26 sep 12:45
News

Антонио Конте: “Кьево” – барчага ўрнак бўла оладиган клуб”

“Ювентус” клуби бош мураббийи Антонио Конте, Италия чемпионати 5-туридан ўрин олган “Кьево”га қарши ўйинда (2:1), жамоаси йўл қўйган хатолардан нолиди.

Унинг сўзларига кўра, бу ўйинда “Ювентус”га рақибига нисбатан омад кўпроқ кулиб боққан.

-“Кьево” бошқа клубларга ўрнак бўла олади. Рақибимиз ўйинни ажойиб ўтказди. Бироқ “Ювентус”га омад кўпроқ кулиб боқди холос. Хатоларимиз ўйинда ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилмаганидан хурсандман. Уч очко бизга сув ва ҳаводек зарур эди, - Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook