14 dec 16:44
News

Анри: "Роналдуни муҳокама қилишни бас қилиб, шунчаки унинг статистикасига қаранг"

"Нью-Йорк Ред Буллз" ҳужумчиси Тьерри Анри Sky Sport телеканалига берган интервьюсида Криштиану Роналду мавзусига тўхталиб ўтди.
"Кўпчилик Криштиану Роналду шахсиятини, унинг жамоа учун муҳимлилик даражасини, ўзини тутишини муҳокама қилишдан бўшамайди. Кимлар билан тенглаштиришмади дейсиз уни. Бироқ буни бас қилиш вақти келди. Чунки бундан маъно йўқ. Шунчаки эътиборингизни унинг майдонда бажараётган ишлари статистикасига қаратинг. Ахир бунга ақл бовар қилмайди-ку!".

"Дўстим Луи Саа Роналду билан "Манчестер Юнайтед"да бирга ўйнаган. У менга ўша вақтлардаёқ Роналду вақти келиб жаҳоннинг энг яхши футболчисига айланади, деб айтганди. Мен эса "Кўрамиз", деб жавоб бериб қўяқолгандим. Ўша вақтда менинг бунга ишончим комил эмасди. Саа эса Роналду машғулотларда ҳаддан ташқари меҳнатсеварлик билан, қаттиқ ишлашини таъкидлаганди", деди франциялик машхур ҳужумчи.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook