Latest news

14:51Фозил Мусаев "Жубило Ивата" билан дастлабки келишувга эришди0 14:40Сардор Азмун: “Топган пулларимнинг ҳаммасини ота-онамга бераман”0 14:25Олий лигада голлар ва натижалар таҳлили0 14:16Хамес Родригес жорий мавсумда "Реал"нинг энг яхши ассистенти4 13:45Зидан "Реал" бош мураббийи сифатида 50та учрашув ўтказди13 13:45«Эрудит Спорт»: 2016 йилнинг 5 кашфиёт футболчиси3 13:25Рустам Акрамов: "Мен учун Бердиев ва Абдухолиқов энг кучлилари"8 13:14Моуриньо: "Ўзимни энг яхши мураббий деб ҳисобламайман, бунақаси бўлмайди"7 13:14Моуринью: я не считаю себя лучшим тренером, таких не бывает0 13:05Олий лига-2016. Иккинчи давранинг энг фойдали трансферлари19 12:53Кроос: "Клублар ўртасидаги ЖЧда учинчи маротаба ғолиб бўлиш мен учун аҳамиятли воқеа бўлади"4 12:50Кроос: выиграть клубный ЧМ в третий раз будет особенным событием для меня0 12:45"Бухоро" хорижда йиғин ўтказадими? 7 12:38"Кашима Антлерс" - "Окленд Сити". Учрашувни африкалик ҳакамлар бошқариб боришади8 12:25Норхоновга кўплаб клублар қизиқишмоқда22

08 aug 14:07
News

Анхело Энрикес: "Мен олдинга қараб боришни хоҳлайман"

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Анхело Энрикес, ўзининг биринчи жамоа таркибида дебют учрашуви ҳақида тўхталиб ўтди.
Чили терма жамоаси аъзоси 19 ёшли ҳужумчимиз "АИК" клубига қарши баҳсда жароҳат олган Нанининг ўрнига майдонга туширилди ва иккинчи бўлимда жамоамиз ягона голига муаллифлик қилди.

Энрикес ўйиндан сўнг жуда бахтиёр эди ва ўйин борасида фикрларини билдириб, қўлидан келганича маҳоратини ишга солишга ҳаракат қилишини айтди.

"Биринчи жамоа таркибида ҳаракат қилиб ўз номимга гол ёздириб қўйиш, бу мен учун буюк онлар бўлди" - дейди Энрикес клуб расмий сайтига берган интервюсида.

"Биринчи жамоа билан биргаликда машғулот ва бирга вақт ўтказиш бу фантастика. Мен улардан кўп нарса ўрганмоқдаман".

Энрикес шунингдек ҳали Давид Мойес билан "Олд траффорд"да қоладими ёки бўлмаса ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида "Уиган" клубида тўп сургани каби ижарада тўп сурадими бу тўғрисида ҳали гаплашиб кўрмаганлигини айтди.

Чилилик ҳужумчи ўтаётган дақиқанинг ҳар бир онидан лаззат олаётганини ва Англия Суперкубоги учун "Уиган"га қарши кечадигон баҳс у учун муҳим аҳамиятга эканлигини таъкидлади.

"Уиган" менинг қалбимда муҳим жой олган ва бу учрашув мен учун муҳим аҳамиятга эга. Мен учрашувни интиқлик билан кутмоқдаман ва умид қиламанки биз керакли натижани қўлга кирита оламиз" - дея қўшимча қилди.

"Менинг "Уиган" клубида ўтказган вақтларим менинг фойдамга хизмат қилди. Мен катта тажриба тўпладим ва биринчи жамоанинг бошланғич таркибда муҳим Премьер Лига ҳамда Англия Кубоги баҳсларида майдонга тушиш нима эканлигини ҳис қилдим. Энг асосийси, мен Премьер Лига дунёдаги энг яхши чемпионатлардан бири эканлигини билдим. Бу ерда ҳар бир учрашувда майдонда бор кучингни бериб ҳаракат қилишинг зарур".

"Мен олдинга қараб боришни хоҳлайман, бунинг учун машғулотларда мен қўлимдан келганича иштирок этиб боришим зарур" - дейди Энрикес.
 
Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook