UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  29 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

АПЛ: 16-тур превьюси Янгиликлар

АПЛ: 16-тур превьюси

Премьер-лига 16-турни “Этихад Стэдиум”да бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити” – “Арсенал” ўртасидаги ўйин очиб беради.
Чемпионлик бахсининг энг муҳим нуқталаридан бирига айланиши мумкин бўлган бу ўйин, турнинг энг марказий учрашуви бўлиш билан бирга тур безагига ҳам айланиши ҳеч гап эмас. Бироқ АПЛ 16-туридаги эътиборли воқеалар бу билан чегараланиб қолмайди. Ҳаммаси ҳақида  бир бошдан.

“Манчестер Сити” - “Арсенал”

Мануэль Пеллегрини ўзининг математикага оид билимлари билан мақтана олмаслигини исботлаб қўйган бўлсада, у агар жамоаси бугун “Арсенал”га ўз майдонида мағлуб бўладиган бўлса, Венгер шогирдалри билан орадаги фарқ тўққистага етишини яхши билади. Лондонликлар эса бугунги ғалаба барча таъқибчиларга чемпионлик учун асосий даъвогар ким эканини кўрсатиб қўйиш ва соврин томон катта бир қадам ташлашга баробар бўлишини англаб туришгани ҳам тушунарли, албатта.

Анъаналар бир кун келиб бузилиши билан гўзал, деган гап бор. Бироқ “Сити”нинг ўз уйидаги мағлубиятсиз серияси бугун ниҳоясига етишига ишониш қийин. Бунга бир неча сабаблар бор. Аввало, “Сити” ҳозир рухан жуда ажойиб ҳолатда. Улар ҳафта ўртасида Мюнхэнга сафар қилиб, Европанинг амалдаги чемпиони бўлмиш “Бавария”ни мағлуб этиб қайтди. “Арсенал” эса Неаполда ишончсиз ўйин кўрсатиб, сал қолса йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетишлари ҳам мумкин эди. Қутилиб қолишди. Мағлубиятдан эмас, йирик мағлубиятдан.

Ундан олдин ҳам “Эвертон”га қарши жуда оғир кечган ўйинни ўтказишларига тўғри келганди. Устига устак, манчестерликлар “Арсенал”га нисбатан бир кун кўпроқ дам олиш имкониятига эга бўлди. Буларнинг ҳаммаси якуний натижага таъсир ўтказмай қолмаса керак.

Ўйинга бўлган қизиқишнинг юқори эканини ҳисобга олиб, қуйида бир неча статистик маълумотларни ҳам келтириб ўтамиз.

“Манчестер Сити”нинг ўз майдонидаги сўнгги учрашувларда қайд этган натижалари:

  МС : Суонси 3:0
  МС : Тоттенхэм 6:0
  МС : Норвич 7:0
  МС : Эвертон 3:1
  МС : МЮ 4:1
  МС : Халл 2:0
  МС : Ньюкасл 4:0

“Арсенал”нинг сафар учрашувларида қайд этган сўнгги натижалари:

  Кардифф : Арсенал 0:3
  МЮ : Арсенал 1:0
  Кристал Пелес : Арсенал 0:2
  Вест Бром : Арсенал 1:1
  Суонси : Арсенал 1:2
  Сандерленд : Арсенал 1:3
  Фулхэм : Арсенал 1:3

Жамоаларнинг сўнгги ўзаро ўйинларидаги натижалар:

  МС : Арсенал 1:3
  Арсенал : МС 0:2
  МС : Арсенал 1:1
  Арсенал : МС 0:2
  Арсенал : МС 1:0
  МС : Арсенал 1:0
  Арсенал : МС 0:1
  Арсенал : МС 0:0
  МС : Арсенал 0:3

Хуллас, кичик устунлик “шахарликлар” томонида эканини таъкидлашга тўла ҳаққимиз бор. “Арсенал” мухлислари ва Венгер жамоаси бошқача ҳисоблаши турган гап. Нима бўлишини эса вақт кўрсатади. “Спорт” канали эса – йўқ.

“СА” тахмини: “Манчестер Сити” 65 % – 35 %  “Арсенал”


“Челси” – “Кристал Пэлас”

Гол ўтказиб юбориш бўйича “Челси” ўзининг сўнгги йиллардаги энг “сермаҳсул” мавсумларидан бирини ўтказаётганини таъкидлаш керак. Борган сари мудофаа чизиғи “кўк”лар мураббийи Жозе Моуриньони кўпроқ ҳавотирга солаётган кўринади. Масалан у Давид Луизни қишда ҳеч кимга сотмоқчи эмаслигини таъкидалш билан бирга бир қатор ҳимоячиларни жамоага жалб этишга уринмоқчи экани маълум қилинмоқда.

“Челси” асосан ўз голлрини стандарт вазиятлардан ўтказиб юбораётгани ҳам эътиборли. Шу вақтгача улар ўтказиб юборган голларнинг 40 фиоизи бурчак тўплари ва жарима зарбалари оқибатида юзага келган. Жозенинг ўзи ҳам яқинда “Бизга сандартдан ҳатто маникенлар ҳам гол ура олишади”, деб айтганди. Ўз голларининг кўп қисмини айнан сандартлар ёрдамида киритадиган “Кристал Пэлас” учун имконият бу.

Натижадан Лондонликлар ҳавотир олмасалар ҳам бўлса керак. Ҳар холда аутсайдерга қарши ўйин. Учрашувдаги интирига эса: “Челси” гол ўтказадими ёки йўқ. “Шудир масала”.

“СА” тахмини: “Челси” 70 % - 30 % “Кристал Пэлас”


“Ньюкасл” – “Саутгемптон”

“Ньюкасл” сўнгги олти ўйинидан бештасини ютди. У “Челси”, “Тоттенхэм” ва “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб эта олди. Алан Пардью жасоаси кучли тўртликдан ўрин олиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашишини айтиб ўтди. Бироқ “Ньюкасл” ҳақиқатдан ҳам тўртликка давогарлик даражасида кучли эканини ҳали исботлаши керак.

“Челси”ни улар ноябрь ойида енгганди. Жозе шогирдлари учун энг ёмон келган, кетма-кет муаммоларга дуч келиб турган вақтида.“Тоттенхэм”га қарши ўйинда Крулнинг фантастик сейвлари ва Лондон жамоаси ҳужумчиларининг ишончсиз ўйини кўп нарсани ҳал қилганди. “МЮ” қандай аҳволда эканини эса ҳаммангиз яхши биласиз.

Бу сўзлар билан “зағизғонлар” меҳнатларини паст баҳолаш ниятида эмасман. Шунчаки улар “Big four”дан ўрин эгаллаш учун ҳали кўпчиликка, кўп нарсани исбот қилишларига тўғри келишини таъкидламоқчиман холос. Ушбу турдаги “Саутгемптон”га қарши ўйин, айнан мана шундай синовлардан бири бўлажак.

“СА” тахмини: “Ньюкасл” 55% - 45% “Сандерленд”


“Тоттенхэм” – “Ливерпуль”

Бренден Рожерс ўз захира ўриндиғи узунмаслигидан нолий бошлаган эли ҳамки, жамоанинг энг асосий футболчилари сафдан чиқа бошлашди. Аввалига, мувоффақиятли стартнинг энг асосий сабабчиси Даниэль Старриж жароҳат олди. Ўтган ҳафтада энди “қизиллар” ўзларининг сардори ва энг етакчи футболчиси Стивен Жеррард хизматларидан камида январь аввалигача фойдалана олишмасликлари маълум бўлди. Катта йўқотиш. Унинг устига, Жордан Хендерсон ҳам жароҳат олгани Рожерсни сиқилиш учун сабабларини кўпайтриб берди.


Бундай йўқотишлар “Ливерпуль”ни унчалик ҳам кўп ташвишга солмаслиги мумкин эди, агар... Агар жамоа турнир жадвалининг иккинчи ярмидаги бирор клубга қаршилик қилиши керак бўлганида. Бироқ улар (шу жойига эътиборлироқ бўлинг) кетма-кет “Тоттенхэм”, “Челси”, “Манчестер Сити”га қарши ўйнашга мажбур. Яна ҳаммаси билан сафарда! Қизиқ, Рожерс вазиятдан қандай чиқиб кетар экан?

“СА” тахмини: “Тоттенхэм” 50% - 50% “Ливерпуль”


“Астон Вилла” – “Манчесетр Юнайтед”

“Манчестер Юнайтед” 1996 йилдан буён “Астон Вилла”нинг уй ўйингоҳи ҳисобланмиш “Вилла Парк”да мағлубиятга учрамайди. Бу анъанани давом эттириш учун, матиқан, манчестерликлар бу турда энг камида бир очко олишлари керак бўлади. Сўнгги вақтдарда “МЮ”нинг мана шунга ўхшаш статистикалари ҳақида маълумот бериш урф бўлди. Чунки Мойес бошчилик қилаётган “Юнайтед” сўнгги вақтларда узоқ давом этиб келаётган серияларни якунлаш билан муғулланиб келяпти. Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинлардаги ғалабалар эса Мойеснинг муаммолар билан тўлган бочкасидаги бир қошиқ асалдек тасаввур уйғотмоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам, шотландиялик мураббий, ўзига билдирилган ишончни қолаш учун бу турда ғалаба қозониши шарт. Бироқ бу ишни майдон марказида жароҳат олган Кэрриксиз, ҳужумда камида бир ой сафга қайтмаслиги аниқ бўлган ван Персисиз амалга ошириш керак бўлади.

“СА” тахмини:
“Астон Вилла” 40% – 60% “Манчестер Юнайтед”

16-тур

14 декабрь, 2013 йил, шанба.

17:45   Манчестер Сити - Арсенал   
20:00   Кардифф Сити - Вест Бромвич Альбион  
20:00   Челси - Кристал Пэлас   
20:00   Эвертон - Фулхэм 
20:00   Ньюкасл Юнайтед - Саутгемптон 
20:00   Вест Хэм Юнайтед - Сандерленд 
22:30   Халл Сити - Сток Сити
 
15 декабрь, 2013 йил, якшанба

18:30   Астон Вилла - Манчестер Юнайтед
18:30   Норвич Сити - Суонси Сити  
21:00   Тоттенхэм Хотспур - Ливерпуль

16-тур олдидан турнир жадвали

Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағлубият Т-Н Очко
1 Арсенал 15 11 2 2 30-11 35
2 Ливерпуль 15 9 3 3 34-18 30
3 Челси 15 9 3 3 30-17 30
4 Манчестер Сити 15 9 2 4 41-15 29
5 Эвертон 15 7 7 1 23-14 28
6 Тоттенҳэм 15 8 3 4 15-16 27
7 Ньюкасл 15 8 2 5 20-21 26
8 Саутгемптон 15 6 5 4 19-14 23
9 Ман. Юнайтед 15 6 4 5 22-19 22
10 Суонси Сити 15 5 4 6 21-20 19
11 Астон Вилла 15 5 4 6 16-18 19
12 Халл Сити 15 5 3 7 13-19 18
13 Сток Сити 15 4 5 6 15-20 17
14 Норвич Сити 15 5 2 8 14-28 17
15 Вест Бромвич 15 3 6 6 17-21 15
16 Кардифф сити 15 3 5 7 11-22 14
17 Вест Хэм 15 3 4 8 13-19 13
18 Фулҳэм 15 4 1 10 14-26 13
19 Кристал Пэлас 15 4 1 10 10-22 13
20 Сандерлэнд 15 2 2 11 12-30 8

Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика