Latest news

15 mar 15:00
News

Англия премьер-лигаси. 30-тур. Бугунги ўйинлар превьюси

Қизғинлиги бир баҳя бўлса-да пасаймайдиган Англия премьер-лигаси энг шиддатли паллага кирди.
Бугун 30-тур ўйинлари доирасида саккизта баҳс бўлиб ўтади. Қуйида ушбу ўйинлар анонси билан танишасиз.

ХАЛЛ - МАНЧЕСТЕР СИТИ 17:45
“Манчестер Сити” ўзининг чемпионат доирасида “Халл Сити” майдонига қилган сўнгги етти ташрифининг бирортасида ғалаба билан қайтмаган. Премьер-лига доирасидаги "Кей-Си Стэдиум"да бўлиб ўтган сўнгги етти учрашувнинг фақат биттасини “йўлбарслар” ғалаба билан якунлай олишди. Мавсумдаги ғалабаларинг тенг ярмини айни вақтда турнир жадвалининг энг қуйи ўринларида жойлашган жамоаларга қарши ўйинларда қўлга киритган.

“Шаҳарликлар” барча турнирлардаги сўнгги саккиз учрашувнинг тўрттасида мағлубиятга учради.

Январь ойидан буён майдонга тушмаётган “Ҳалл” ҳимоячиси Жеймс Честер ушбу ўйинда иштирок этишга тайёр. “Сандерленд”га қарши ўйинда майдонга туша олмаган Никица Елавич ва Шейн Лонг ҳам сафга қайтишга шай.

“Манчестер Сити” таркибидаги энг катта йўқотиш – Серхио Агуэродир. Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Барселона”га қарши ўйинда у сонининг орқа қисмидан жароҳат олган.
Матия Настатич, Мика Ричардс ва Стеван Йоветич даволанишни давом эттиришмоқда.



САУТГЕМПТОН – НОРВИЧ 20:00
“Саутгемптон” майдонига уюштирилган сўнгги 10та сафарнинг фақат биттасида “Нович” ғалаба қозонган. Бу воқеа 20 йил олдин бўлиб ўтганди. “Авлиёлар” ўз майдонидаги ўйинларда унчалик ҳам омади юришмаяпти. Улар мезбонлик қилган сўнгги саккиз учрашувнинг фақат биттасини юта олган холос. Ҳозиргача тўплаган 42 очконинг 32тасини “Саутгемптон” турнир жадвалининг паcтки қисмидаги жамоаларга қарши ўйинларда қўлга киритган.
“Норвич” 2014 йилда ўз майдонида умуман мағлуб бўлмади. Бироқ шу билан бирганликда меҳмондаги барча ўйинларда енгилди. Сўнгги уч ой ичида “канарейкалар” премьер-лигада фақатгина саккизта гол ура олишди.

Жароҳати туфайли “Саутгемптон”дан Жек Корк иштирок этмайди. Шунингдек, Виктор Ваньяманинг ҳам иштироки сўроқ остида.

“Норвич” таркибида машғулотларга Майкл Тернер ва Йонас Гутьеррес қайтди. Бироқ улар ҳали ўйинларда иштирок этишга тайёр эмас. Шунингдек Эллиот Беннет ва Лерой Фер ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

САНДЕРЛЕНД - КРИСТАЛ ПЭЛАС 20:00
Жамоларнинг ўзаро сўнгги тўрт учрашувида "Кристал Пэлас" бирор марта ҳам мағлуб бўлмади. Учтасида эса ғалаба қозонди. “Сандерленд” ўзининг барча турнирлар доирасидаги сўнгги тўрт ўйинининг барчасида мағлуб бўлиб, бу ўйинларда умумий 12та гол ўтказиб юборди.

Ушбу мавсумда “қора мушуклар” ўз майдонида учтагина ғалабага эришганю Уларнинг ҳаммасида фақат бир гол фарқи билан рақибдан учтун келган. “Пэлас” эса ушбу мавсумда ҳаммадан кам гол урган – 19та.

“Сандерленд” футболчиларидан Уэс Браун ва Крэйг Гарднер  жароҳатдан кейин тузалиб, сафга қайтишди. Касал бўлиб қолган Валентин Роберж ва Джози Алтидор ҳам саломатлиги яхшиланиб, ўйинда иштирок этишга тайёр туришибди.

“Кристал Пэлас” ҳужумчиси Маруан Шамах сонидан олган жароҳат сабаб уч ҳафтача жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди. Шунингдек Данни Гэббидон ва Барри Баннан ҳам ўйинда қатнаша олишмайди.

СТОУК - ВЕСТ ХЭМ 20:00
“Вест Хэм”нинг “Стоук” майдонига қилган сўнгги саккиз сафаридан фақат бирида мағлуб бўлиб қайтган. Ҳар икки жамоа ушбу мавсумда бош билан ҳаммадан камроқ гол ураётгани билан ажралиб турибди. 29-турдан сўнг бош билан бу икки жамоа иккитадан гол ура олган холоc.

Ўтган турда “Эвертон”дан учралган мағлубият “Вест Хэм”нинг тўрт ўйин давом этган ғалабали сериясига якун ясади. Лондоннинг ушбу жамоаси 13 ўйинни “қуруқ” ўтказган ва дарвозасидан тўп олиб чиқмаган. Бу кўрсатгич бўйича лигада иккинчи ўринда бораётганини ҳам таъкидлаш керак.
Стоук бу ўйинда Чарли Адам ҳамда Жонатан Уолтерсни майдона тушира олмайди. Улар дисквалификация қилинган.
“Вест Хэм”даги йўқотишларга келсак, Жой О'Брайен ва Марко Боррьелло ҳамон жароҳатини даволаш билан овора. Энди Кэролл эса бу ўйинда майдонга туширилиши мумкин.



ФУЛХЭМ - НЬЮКАСЛ 20:00

"Крэйвен Коттадж"да “Фулхэм” “Ньюкасл”га анчадан буён мағлуб бўлгани йўқ. Ушбу майдондаги ўзаро сўнгги тўрт ўйинда лондонликлар ғолиб бўлган. Бироқ Магат жамоаси Премьер-лига доирасида тўққиз ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

“Ньюкасл” 2014 йилда биринчи марта кетма-кет икки ўйинни юта олди. “Фулхэм” мавсум давомида шу вақтга қадар ўтказилган чемпионатнинг 29 ўйинининг 20тасида мағлуб бўлди. Буниси жамоанинг Премьер-лигадаги тарихида биринчи марта рўй бериши.

“Фулхэм” қанот ярим ҳимоячиси Ашкан Дежага ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Вильям Квист ва Скотт Паркер эса сафга қайтади.

“Ньюкасл” бош мураббийи Алан Пардью эса етти ўйинга четлатилган. Матье Дебюши ва Лоик Леми жароҳатланган. Фабрисио Колоччини жароҳатдан кейин тикланиб улгурди. Хатем Бен Арфа оилавий сабабларга кўра бир неча кунга рухсат олган.

ЭВЕРТОН - КАРДИФФ 20:00

"Гудисон Парк"даги бу дамоаларнинг ўзаро тўққиз ўйинида “Эвертон” бирор марта ҳам ютқазмаган. Барса мусобақалардаги ўзнинг олти ўйинида Мартинес шогирдлари беш бора мағлуб бўлгани ҳам эътиборли. Бугунги майдон эгалариниинг премьер-лига доирасидаги сўнгги уч ўйини 0:0 ҳисоби билан якунланган.

“Кардифф” меҳмонда мана 11 ўйиндирки ғалаба нашидасини сура олмай келмоқда.

"Эвертон” футболчилари Фил Жагиелка ҳамда Стивен Пиенаарнинг иштироки борасида шубҳа бор.
“Кардифф” ҳимоячиси Бен Терранинг соғлиғи борасида муаммолар бор.

СУОНСИ - ВЕСТ БРОМВИЧ 20:00
“Суонси” Премьер-лига доирасидаги “Вест Бромвич”га қарши беш ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Чемпионат дорасидаги сўнгги 14 ўйинда “оққушлар” фақат иккита ғалабага эришган. Ушбу мавсумда уэлсликлар ўз ўйинларида танаффусга фақат тўрт ўйинда ғолиб чифатида чиқиб кетиган. Бу “Кардифф”дан кейинги энг ёмон иккинчи кўрсатгичдир.

“Вест Бромвич” ушбу мавсумда фақат бир мартагина сафарда ғалаба қозонган. У ҳам бўлса “Манчестер Юнайтед”га қарши “Олд Траффорд”даги ўйинда.
“Суонси” ҳужумчиси Мичу уч ойлик даволаниш ва тикланишдан сўнг ниҳоят майдонга қайтишга тайёр. Шунингдек, Михел Ворм ҳам таркибга қайтди. Кайл Бартли ва Жонжо Шелви жамоага ёрдам бера олмайди.



АСТОН ВИЛЛА - ЧЕЛСИ 22:30
“Вилла Парк”да “Челси” анча муваффақиятли ўйинлар ўтказади. Ушбу стадионда бўлиб ўтган жамоаларнинг ўзаро сўнгги беш ўйинидан фақат биттасида лондонликлар мағлуб бўлган.

Ўтган турда “Астон Вилла” “Норвич” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ушбу мавсумдаги ўзининг энг йирик ғалабасига эришди.

 “Аристократлар” премьер-лига доирасида 14 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келяпти. Чемпионтдаги сўнгги 13 ўйиннинг 9тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олган.

“Астон Вилла” таркибида йўқотишлар деярли йўқ. Фақат ижара шартларига қўра Райан Бертран ўйинда иштирок эта олмайди.

“Челси” сафида бугун Фернандо Торрес майдонга тушишга тайёр. Давид Луис ва Эшли Коул ҳали сафга қайтишга тайёр эмас.


Аброр Қодиров тайёрлади
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook