Latest news

24 sep 14:50
News

Анвар Бердиев: "Бунёдкор" билан кубокни қўлга киритмоқчиман"

Иккинчи даврада "Бунёдкор" сафига қўшилган тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев Ўзбекистон кубоги финалидан олдин "Футбол Экспресс" мухбирига ўз фикрларини билдирди.
- Финалдан олдин бир нима дейиш қийин. Муҳими ўйинга яхши тайёргарлик кўраяпмиз. Ўтган йил "Бунёдкор" кубокни қўлга киритганди, бу сафар ҳам совринни ўзимизда сақлаб қолмоқчимиз. Клуб мухлислари учун майдонда бор кучимиз билан ўйнаймиз, - дейди Бердиев.

"Бунга қадар "Нефтчи" сафида бир неча марта Ўзбекистон кубоги финалида майдонга тушиб ғолиб чиқа олмаганман. Бу сафар кубокни қўлга киритиш учун яхши имконият пайдо бўлди. Айни пайтда мен жуда яхши жамоа сафидаман. Мақсадим "Бунёдкор" билан биринчи марта кубокни қўлга киритиш. Олий лиганинг 19-турида "Навбаҳор"га қарши ўйинда клуб сафидаги илк голимни урдим. Бу менга қўшимча куч бағишлади".


Бобурбек Турсунов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook