30 nov 12:13
News

Англия Премьер-лигаси 13-тур превьюси

“Арсенал”нинг чемпионат фаворитларига бош оғриқ яратиб беришни севадиган “Кардифф Сити Стэдиум”га ташрифи, Виллаш-Боашнинг ўз танқидчилари билан кураши, “Мaнчестер Сити” бу сафар қанча голни рақиб дарвозабонига “совға” қилиши” ва 13-турнинг бошқа интригалари ҳақида Англия Премьер-лигаси тур олди превьюсида танишасиз.
“Астон Вилла” – “Сандерленд”

Меҳмонга боришни суймайдиган “мушуклар” ҳақида


“Сандерленд”нинг ушбу мавсумда муҳмондаги ўйинларини тасвирлашда фақатгина ноцензур сўзларгина ўринли бўлса керак. Шунинг учун бу ишга кўп ҳам берилиб кетмаймиз ва шунчаки фактларни келтириб ўтамиз. “Қора мушуклар” сафарда ўтказган олти ўйинида фақатгина бир очко ола билган. Бу тенденция бош мураббий алмашганидан кейин ҳам давом этиб келяпти. Гус Пойет билан сафр учрашуларда уч марта мағлуб бўлишга улгурди жамоа.

Бироқ ушбу турда вазиятни ўнглаш ва нохуш анъанага бархам бериш учун яхши имконият бор. Айнан ўз уйида жуда ёмон натижалар қайд этаётган “Астон Вилла”га қарши бахс меҳмон “мушуклар”ни меҳмондорчиликдан мамнун ҳолда уйга қайтишларига сабабчи бўлиши мумкин. Бирменгемликлар ўз майдонида бу мавсумда тўрт маротаба мағлуб бўлиб улгуришганини таъкидлаб ўтиш ўринли бўлса керак.

Дарвоқе, “Сандерленд” таркибига бу турда Ли Каттермол қайтади.

“СА” тахмини: “Астон Вилла” 50 % – 50 % “Сандерленд”

“Кардифф Сити” – “Арсенал”

“Юнайтед”, “Сити”... Навбатдагиси “Арсенал”ми?


Манчестер шаҳрининг икки грандига қарши ўз уйида ўтказган ўйинларда, “Кардифф” кутилмаганда 4 очко жамғара олди. Айниқса ушбу жамоа иккинчи қаватдаги ўйинлари билан “Юнайтед”ни ҳам, “Сити”ни ҳам анча қийнаб қўйгани эътиборга молик.  Маккай шогирдлари Уэлснинг бошқа бир вакили “Суонси”ни ҳам бу майдонни мағлуб ҳолда тарк этишга мажбур қила олишганди. Бу турда эса уларга турнир жадвалини бошқариб бораётган ва кўпчилик томонидан ушбу мавсум чемпионлигига энг асосий даъвогар саналаётган Лондоннинг “Арсенал” клубига қаршилик қилади.  Хўш, бу сафар ҳам “Кардифф” ҳаммани ҳайрон қолдира олармикан? Қийин масала. Бироқ, очиғи, “Сити” ва “Юнайтед”га қарши ўйинлар олдидан ҳам шундай туйулганди.

“СА” тахмини: “Кардифф” 35% - 65% “Арсенал”

“Тоттенхэм” –“Манчестер Юнайтед”

Виллаш-Боаш танқидларга жавоб бера оладими?


Борган сари Андре Виллаш-Боашнинг чемпионат аввалидаги юқори кайфияти тушиб боришда собитқадамлик билан давом этмоқда. Аввалига у клуб мухлисларидан ҳафа бўлди, кейинроқ уни ва жамоасини сермаҳсуллик яхши эмаслигида айблаб, таъна дашномлар ёғдиришди, ўтган турдаги “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан кейин эса “Тоттенхэм” ҳимоясида ҳам муаммолар етарлича экани кўзга ташланиб қолди ва энди у ушбу турда ижобий натижа қайд эта олмаса, танқидлар ёмиғири остида қолишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Бироқ бу иш осон битмаслиги аниқ. Чунки бу сафарги рақиб –куникеча ҳозирда Германия чемпионатида иккинчи ўринда бораётган “Байер” дарвозасига сафарда жавобсиз бешта гол киритиб қайтдган ва ҳозирда ажойиб псиҳологик ҳолатда бўлган “Манчестер Юнайтед”дир.

Нима бўлганда ҳам португалиялик мутахасиис нимадир ўйлаб топмаса бўлмайди. Чунки ҳар бир мувоффақиятсиз ўйин у эгаллаб турган ўриндиқни тобора кучлироқ қимирлатиб бориши турган гап.

“СА” тахмини: “Тоттенхэм” 40 % - 60% “Манчестер Юнайтед”

“Эвертон” – “Стоук Сити”

“Гудисон”да “Эвертон”ни енггадиган борми? Стоук?


Марк Хьюз  “Стоук”ни бошқаришни бошлаганидан буён, жамоа ўйинида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Энди улар фақат узоқ масофаларга ҳаволатиб бериладиган узатмалар ва қанотдан кириб бориб бош билан зарба беришга мўлдалланган тўп узатишларидан фойдаланиш билан кифояланаётгани йўқ, ўтган мавсуимлардаги “Стоук”дан фарқли равишда. Жамоа тўп билан муомала қилишни, қисқа масофаларга тўп узатишни яхши ўзлаштириб олди. Эътибор беринг: “Сандерленд”га қарши ўйинда Гленн Уилан тўпни аниқ узатишда 100 фоизлик (!) кўрсаткич қайд этган. Стивен Нзози эса тўп узатишлар сони бўйича чемпионатдаги барча жаомалар футболчилари орасида олтинчи ўринда боряпти.

Бироқ бу кўрсаткичлар “Эвертон”га қарши ўйинда қай даражада роль ўйнаши ҳақида бир нарса дейиш қийин. Роберто Мартинес шогирдалари ўтган турдаги Ливерпул дербисида ажойиб ўйин намойиш этиб берди. 3:3 ҳисоби қайд этилган ўйин тур безаги бўлгнини таъкидласак, хато бўлмаса керак. Рухан ва жисмонан жуда яхши ҳолатда бўлган “Эвертон”нинг бу ўйинда ғалаба қозониш имкониятлари анча юқорироқ. Ҳар холда “Гудисон”да уларни на “Челси” ва на “Ливерпуль” енгга олди.

“СА” тахмини: “Эвертон” 70 % - 30% “Стоук”

“Ҳалл Сити” -“Ливерпуль”

Стадндартларда  нимадир қилиш керак, Ливерпуль.


Бренден Рожерс бу мавсумда жамоаси ўйинини деярли мукаммал ҳолатга олиб чиқа олди. Мукаммаллик учун етишмаётган энг асосий жиҳат, рақиб стандарт вазиятларни амалга ошираётганда қайндай ҳаракат қилиш кераклигини кўпинчи билмай қолишаётгани бўлса ажаб эмас. “Ливерпуль” мавсум бошидан буён ўтказияб юборган голларининг деярли тенг ярими станддарт вазиятлар оқибатида юзага келган. “Эвертон”га қарши дербида эса ҳар учта голни ҳам стандартдан ўтказиб юборгани эса “қизиллар” мураббийлар штабини ҳавотирга солиши керак.

Уларнинг бу турдаги рақиби “Ҳалл Сити”, албатта, “Эвертон” эмас. Ўтган турда “Кристал Пелес”га мағлуб бўлгани ҳам буни кўрсатиб турибди. Бироқ улар ҳам стандартлари голга айлантиришни эплайдиганлардан.

Кўрамиз, бу борада Рожерс қандай иш олиб борган экан.

Дарвоқе, FIFA.UZ Англия турниридаги жамоангизда Старриж бўлса, уни бирор бошқа ҳужумчига алмаштириш зарар қилмайди. У машғулотларда тўпиғидан жароҳат олди ва катта эҳтимолки бу ўйинни ўтказиб юборади.

“СА” тахмини: “Ҳалл Сити” 40% - 60 % "Ливерпуль"

“Манчестер Сити” – “Суонси”

Беш? Олти? Ёки еттитами?


“Манчестер Сити” сафардаги ўйинларда ҳар қанча ёмон натижалар қайд этаётган бўлмасин, ўз уйида Пеллегрини шогирдларини тўхтатиб бўлмаяпти. Мавсум бошидан бери ўз уйида олтита ўйин ўтказган “шаҳарликлар” 41та (!) гол уришга улгуришган. Шу кетишда мавсум якунигача “Этихат” ўйингоҳида урилган голлар сонини 100тага етказиб қўйиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу сафар “Сити” майдонида “Суонси” меҳмон бўлади. Ўйин олдидан асосий савол унинг қандай натижа билан якунланиши эмас, мовий кийимдагилар неча бора уэлсликлар жарвозасини ишғол қилишларида.

"СА" тахмини: "Манчестер Сити" 70 % - 30% "Суонси"

“Челси” – “Саутгемптон”


Матасиз шунча ўйнаганингиз етар балки, жаноб Моур?

Ҳа, “Базел”га ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб бўлгани “Челси”нинг Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқишига ҳалал бермади. Бироқ клуб мухлисларини нафақат натижа, балки, ўйиннинг ўзи ҳам ҳафа қилган бўлса керак. Ҳужумдаги примитив ҳаракатлар, дарвоза томон бирор марта аниқ, хавфли зарба йўлланмагани... Ўйланишга мажбур қилади.

Балки Хуан Мата хизматларидан фойдаланиш вақти етгандир? Ўтган мавсумда “кўклар” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири (балки энг яхшиси) ўйинларни заҳира ўриндиғидан томоша қилавериши ғалати эмасми? Албатта, испаниялик футболчининг таркибда бўлмагани мағлубиятларнинг ягона ва энг асосий сабаби эмас. Бироқ, сўнгги вақтларда лондонликлар ҳужум чизиғида ғоя, ғоялар хилма-хиллиги етишмаётгандек. Креативлик камдек. Мата еса мана шу камчиликка энг тўғри ечим бўларди.

“СА” тахмини: “Челси” 65 % - 35% “Саутгемптон”

13-тур ўйинлари:

30 ноябрь.

АСТОН ВИЛЛА : САНДЕРЛЕНД

КАРДИФФ СИТИ : АРСЕНАЛ

ЭВЕРТОН : СТОК СИТИ

НОРВИЧ : КРИСТАЛ ПЭЛАС

ВЕСТ ХЭМ : ФУЛХЭМ

НЬЮКАСЛ : ВЕСТ БРОМВИЧ

1 декабрь.

ТОТТЕНХЭМ : МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

ХАЛЛ СИТИ : ЛИВЕРПУЛЬ

ЧЕЛСИ : САУТГЕМПТОН

МАНЧЕСТЕР СИТИ : СУОНСИ


13-тур олдидан турнир жадвали

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Arsenal1291224 - 101428
2Liverpool1273224 - 131124
3Chelsea1273221 - 101124
4Manchester City1271434 - 122222
5Southampton1264215 - 7822
6Manchester United1263320 - 15521
7Everton1256117 - 13421
8Newcastle United1262417 - 17020
9Tottenham Hotspur126249 - 12-320
10Swansea City1243517 - 16115
11West Bromwich Albion1236314 - 14015
12Aston Villa1243513 - 14-115
13Hull City124269 - 15-614
14Stoke City1234512 - 14-213
15Cardiff City1234511 - 17-613
16Norwich City1232710 - 23-1311
17West Ham United122469 - 14-510
18Fulham1231811 - 21-1010
19Crystal Palace122197 - 21-147
20Sunderland122198 - 24-167
Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook