UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

"Анжи"даги ҳолат ва БЎЛИШИ МУМКИНлар... Янгиликлар

"Анжи"даги ҳолат ва БЎЛИШИ МУМКИНлар...

"Анжи"нинг бугунги кундаги ҳолати нафақат бизни, балки бутун дунёни катта қизиқиш билан ўзига қаратди.

Бугун жамоанинг директорлар кенгаши вакили Герман Ткаченко Championat.com сайтига интервью бериб, қуйидагиларни гапирди:

"Энди "Анжи" янги ғоя асосида иш олиб боради. Бугунга келиб ўзимизнинг замонавий стадион ва академиямизга эга бўлдик. Бундай шароит премьер лиганинг ярим клубларида ҳам мавжуд эмас. Бюджет дабдурустдан тушиб қолмайди ва биз ўйинчиларни арзимаган пулга сотишни режалаштирмаяпмиз. Менимча, ҳозирги бор имкониятдан фойдаланган ҳолда яхши мураббий билан ижобий натижаларга эришишимиз мумкин".


"Анжи" сиёсатининг тубдан ўзгаришига сабаб сифатида "Анжи" - "Ростов" ўйинидан кейинги ҳолатни кўрсатишимиз мумкин. Ўз майдонидаги мағлубиятдан сўнг клуб бош ҳомийси Сулаймон Керимовнинг мазаси қочиб қолган. Аслида жамоа 2012 йилги мавсумнинг биринчи даврасидан кейин орқага қараб кета бошлаган эди. Мамлакат чемпионлиги учун курашган "Анжи" якунда аранг учинчи ўринни қўлга киритди. Бунга кўпроқ ўйин тизгинини ўз қўлига олган Это О бошчилигидаги футболчилар сабаб бўлишди. Это О ва унинг "дўстлари", Бусуффа, Виллиан, Траоре, Самба, Жоа Карлос ҳамда Эвертон жамоадаги бошқа футболчиларга деярли "пас" бермай ўзаро футбол ўйнашни бошлаб юборган эдилар. Натижада ҳамюртимиз Одил Аҳмедов, шунингдек, Юрий Жирков, Игорь Денисов ва Олег Шатов каби россиялик футболчилар тазйиқ остида қолишди. Якунда эса клуб Сиз кузатаётган ҳолатга тушди.


  • Мавсум бошида Аҳмедовга "Монако" ва "Шахтёр" жамоаларидан жиддий таклиф тушганди. Охир-оқибат клубдан кетган Хиддинк ўшанда Аҳмедовни қўйиб юборишга рози бўлмади. Мураббий, аксинча, Жусилейга жамоа топиш кераклигини айтган. Ўз навбатида Жусилей жамоадан кетмаслиги ва захирада ўтиришга рози эканлигини маълум қилган. Натижада якунда Одил Аҳмедов жамоада қолди, Хиддинк кетгач, таркибни Это О туза бошлади ва қарабсизки, Жусилей асосий таркибда.


Аҳмедов фаолиятини "Анжи"да давом эттирадими ёки йўқ? Бу саволга яқин орада албатта аниқлик киритилади. Шундан сўнг футболчининг ўзи сайтимизга эксклюзив интервью беришини айтиб ўтган. Демак, кутамиз!


Жамоага оид "бўлиши мумкинлар" билан танишинг:
- Денисов ва Жирков "Динамо" сафига ўтиши мумкин
- "Анжи"нинг йиллик бюджети 50-60 млн АҚШ долларигача тушиши мумкин
- "Крилья Советов" бош мураббийи Гаджи Гаджиев расман жамоадан кетди ва у бугун "Анжи" бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин
- Барча ишни барбод қилган Это'О 2 млн маошга кўнса "Арсенал" сафига қўшилиши мумкин
- Бундан буён "Анжи" доимий равишда Маҳачқалада бўлиши мумкин
- Траоре "Зенит"га ўтиши мумкин


Янги "Анжи" тузилганидан бери жамоа 450 млн евро миқдорида маблағни ҳаражат қилгани тахмин қилиняпти. Жорий мавсум жамоа бюджети $180 млн.ни ташкил қилганди. Бу РФЛда "Зенит"дан кейин иккинчи поғона дегани. Агар бюджет қисқарадиган бўлса, маҳачқалъаликлар қуйидаги рўйхатда "Терек"дан кейинги поғонага тушиб қоладилар.


1. "Зенит" - $280 млн
2. "Анжи" - $180 млн*
3. "Динамо" - $125 млн*
4. "Локомотив" - $115 млн
5. "Спартак" - $105 млн
6. "Рубин" - $100 млн
7. ЦСКА - $90 млн
8. "Терек" - $70 млн
9. "Крилья Советов" - $48 млн
10. "Краснодар" - $45 млн
11. "Кубань" - $40 млн
12. "Волга" - $32 млн
13. "Ростов" - $31 млн
14. "Урал" - $26-29 млн
15. "Амкар" - $26 млн
16. "Томь" - $25 млн


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика