадами бўлиб турибди. “Челси” эса қийинчилик билан “Кристал Пелас”ни мағлуб этди ва бу турда ҳам ғалаба қозонса, жадвалда Венгер жамоасидан ўзиб кетиш учун имкон ҳосил қилди.


Моуриньо ўйин олдидан ўз жамоаси бутун ҳафта давомида қаттиқ ишлаганлари ва “Арсенал”га қарши ўйинга тўлиқ тайёр эканини айтган бўлсада, жамоада бир қанча муаммолар борки, вақти келиб, муҳим паллада ўз сўзини айтиши ва пад бериб қўйиши мумкин. Бу муаммолар қаторига ҳужумчиларнинг сермахсуллик кўрсаткичлари ҳаддат ташқари паст эканилигини, ҳимоя чизиғи аъзолари кетма-кет жароҳатланиши, Жозенинг доимий тарзда жамоанинг айрим футболчилари билан жанжаллашиб юриши кабиларни киритиш мумкин.


Нима бўлган тақдирда ҳам, ушбу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади ва уни ўтказиб юбориш маслаҳат берилмайди.


“СА” тахмини: “Арсенал” 55% - 45% “Челси”



17-тур ўйинлари


21 декабрь

17:45   Ливерпуль - Кардифф Сити

20:00   Кристал Пэлас - Ньюкасл Юнайтед

20:00   Фулхэм - Манчестер Сити

20:00   Манчестер Юнайтед - Вест Хэм Юнайтед

20:00   Сток Сити - Астон Вилла

20:00   Сандерленд - Норвич Сити

20:00   Вест Бромвич Альбион - Халл Сити


22 декабрь

18:30  Саутгемптон - Тоттенхэм Хотспур

21:00   Суонси Сити - Эвертон


24 декабрь

00:00   Арсенал – Челси


17-тур олдидан турнир жадвали

Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағлубият Т-Н Очко
1 Арсенал 16 11 2 3 33-17 35
2 Ливерпуль 16 10 3 3 39-18 33
3 Челси 16 10 3 3 32-18 33
4 Манчестер Сити 16 10 2 4 47-18 32
5 Эвертон 16 8 7 1 27-15 31
6 Ньюкасл 16 8 3 5 21-22 27
7 Тоттенҳэм 16 8 3 5 15-21 27
8 Ман. Юнайтед 16 7 4 5 25-19 25
9 Саутгемптон 16 6 6 4 20-15 24
10 Суонси Сити 16 5 5 6 22-21 20
11 Астон Вилла 16 5 4 7 16-21 19
12 Халл Сити 16 5 4 7 13-19 19
13 Сток Сити 16 4 6 6 15-20 18
14 Норвич Сити 16 5 3 8 15-29 18
15 Кардифф сити 16 4 5 7 12-22 17
16 Вест Бромвич 16 3 6 7 17-22 15
17 Вест Хэм 16 3 5 8 13-19 14
18 Кристал Пэлас 16 4 1 11 11-24 13
19 Фулҳэм 16 4 1 11 15-30 13
20 Сандерлэнд 16 2 3 11 12-30 9

Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook