UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:0 (матнли трансляция)  9 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0

Анвар Ўринов: "Ўз ўйинимизни топиб олиш учун озгина вақт керак" Янгиликлар

Анвар Ўринов: "Ўз ўйинимизни топиб олиш учун озгина вақт керак"

Косоннинг "Аланга" жамоасини бу йил Анвар Ўринов бошқармоқда.
Унга Насим Шоимов мураббийлар штабида яқиндан ёрдам бермоқда. Бу жамоа учун мавсум омадли келди деб бўлмайди. Ўз майдонида "Гулистон" ва "Зомин"га қарши кечган баҳсларда жамоа қимматли очколарни бой берди. Буни сабабини билиш мақсадида жамоа устози Ўриновга мурожаат қилдик.

- Мавсумни бу тарзда омадсиз бошлаймиз деб албатта ўйламагандик. Ўтказилган икки ўйиндан чиқиб шуни айтишим мумкинки, футболчиларим ҳалигача тўлиқ спорт формага кириб олмади. Қолаверса мавсумга тайёргарлик ҳам анча кеч бошланди. Устига устак бир нечта асосий ўйинчиларимиз "Футбол-МEД" кўригидан муваффақиятли ўта олишмади. Шу боис Тоҳир Абдураззоқов, Обид Маматов каби етакчи ўйинчиларимиз дастлабки турларда жамоамизга ёрдам бера олмади.

Умид қиламанки улар сафга қайтса ўйинимизда ўсиш бўлади.

Умуман олганда "Гулистон"га қарши баҳсда гол уриш учун бир қатор имкониятларни юзага келтира олдик. Аммо улардан оқилона фойдаланишга келганда йигитларга аниқлик етишмади.

"Зомин" билан ўйинда ҳам шогирдларим яхши ҳаракат қилди. Аммо бу учрашувда ҳам сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан чиқардик.

Мен қўл остимдаги йигитларга ишонаман. Чемпионат энди бошланди. Турдан-турга ўйинимиз яхшиланиб боради деган умиддаман.

Олдимизда турган энг асосий вазифа аввало юқори саккизталикка кириш. Шунингдек мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиш.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика