UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  9 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7

Англия Премьер-Лигаси 12-тур превьюси Янгиликлар

Англия Премьер-Лигаси 12-тур превьюси

Ливерпуль, Лондон, Мидленд дербилари. Ғалабали онларни қайтаришга аҳд қилган Моуриньо жамоаси. Барқарорликни йўқотган "Манчестер Сити". Кучли тўртликка қайтишга яқин турган "Манчестер Юнайтед" ва бошқалар ҳақида, АПЛ 14-турининг батафсил превьюсида танишинг.

 “ЭВЕРТОН” – “ЛИВЕРПУЛЬ

23 ноябрь. 17:45. “Гудисон Парк”.

Ливерпуль дербиси. Ҳаддан ташқари принципиал рақибларнинг ушбу қарама-қаршилиги қизиқарли кечишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ўйиннинг ҳар икки жамоа учун қай даражада муҳим экани ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун, “Ливерпуль” хўжайини айнан ушбу бахс олдидан ўзининг энг асосий “козери” – Луис Суарес Уругвай терма жамоаси сафидаги учрашувларга турли йўналишларда учиб бориб келиб, толиқиб қолмаслиги учун ўз шахсий самолётини бериб юборганига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя. Турнир жадвалига назар солсак, бу ўйин фақатгина ҳамшахарларнинг катта тарихга эга бўлган навбатдаги дербиси эмас, балки олти очко учун бўладиган ўйин ҳам эканини сезса бўлади. Айни вақтда “Эвертон” 20 очко билан турнир жадвалининг 6-ўринида бораётган бўлса, Бркнден Рожерс шогирдалри улардан 3 очко кўпроқ жамғариб, жадвалда иккинчи поғонадан ўрин эгаллаган.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, “Эвертон”да ушбу ўйин олдидан тиззасидан жароҳат олган Гибсонни ҳисобга олмасак, катта йўқотишлар йўқ. Асосий таркибнинг деярли барча футболчилари майдонга тушишга тайёр. “Ливерпуль” бўлса мавсумни жуда яхши бошлаган Старриж хизматларидан фойдалана олмасликлари мумкин. У 3 ўйиндан буён енгил жароҳатланган оёқ билан ўйнаётганди. Жароҳат жиддийлашиб кетмаслиги учун, дербида катта эҳтимол билан майдонга туширилмаса керак.

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда АПЛ доирасидаги ҳар икки учрашувда ҳам ғолибни аниқлай олишмаган: 0:0 ҳамда 2:2 ҳисоблари қайд этилганди.

Жамоадаги футболчиларнинг ижро маҳоратлари ва савиясида “қизиллар” бироз устунликка эгалиги бу ўйинда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

“СА” тахмини: “Эвертон” 40 % – 60 % “Ливерпуль”.

 

“АРСЕНАЛ” “САУТГЕМПТОН”

23 ноябрь. 20:00. “Эмирейтс Стэдиум”.

Марказий учрашув мақомига яна бир номзод-ўйин. Ахир, турнир жадвалининг биринчи ва учинчи ўринларида бораётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви бу. Чемпионатда ҳақиқий сенсацион натижалар қайд этиб, кўпчилик учун кутилмаганда барқарор равишда ғалабалар қайд этаётган “Саутгемптон” бу мавсумда энг кам мағлубиятга учраган икки жамоанинг бири. Улар чемпионат бошидан бери фақат бир бора, сафарда “Норвич”га мағлуб бўлган. Ловрен, Ламберт ҳамда Освалдоларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.

“Арсенал” ўтган турдаги “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг бироз қисқарган “Ливерпул” билан ўртадаги очколар фарқини яна яхшироқ кўринишга олиб келиш, ҳеч бўлмаганда бу фарқни сақлаб қолиш учун ҳам икки баробар каттароқ иштиёқ билан майдонга тушишини кутса бўлади. Умуман олганда, “Арсенал” ўз майдонида бўлиб ўтган “Саутгемптон”га қарши ўйинларда кўп ҳам қийинчиликка учрамаган. Ўтган мавсумни эслаш кифоя. Ўшанда лондонликлар 6:1 ҳисобида рақибни “сочиб юборганди”.

Бу ўйинда “Арсенал”дан Окслед-Чемберлен тиззасидаги жароҳат сабаб, Фламини дисквалификацияси туфайли майдонга тушмайди. Томаш Росицкий ҳам шамоллаган ва кўп эҳтимол билан ўйнай олмайди. Меҳмонлар таркибида эса йўқотишлар йўқ ҳисоби.   

“СА” тахмини: “Арсенал” 65%-35% “Саутгемптон”.

 

“ФУЛХЭМ” -“СУОНСИ”

23 ноябрь. 20:00. “Крейвен Коттеж”.

Мавсум ҳар икки клуб учун ҳам мувоффақиятли бошланмаганини айтиш мумкин. 12-тур олдидан “Фулхэм” 10, “Суонси” эса 12 очко тўплай олган холос. Лондон клуби турнир жадвалининг 18-ўринида жойлашган бўлса, уэлсликлар 13-поғонада бояпти.

Таъкидлаш жоизки, жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашувидан 3тасида “Суонси” ғолиб келган. Унинг устига, ушбу ғалабалардан иккитаси айнан “Фулхэм” майдонида қўлга киритилган. Мартин Йол шогирдлари ўзларининг сўнгги беш учрашувларидан тўрттасида мағлуб бўлишди. Бу ҳам етмаганидек, жамоанинг муҳим футболчилари Хангеланд ва Дафф жароҳатланган ва бўлажак ўйинда ҳам сафда бўлмайди. Шундай бўлсада, мезбонлик мақоми ва вазиятни яхшилашга бўлган истак, уларга бу ўйинни яхши ўтказишлари учун туртки бўлиши мумкин. Goal.com нашридаги сўровномада, сайт ўқувчиларининг асосий қисми, бу бахсда 2:1 ҳисоби қайд этилишини тахмин қилган. “Суонси”да ҳам бу мавсум ҳаммси “окей” эмаслиги,жамоанинг энг асосий юлдузи Мичу жароҳати сабаб майдонга тушмаслигини ҳисобга олиб, бу тахминлар асосга эга эканини таъкидлаш мумкин.

“СА” тахмини: “Фулхэм” 55% - 45% “Суонси”.

 

“ХАЛЛ СИТИ” -“КРИСТАЛ ПЭЛАС”

23 ноябрь. 20:00. “Кингстон Коммьюникейшн”.

Премьер-лига дебютантлари учрашуви. Катта машаққатлар билан Премьер-лига йўлланмасини қўлга киритган “Кристал Пэлас” яна шаҳдам қадамлар билан Чемпионшип томон кетаётганини кузатиш ачинарли. Ҳар холда ўтказилан 12 турдан кейин бор йўғи 4 очкогина тўплаган “Пэлас” ҳозирданоқ қуйи лигага йўл оладиган уч жамоанинг бири сифатида эътироф этила  ётгани бор гап.

“Халл Сити” эса бу йил АПЛга чиққан жамоа учун анча ишончли ўйинлар намойиш этмоқда. Албатта, ҳали сенсацион бирор натижага эришганича йўқку-я, лекин ютиши лозим бўлган ўйинларни бой бериб ҳам қўймади ва ҳақли равишда 12-ўриндан жой олиб турибди. Ушбу ўйинда ҳам уларнинг имкониятлари юқорироқ. Бизнингча.

“СА” тахмини: “Халл Сити” 65% - 35% “Кристал Пэлас”.

 

“НЬЮКАСЛ” “НОРВИЧ”

23 ноябрь. 20:00. “Сейнт-Жеймс Парк”.

Сўнгги ўйинларда ўзини анча тиклаб олган “Ньюкасл” бу ўйинда ҳам ишончли ғалабага эриша олишига ишонса бўлади. “Ливерпуль” билан дуранг қайд этиб, кейинроқ “Челси”ни ўз уйида, “Тоттенхэм”ни меҳмонда мағлуб этган Пардю йигитлари ҳозир ажойиб спорт формасида эканликларини қайд этиб ўтиш лозим. FIFA.UZ фойдаланувчиларига эса, ушбу турда “Ньюкасл” дарвозабони тим Крулни сотиб олиш маслаҳат берилади. У ҳозир спорт формасининг юқори чўққисида. Буни “Тоттенхэм”га қарши ўйиндаги қаҳрамонликлари ҳам исботлаб турибди. Дебючи эса сариқ карточкалар сони сабаб бу ўйинни ўтказиб юборишига ҳам эътибор қаратиш зарар қилмайди.

Сўнгги икки ўйинда 10та гол ўтказиб юборган “Норвич”дан эса бу учрашувда ван Фолфсвинкел, Беннет, Пилкингтон, Теттей иштирок эта олишмайди.

“СА” тахмини: “Ньюкасл” 70% - 30% “Норвич”.

 

“СТОК СИТИ” “САНДЕРЛЕНД”

23 ноябрь. 20:00. “Британия”.

Ҳар икки клуб ҳам чемпионат якунига кўра Премьер-лигада қолса, мавсумни кўнгилли натижа билан тамомлаганликларидан мамнун бўлсалар керак. Ўтказилган 11 турдан кейин айнан шундай хулосага келиш мумкин. Турнир жадвалининг 17 ва 19-ўринларида жойлашган жамоалар мавсум аввалидан кўпгина қийинчиликларга дуч келяпти. “Сандерленд” чемпионатнинг дастлаки 8 турида бирорта ҳам ғалабага эриша олмагани, олтинчи турдан кейин бош мураббий – Ди Канио истеъфога чиқариб юборилгани сўзларимизга исбот. Бироқ “қора мушуклар” сўнгги турларда ўзларини ўнглаб олишди. Тўққизинчи турда “Ньюкасл”ни, Ўн биринчи турда эса “Манчестер Сити”ни мағлуб этганликлар, жамоа мухлисларига бу учрашувда ҳам умид бағишлаши аниқ.

Сарк Хюз шогирдалари эса АПЛдаги сўнгги саккиз турда ғалаба нима эканлигини билмай келишяпти. Сўнгги марта “Сток” 31 август куни сафарда “Вест Хэм”ни мағлуб қилган. Бу учрашувда мезбонларнинг энг асосий футболчиларидан бири бўлган Стивен Айрленднинг майдонга тушиши сўроқ остида. У оёғидан жароҳат олган.

Умуман олганда, ҳар икки жамоанинг ўйин олдидан имкониятлари тенг. Сўнгги турдаги чемпионат фаворитларидан бирини мағлуб қилган “Сандерленд”да рухий устунлик бўлса, “Сток Сити”га ўз майдонида ўйнаётгани ва мухлислар ёрдами далда бўлади.

“СА” тахмини: “Стиок Сити” 50 % : 50% “Сандерленд”.

 

“ВЕСТ ХЭМ” “ЧЕЛСИ”

23 ноябрь. 22:30. “Болейн Граунд”.

Лондон дербиси. Сўнгги икки тур “Челси” учун омадли келмади. “Ньюкасл”дан сафарда қабул қилиб олинган мағлубият, “Вест Бромвич” билан ўз майдонидаги жуда қийин тарзда эришилган дуранг (сўнгги дақиқаларда нотўғри тайинланган пенальти эвазига урилган голни эсланг), Моуриньо ва унинг шогирдлари учун совуқ душ вазифасини ўтаб бериши керакдек. Бу турда ҳам ғалаба қозониш насиб этмаса, жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнига ҳам, рухий ҳолатига ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. “Вест Хэм”га қарши ўйинда “аристократлар” Фернандо Торрес хизматларига умид боғлай олишмайди. У мушакларидаги жароҳат сабаб Моуриньо томонидан бу ўйин қайдномасига киритилмади.

Сэм Аллардайс жамоасида эса мавсум бошидан буён жароҳатланганлар сони анчага етиб улгурди. Эндий Кэррол ҳамон жароҳатидан ҳалос бўлганича йўқ. Коллинснинг ҳам майдонга тушишидан тушмаслиги аниқроқ. О’Брайн, Тейлор, Уинстон Рид, Жордан Спенс каби футболчилар ҳам жароҳат туфайли ҳали ҳам сафда эмас.  

“СА” тахмини: “Вест Хэм” 25% - 75% “Челси”.

 

“МАНЧЕСТЕР СИТИ” “ТОТТЕНХЭМ”

24 ноябрь. 18:30. “Этихад Стэдиум”.

Ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин. Ёзда “Манчестер Сити” ўзининг сўнгги йиллардаги анъанасига кўра бир неча ажойиб ҳаридларни амалга оширди. Пеллегрини сўраган барча футболчилар жамоа сафига қўшиб олинди. Навас, Негредо, Йоветич каби юлдуз футболчилар билан таркибни кенгайтирган “шахарликлар” ўйин борасида, айниқса ғалабалардаги барқарорлик борасида аввалги йиллардагидан пасайса пасайдики, аммо ўсишга эришгани йўқ. Эътибор берайлик, “Сити” қандай ўйинларда очко йўқотяпти: Аввалига чемпионат дебютанти “Кардифф Сити”га мағлуб бўлди, кейинроқ мавсум аутсайдерларидан бири “Сток” билан дуранг, кейин “Астон Вилла”га, ундан сўнг чемпионатнинг яна бир яққон аутсайдери “Сандерленд”га ҳам мағлуб бўлиб улгурди. Орада “Сити”ни “Челси” ҳам ютиб қўйганини айтмасак ҳам биласиз. Сўнгги турдаги мағлубият жуда аламли бўлганидан, ўз майдонида бўлажак бу ўйинга “Сити” бошқача шижоат билан тушишини тахмин қилса бўлади. Умуман олганда, “Тоттенхэм” манчестерликлар учун унчалик ҳам ноқулай рақиб эмас. Ушбу жамоаларнинг ўзаро сўнгги беш учрашувларидан 4тасида айнан “мовийлар” ғолиб келган.

Андре Виллаш-Боаш бошқараётган жамоада ўйин олдидан ҳеч қандай жиддий йўқотиш йўқ. Барча футболчилар майдонга тушишга тайёр. “Манчестер Сити”даги энг асосий йўқотиш эса, албатта, Давид Силванинг майдонга туша олмаслигидир. У чемпионлар Лигаси доирасидаги ЦСКАга қарши ўйинда жароҳатланган ва ҳали тикланишга улгурганича йўқ.

“СА” тахмини: “Манчестер Сити” 55% - 45% “Тоттенхэм”.

 

“КАРДИФФ СИТИ” “МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД”

24 ноябь. 21:00. “Кардифф”.

Чемпионат дебютанти бу мавсумда Манчестернинг бошқа бир гранди устидан иродали ғалабага эришиб улгурди. Бу турда улар ўша ишни яна бир бор такрорлашга уриниб кўришади. Бироқ, табиийки, буни амалга оишириш осон бўлмайди. Янги ьир даврни бошлаган “Манчестер Юнайтед” бу мавсум ҳаммадан ҳам кўп ва хўп танқид қилинаётган бўлсада, Мойес аста секинлик билан ижобий натижаларни қўлга киритиб боряпти. Ҳа, ўйинда ҳали муаммолар кўзга ташланяпти. Ҳа, майдон марказида, ўйинни ташкил қилишда, ҳимоя марказида камчиликлар яққол кўрини қоляпти. Ажойиб ҳужум чизиғи ва ундаги футболчиларнинг идивидуал маҳорати эвазига ўйинлар қутқариб қолиняпти. Бироқ ҳаммаси ваҳима қиладиган даражада қўрқинчли эмас “МЮ” мухлислари учун. Жамоа 11 турдан кейин турнир жадвалининг 5-поғонасида боряпти. Иккинчи ўриндаги “Ливерпуль” билан орадаги фарқ бор йўғи учтага тенг. Ҳали “Юнайтед”ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юборишга бироз эрта. 

Ушбу ўйин олдидан “қизил иблислар”да йўқотишлар етарлича. Уэлбек, Майкл Кэррик жароҳат туфайли ўйинда иштирок этмасликлари аниқ. Робин ван Персини, Фил Жонс ва Рафаелнинг ҳам майдонга туша олиш, олмаслиги сўроқ остида. Уларда ҳам енгил жароҳатлар бор.

“Кардифф”дан эса Одемвингенинг иштирок этмаслик эҳтимоли юқори.

“СА” тахмини: “Кардифф Сити” 30% - 70% “Манчестер Юнайтед”.

 

“ВЕСТ БРОМВИЧ” -“АСТОН ВИЛЛА”

25 ноябрь. 01:00. “Хоторнс”.

Тури якунлаб берувчи учрашув. Турдаги яна бир дерби. “Мидленд дербиси” деб аталади бу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари. Бир бирига жуда муносиб, тенг кучли рақиблар. Улар нафақат географик жойлашуви бўйича қўшни, балки турнир жадвалида ҳам бу икки клуб бир хилда 14 очкодан тўплаб, 10 ва 11-ўринларни банд этиб, ёнма-ён жойлашиб олган. Уларнинг сўнгги 5 учрашувидан 3тасида дуранг натижа қайд этилган. Ўтган мавсумда эса “Вест Бромвич” ҳар икки ўйинда бир хил – 1:2 ва 2:1 ҳисобларида ғалаба қозонган.

“Астон Вилла” ҳужумида ўйин олдидан муаммолар керагидан ортиқ. Агбонлаҳор ва Бентекеда жароҳат бор. Машғулотларда иштирок этишни бошлашган бўлишсада, ҳар иккисининг ҳам ўйиндаги иштироки сўроқ остида.

“Вест Бромвич”дан эса Золтан Гера, Билли Жонс ва Бен Фостерда соғлиқ борасида муаммолар бор ва улар ҳам катта эҳтимол билан майдонга тушишмайди.

“СА” тахмини: “Вест Бромвич” 50 % - 50 % “Астон Вилла”.

 

П.С. Англия футболини кузатиб боринг. Жаҳоннинг энг жозибадор футболидан четда қолишни ўзингизга эп кўрманг. FIFA.UZ да Англияда ушбу тур дедлайни 16:00да тугайди. Шошилинг.

 

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Очк

1

Arsenal

11

8

1

2

22 - 10

25

2

Liverpool

11

7

2

2

21 - 10

23

3

Southampton

11

6

4

1

15 - 5

22

4

Chelsea

11

6

3

2

18 - 10

21

5

Manchester United

11

6

2

3

18 - 13

20

6

Everton

11

5

5

1

14 - 10

20

7

Tottenham Hotspur

11

6

2

3

9 - 6

20

8

Manchester City

11

6

1

4

28 - 12

19

9

Newcastle United

11

5

2

4

15 - 16

17

10

West Bromwich Albion

11

3

5

3

12 - 12

14

11

Aston Villa

11

4

2

5

11 - 12

14

12

Hull City

11

4

2

5

9 - 14

14

13

Swansea City

11

3

3

5

15 - 15

12

14

Cardiff City

11

3

3

5

9 - 15

12

15

Norwich City

11

3

2

6

9 - 21

11

16

West Ham United

11

2

4

5

9 - 11

10

17

Stoke City

11

2

4

5

10 - 14

10

18

Fulham

11

3

1

7

10 - 19

10

19

Sunderland

11

2

1

8

8 - 22

7

20

Crystal Palace

11

1

1

9

6 - 21

4


Аброр Қодиров  тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика