Latest news

00:14Мутко заявил, что в Чечне невозможно провести матчи чемпионата мира — 20180 00:10ЕЧЛ. Бугунги учрашувларнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди!45 23:55Матич машғулотларга қайтди5 23:30Olamsport: Жордан тарихдаги энг кўп ҳақ тўланувчи спортчи, Файзиевда ғалаба ва бошқа хабарлар0 23:10Россия терма жамоаси бош мураббийи мамлакат чемпионатини тезроқ якунланишини истамоқда8 22:45Лавесси - дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси23 22:45Лавесси - самый высокооплачиваемый футболист мира0 22:22"Вест Хэм" Феллайнини ижарага олмоқчи21 22:00"Милан"нинг сотуви 2017 йилнинг мартига кўчирилди4 22:00Продажа "Милана" перенесена на март 2017 года0 21:40«Лестер» «Порту»га қарши иккинчи таркиби билан ўйнамоқчи14 21:40«Лестер» сыграет с «Порту» вторым составом0 21:21"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Реал"ни буюк жамоа деб ҳисоблайди11 21:20Бартра: «„Реал“ - великая команда»0 21:08Темурхўжа Абдухолиқов ва унгача бўлган “Локомотив” тўпурарлари ҳақида12

09 mar 23:00
News

Англия кубоги. Сенсация: "Сити" ўз уйида "Уиган"га ютқазиб қўйди

Ушбу саҳифа орқали “Манчестер Сити” – “Уиган” учрашувидан матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин бўлди.
Манчестер Сити – Уиган  1:2
9 март, 21.05, «Этихад Стэдиум»
Голлар
: 0:1 – 27, пенальти Жорди Гомес,  0:2 – 47 Перч,  1:2 – 68 Насри.
Манчестер Сити – Пантилимон, Ричардс, Демичелис, Лескотт, Клиши, Яя Туре (Сильва, 53), Хави Гарсия, Навас (Джеко, 53), Насри, Агуэро, Негредо (Милнер, 53).
Уиган – Карсон, Перч, Крэйни, Рамис, Бойс, Жорди Гомес, Макикран (Эспиноза, 66), Макартур, Кр. Маккэнн (Барнетт, 46), К. Макманаман (Макклейн, 58), Фортюне.
Огоҳлантиришлар: Насри (34), Яя Туре (48), Барнетт (69), Милнер (77), Карсон (84), Джеко (85).


                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               
ЯНГИЛАШ

90+5. УЧРАШУВ ТУГАДИ. "УИГАН" САФАРДА "МАНЧЕСТЕР СИТИ"НИ МАҒЛУБ ЭТДИ. "Уиган" Англия кубоги ярим финалига йўлланма олди!
90+4.
Майдон эгалари тўпни эгаллаб олишлари билан қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига оширишмоқда, ҳимоячилар исталган томонга қараб тепиб юборишмоқда
90+3. Огоҳлантириш.
"Уиган". Эспиноза
90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Хавфли вазият! Фортуне бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Пантилимон тўпни қайтарди!
89.
Меҳмонлар энг яхши ҳимоя ҳужум деган шиор билан олдинга ўтмоқда.
87.
"Сити"нинг ҳужуми. Агуэро жарима майдони ичида йиқилди. Бироқ ҳакам бу вазиятда ҳимоячи ва ҳужумчи бир бирига нисбатан қоида бузганини кўрсатди.
86.
Жорди Гомес рақиб жарима майдони ёнида йиқитилди, жарима тўпини унинг ўзи дарвозабонга совҳа қилди
83.
Макартур тирсаги билан Жеконинг юзини қонатди
81.
"Сити" рақиб жарима майдони ичига кўчиб бўлди. Агуэронинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Жеко дарвозага аниқ йўллай олмади
80. Жекоооооооооо! Ўнг қанотдан тўпни дарвоза ёнига оширилган тўпни Эдин чамаси 2 метрдан дарвозага йўллай олмади!
79.
Жекооо! чамаси 10 метрлардан босниялик футболчи дарвозага зарба йўллади, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди
77.
Мезбонлар рақиб жарима майдони ёнида тўпни олиб юришибди. Охирги ва аниқ зарбани берадиганлар топилмаяпти
73. Хавфли вазият! Агуэро дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, тўп даровзанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Бунгача футбочли ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан
68.
"Сити" дарҳол яна ҳужумга ўтди, Ричардснинг кучли зарбаси ноаниқ кетди
67. Огоҳлантириш.
"Уиган". Барнетт
67. Бурчак тўпи амалга оширилганидан сўнг қайтган тўпни жарима майдони ташқарисида турган Насри ерлатиб дарвозага йўллади - 1:2.
67. ГООООООООООООООООООООЛ. САМИР НАСРИ 1:2.
65. Ўзгариш. "Уиган".
Макикран ўрнига Рохер Эспиноза майдонга тушди
63. Хавфли вазият! Дарвзоа устуни қутқарди. Клишининг пасидан сўнг Жеконинг боши билан йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтди!
62.
Ричардс ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ичига кириб борди. Марказга узатилган тўпни ҳимоячилар осонлик билан қайтариб юборишди
61.
Хави Гарсия жуда жаҳлдор! Тўп майдонни айнан ундан тарк этганини кўрсатган ён ҳакамга шундай бақирдики! Тинчлан Хави...
59.
Агуэронинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди
58. Ўзгариш. "Уиган".
Макманаман ўрнига Жеймс Макклин майдонга тушди
54. Хавфли вазият!
Милнер рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни дарвозага паралелл равишда йўллади. Зарба берадиган футболчи топилгани йўқ.
53. Ўзгаришлар. "Сити".
Хесус Навас, Яя Туре, Негредо ўрнига майдонга Жеко, Сильва ва Милнер тушишди
50. Пеллегрини бундай ўйиндан умуман қониқаётгани йўқ. Нимадир қилиш керак
49. Огоҳлантириш.
"Сити". Яя Туре
47. Ана бўлмасам! Макартурнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Перч дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:2.
47. ГОООООООООООООООООЛ. 0:2 ЖЕЙМС ПЕРЧ!
46. Ўзгариш. "Уиган".
Маккэн ўрнига Леон Барнетт тушди
46. Иккинчи бўлим бошланди

45. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:1. Танаффус

44. Маккэн жароҳат олди, футболчига шифокорлар ёрдам беришди ва у ўйинни давом эттирди
41. Макманаман майдон марказида рақиб футболчилари томонидан кескин қарши олинди. Кичик жанжал бўлишига бир баҳя қолди. Ҳакам воқеа жойига етиб келди ва вазиятни юмшатди
40. Негредони Фортюн йиқитди. Бош ҳакам бу сафар ҳам "Уиган" футболчисини аяди.
38. Макичран майдон марказида Гарсияни қўли билан тўхтатиб қолди. Энтони Тейлор бу вазиятда меҳмонлар футболчисини оғизаки тарзда огоҳлантирди.
34. Туре тўпни Агуэрога оширди, аммо тўпга Карсон тезроқ етиб келди.
33. Огоҳлантириш. "
Сити". Самир Насри. Ҳакамга гап қайтаргани учун
32. Макманаман чап қанотдан олдинга ўтди. Бироқ тажрибали ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди
30. Навас ўнг қанотдан жарима майдонига тўп узатди, меҳмонлар тўпни қайтаришди. Бу фақат бошланиши холос. Бундай тўп узатишлар ҳали кўп бўлади
27. Гомес "нуқтадан" адашмади - 0:1. Учрашувда иккинчи планда ўйнаётган "Уиган" ҳисобни очди

27. ГОООООООООООООООООООЛ. ЖОРДИ ГОМЕС 0:1
26. Фортюн рақиб жарима майдони ичида Демичелис томонидан йиқитилди. Ҳакам 11 метрли жарима тўпини кўрсатди
22.
Мануэль Пеллегрини майдон четида асабийлашмоқда. Унга ўйин ёқмаяпти
20. Туре тўпни Агуэрога оширди. Аргентиналик футболчи тўпни кўп ўзида сақлаб қолди, Крейни ундан тўпни олиб қўйди.
18. Самир Насри бурчак тўпини амалга оширди, тўп яқин устун томон оширилди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди
15. Агуэро чап қанотда Бойсни алдаб ўтиб Клишининг йўлига тўп узатди. Гаэль тўпни Альваро Негредога узатишга уринди. "Уиган" ҳимоячилари ўз ўринларида яхши ҳаракат қилишди.
14. Мана "Уиган"нинг ҳужуми. Бироқ Гомес ўнг қанотда офсайдда қолиб кетди.
12. Мезбонлар анча фаол ўйнашмоқда, меҳмонлар ҳозирча ҳимояланишмоқда
11. Яя Туренинг ажойиб паси, Альваро Негредо меҳмонлар дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди.Аммо испаниялик ҳужумчи яна бир бор ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.
10. Насри тўпни жарима майдони ичига узатди, Ричардс тўпни қабул қилаётганида қўли билан ўйнади, ҳакамларни буни кўришди.
8. Хесус Навас Макичранни ортда қолдириб ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди. Серхио Агуэро унга ета олмади, хавфли вазият эди!
7.  Альваро Негредо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
6. Агуэро жарима майдони ёнида Бойнни алдаб ўтди, бироқ Макартурдан ўта олмади.
2. Илк ҳужумни "Уиган" футболчилари амалга оширишди. Жеймс Перчнинг зарбасини Ричардс қайтарди. Тўп жарима майдони ташқарисида турган Макартурга борди, унинг йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!
21:07. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ
21:06. Ўйин бошланиши чўзилиб кетди.
21:05. Хави Гарсия ота бўлган экан. Ҳозир футболчи ўз фарзандини майдонга олиб чиқиб барчага намойиш этди.
21:00.
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда
20:55. Статистикага эътибор қилсак, “Уиган” учун “Этихад”даги ўйинлар оғир ўтган. Охирги 10та ўйинда “Ман Сити” ўз уйида 9 марта ғалаба қозонган. “Латтикс” бу ерда “шаҳарликлар” дарвозасига кетма-кет 7та ўйинда гол ура олмаган.
20:30.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди.
- Учрашув соат 21:05да бошланади


Манчестер Сити – Уиган
9 март, 21.05, «Этихад Стэдиум»

Голлар: 0:1 – 27, пенальти Жорди Гомес,  0:2 – 47 Перч,  1:2 – 68 Насри.
Манчестер Сити
– Пантилимон, Ричардс, Демичелис, Лескотт, Клиши, Яя Туре (Сильва, 53), Хави Гарсия, Навас (Джеко, 53), Насри, Агуэро, Негредо.
Уиган
– Карсон, Перч, Крэйни, Рамис, Бойс, Жорди Гомес, Макикран (Эспиноза, 66), Макартур, Кр. Маккэнн (Барнетт, 46), К. Макманаман (Макклейн, 58), Фортюне.
Огоҳлантиришлар:
Насри (34), Яя Туре (48), Барнетт (69).
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook