UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  18 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

АПЛ: 15-тур превьюси Янгиликлар

АПЛ: 15-тур превьюси

Икки кундан буён Тошкентда мен ёқтирган ҳақиқий инглизча об-ҳаво ҳукм сураётгани, Англия премьер-лигаси навбатдаги тури превьюси ёзилишини янада мароқлироқ қилишига ишониб ва бундан умид қилиб, 15-турнинг энг эътиборга молик воқеликларига тўхталиб ўтамиз.
Эътиборли жиҳатлар эса бу чемпионатда ҳар доим ҳам етарлича топилади.

“Манчестер Юнайтед” – “Ньюкасл Юнайтед”

15-тур ўйинлари уч кун давом этади. Турни эса аввалги турда мағлуб бўлган иккита “Юнайтед”нинг қарама-қаршилиги очиб беради. Манчестер ҳамда Ньюкасл шахри тўқнашувида, ҳар икки клуб аввалги турдаги натижалар унут бўлиши ва мухлисларни хурсанд қилиш учун интилишади.

Ҳафта ўртасида ўтказилган турда “Эвертон” “Олд-траффорд”даги йигирма йиллик ғалабасиз сериясига якун ясади. Ҳудди шундай серия “Ньюкасл”да қирқ йилдан узоқроқ вақт давом этиб келмоқда ва Пардю шогирдлари ҳам жон деб бу нохуш анъанага нуқта қўйишга интилади. Ҳар холда ҳозирги вақтда премьер-лиганинг ҳеч бир клуби “орзулар театри”га аввалгидек ҳайиқиш билан ташриф буюрмай қўйишгани бор гап. Агар бу турда “зағизғон”лар “иблислар уйи”дан уч очко олиб кета олишса, шубхасиз, бу кун клуб тарихига киради.

“Манчестер Юнайтед” таркибидаги асосий йўқотиш Робин ван Персининг ҳамон сафга қайтмаганидир. Бундан кам бўлмаган ва сўнгги ўйинда ўрни яққол билинган Кэррик ҳам январгача майдонга қайтмаса керак. Дисквалификациясини ўтаб бўлган Фил Жонс эса сафга қайтади.

Ўтган йидан фарқли равишда бу мавсумда “Ньюкасл”ни жароҳатлар четлаб ўтяпти, деб айтиш мумкин. Мавсум аввалида Тейлор ва Сиссе сафдан чиққанини айтмаса, жамоада бошқа йўқотишлар йўқ.

“СА” тахмини: “Манчестер Юнайтед” 60% - 4о% “Ньюкасл”


“Арсенал” – “Эвертон”

Қаршиликлар бўлмаса, ушбу ўйинни турнинг марказий учрашуви деб атасам. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Йўлидан чиққан исталган рақибни енгаётган “Эвертон” энди турнир якка пешқадами, чемпионлик учун асосий даъвогарларлардан (балки энг асосийсидир) ҳисобланаётган “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

Ўтган турда сафарда “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этганидан кейин Мартинес жамоасига чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун асосий номзодлардан бири сифатида жиддий қарала бошланди.

Ғалаба ёки дуранг “Эвертон” учун воқеалар ривожининг идеал натижаси бўлади. Лондонликлар айни вақтда ўзининг энг яқин таъқибчисидан тўрт очко илгарилаб кетган ҳолда турнир жадвалини бошқариб боряпти. Бироқ улар бутун кучни ушбу ўйинни ғалаба билан якунлашга сарф этиб юборолмайдилар. Сабаби ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигаси доирасидаг “Наполи”га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Лига Кубоги мусобақаларини тарк этган ливерпулликлар эса бор эътиборини чемпионат ўйинларига қаратади.

“СА” тахмини: “Арсенал” 55%-45% “Эвертон”


“Саутгемптон” – “Манчестер Сити”

Ўз майдонида ўтган турда “Астон Вилла”га мағлуб бўлган “Саутгемптон” тобора ўзига ўхшаб боряпти. Сиз билан биз билган ўша АПЛ ўртамёна жамоаларидан бироз пастроқда юрадиган “Сутгемптон”га... Мавсум стартини ҳаддан ташқари мувоффақиятли ўтказган клубнинг натижалари бирданига бу қадар пасайиши сабабларини қидириш бироз қийин. Аслида улар мағлуб бўлган учрашувларда ҳам муносиб қаршилик кўрсатишди ва ютқазишга кўп ҳам муносиб эмасди. Нима бўлганда ҳам, Почеттино жамоаси ҳолатни ўнглаши керак ва навбатдаги турда, “Ман. Сити”га қарши ўйинда бунга уриниб кўриш талаб этилади.

Умуман олганда, меҳмонда ўйнаётган ва ўз уйидаги “Сити” бутунлай бошқа-бошқа жамоалардек тасаввур уйғотади. Айниқса ушбу мавсумда. Бир қарасанг “Сандерленд”га ютқазади, бошқа сафар “Кардифф”га, Бирменгемга меҳмонга бориб, “Астон Вилла”га уч очко ҳадя қилиб келган жамоа ҳам Пеллегрини бошчилик қилаётган “шаҳарликлар” бўлади.  Мана шу айтилган уч жамоанинг иккитаси фақатгина премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётганини ҳисобга олсак, “Саутгемптон”ни тинчлантиришга арзугулик сабаб топиб бера олган бўламиз.

Таркиби борасида, муаллифнинг шахсий фикрича, АПЛнинг энг кучли жамоаси бўлган “Сити”, бу турда "меҳонафобия"сидан қутилиш учун бор кучини сарф этса ажаб эмас. Кичик устунликни уларга берамиз, рози бўласиз.

“СА” тахмини: “Саутгемптон” 40% -60% “Манчестер Сити”


“Ливерпуль” – “Вест Хэм”

Энди Керрол деган йигит бор. “Вест Хэм” ҳужумчиси. Анчадан буён жароҳатини тиклаш билан овора бўлиб юрган бу футболчи трансфери ғарбий лондонликлар учун клуб тарихидаги энг қиммати ҳисобланади ва уни айнан “Ливерпуль”дан сотиб олишган. У машғулотларни бошлаб юборгани ҳақида маълумот бор. Бироқ бу ўйинда иштирок этиш, этмаслиги номаълум.

“Болғачилар” бу мавсумда АПЛдаги “прописка”ларини йўқотмалик учун ҳаракат қиляпти. Ҳар холда ҳозиргача намойиш қилинган ўйинлардан кейинги хулосам шундай.
Жамоалар кучини таққослаб ўтиришга ҳам ҳожат бўлмаса керак. Айниқса “Ливерпуль”нинг биргина футболчиси 7та ўйинда бутун бошли “Вест Хэм”нинг барча футболчилари 14 ўйинда киритганидан кўра кўпроқ гол урган бўлса... Бу футболчи ортиқча таништирилишга муҳтож эмас. Уни Луис деб чақиришади.

“СА” тахмини: “Ливерпуль” 70% - 30% “Вест Хэм”


“Сток Сити” – “Челси”

Қизиқ ҳолат. “Сток Сити” ҳозирги пайтда турнир жадвалининг 14-поғонасидан жой олган. Улар 14 турдвн кейин 14 очко тўплаган.

Ачинарли ҳолат. “Сток” 1995 йилдан буён “Челси”ни бирор марта ҳам мағлуб этмаган. Ўшанда ҳам улар Лига Кубоги доирасида ғолиб кела олишган холос. Чемпионат доирасида эса лондонликлар устидан сўнгги марта 1975 йилда устун кела олган.

Ундан ҳам ёмони, “Сток” бу мавсумда АПЛдаги ўзининг сўнгги 11 учрашувидан фақат биттасида ғалаба қозона олган.
Жозе Моуринью жамоаси эса Чемпионлар Лигасидаги мувоффақиятсиз ўйинларданга қарамай, премьер-лигада сўнгги ўйинларда ишончли ғалабаларни қўлга киритмоқда.

“Челси” такибида бир неча йўқотишлар бор. Это’О, Давид Луиз ва Оскар жароҳат олишган ва уларнинг ҳаммаси ўтган тур доирасидаги “Сандерленд”га қарши ўйинни ўтказиб юборишган.

“СА” тахмини: “Сток Сити” 30 % - 70% “Челси”


15-тур ўйинлари

07.12.13

Манчестер Юнайтед - Ньюкасл Юнайтед
“СА” тахмини: 60% - 4о% 
 
Вест Бромвич – Норвич
“СА” тахмини: 55%-45%  

Кристал Пэлас – Кардифф
“СА” тахмини: 45%-55%
  
Ливерпуль - Вест Хэм
“СА” тахмини: 70% - 30%  

Саутгемптон - Манчестер Сити
“СА” тахмини: 40% -60% 

Сток Сити – Челси
“СА” тахмини: 30 % - 70%
 
Сандерленд – Тоттенхэм
“СА” тахмини: 40% -60%  
   
08.12.13
Фулхэм - Астон Вилла
“СА” тахмини: 50%-50% 
 
Арсенал – Эвертон
“СА” тахмини: 55%-45%

09:12:13
Суонси - Халл Сити
“СА” тахмини: 55%-45%

15-тур олдидан турнир жадвали

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Arsenal14111229 - 101934
2Chelsea1493228 - 141430
3Manchester City1491440 - 142628
4Liverpool1483330 - 171327
5Everton1476122 - 13927
6Tottenham Hotspur1473413 - 15-224
7Newcastle United1472519 - 21-223
8Southampton1464418 - 13522
9Manchester United1464422 - 18422
10Aston Villa1454516 - 16019
11Swansea City1453620 - 19118
12Hull City1452712 - 18-617
13West Bromwich Albion1436517 - 19-215
14Stoke City1435612 - 18-614
15Cardiff City1435611 - 20-914
16Norwich City1442812 - 28-1614
17West Ham United1434712 - 15-313
18Fulham14311012 - 26-1410
19Crystal Palace1431108 - 22-1410
20Sunderland14221011 - 28-178

Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика